Коронавирус беморлари сони 283 нафарга ортиб, жами 15349 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Карантин марказида (93), Тошкент шаҳрида (144), Самарқанд вилоятида (25) ва Сурхондарё вилоятида (21) қайд этилди. Шу билан бирга, яна бир коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистон бозорида 20 йилдан бери фаолият олиб бораётган KASHLUX компанияси ўз мижозларига кенг танловли маҳсулотларни таклиф этади. Хусусан, қувурлар, қозонлар, бойлерлар ва бошқа иситиш, вентиляция, шамоллатиш, санитария-техник ускуналар. Ушбу маҳсулотларни компаниянинг Тошкентдаги 5 та савдо дўконларидан харид қилса бўлади.
Ўзбекистонда кун давомида 485 та коронавирус ҳолати қайд этилиб, умумий кўрсаткич 15 мингдан ошди. 349 киши коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда инфекцияни юқтириб олган. 39 та ҳолат эса аҳоли орасида аниқланди.
Коронавирус пандемиясининг ташқи бозорларга таъсири сабабли, Ўзбекистонда олинадиган табиий газнинг Хитойга экспорти 3 бараварга қисқарди, Россияга экспорт тўхтатилди.
Коронавирус билан оғриган беморлар энди хусусий тиббиёт муассасаларида даволанишлари мумкин. Импорт қилинадиган кислород концентратлари божхона божидан озод этилади.
Ўзбекистонда коронавирус аниқланган беморга 5 метр масофада яқин келган барча фойдаланувчиларга PUSH-хабарнома кўринишида касал билан алоқада бўлганлик эҳтимоли тўғрисида ва кейинги хатти-ҳаракатлар бўйича тавсиялар берадиган мобил илова ишлаб чиқилди.
Давлат молиявий назорат департаменти 6 ойда 81,7 млрд сўмлик бюджет маблағлари ноқонуний сарфланганини аниқлади. Энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари таълим, соғлиқни сақлаш ва маданият соҳаларида, ҳудудлар кесимида Андижон, Қашқадарё, Тошкент, Жиззах, Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда қайд этилди. 57,4 млрд сўм бюджетга қайтарилди.
Американинг Honeywell компанияси Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига «Евро-5» стандартидаги бензин ишлаб чиқариш технологиясини тақдим этди. Компания билан технологик ускуналар ҳужжатлари пакетини ишлаб чиқиш бўйича битим ва лицензия шартномаси ҳам имзоланди.
Туркманистонда масжидлар, черковлар ва бошқа ибодат муассасалари ҳамда зиёратгоҳлар профилактика мақсадида вақтинчалик ёпилди. Шунингдек, мамлакатга ташриф буюрган ЖССТ расмий делегацияси Туркманистонда COVID-19 билан боғлиқ ҳолатлар қайд этилмаганини маълум қилди.
Ўзбекистонда яна 204 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий сони 15 мингтага яқинлашди. Янги ҳолатларнинг 126 таси пойтахтда, 34 таси Тошкент вилоятида аниқланди.
Тошкентда 6 июлда коронавирус аломатлари пайдо бўлган 53 ёшли эркак бемор ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистон бўйича COVID-19 асоратларидан вафот этганлар сони 73 нафарга етди.
Sulton Tex Group компанияси бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев ва унинг биринчи ўринбосари Шухрат Тешаевни судга берди.
2020 йилнинг биринчи ярмида мамлакат ички бозорида чет эл валютасига бўлган талаб $8,2 млрд, умумий таклиф ҳажми эса $4,3 млрдни ташкил этди. Марказий банк ички валюта бозорига $2,2 млрд интервенция киритди. Шунингдек, йил бошидан миллий валюта курси 7,2 фоизга қадрсизланди.
16 июль куни Ўзбекистоннинг учта йўловчи поезди Россия ва Қозоғистон чегарасидаги 2100 дан ортиқ ўзбекистонлик йўловчиларни мамлакатга қайтариш учун Тошкент томон йўл олди. Поездлар Миллий гвардия, ИИВ ва ССВ ходимлари кузатуви остида олиб келинади.
Twitter ижтимоий тармоғига хакерлар томонидан ҳужум уюштирилиб, Илон Маск, Билл Гейтс, Барак Обама ва бошқа машҳур шахслар саҳифалари орқали биткоин бўйича ёлғон хабарлар тарқатилди. Хабарлар сайт администрацияси томонидан ўчирилди.
Адлия вазирлиги матбуот котиби Давлат хизматлари агентлигининг Навоий вилояти бошқармаси бош юрисконсульти Адҳамжон Дехканов вафот этганини, ҳамда унда COVID-19 инфекцияси аниқланганини маълум қилди.
«Ўзбекистон 24» телеканали пойтахтнинг Бектемир тумани ҳокимлиги ходими ерни расмийлаштириб бериш учун $4000, СИСИ доценти — $10 минг, Ургутдаги поликлиника шифокори — $18 минг, НДПИ декани ўринбосари — $3000 ва ходими $8000 ҳамда БДУ ўқитувчиси — $4000 пора олаётганларида ДХХ томонидан қўлга олинганини маълум қилди.
МДҲ мамлакатлари октябрь ойида халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга тўғри келмайдиган мақсадларда ахборот технологияларидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида қўшма баёнот қабул қилишни режалаштиришмоқда.
Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошевнинг айтишича, эндиликда президент топшириғига биноан 103 рақамига телефон қилинганда банд бўлиш ҳолатига чек қўйилади. Бундан ташқари, тез тиббий ёрдам хизмати 15 дақиқадан кўп бўлмаган вақтда етиб келиши ва COVID-19 га тест натижаларини узоғи билан бир кунда чиқарилиши таъминланади.
Вафот этган яна бир нафар ИИВ ходимида коронавирус инфекцияси аниқланганини вазирлик матбуот котиби «Газета.uz» га тасдиқлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг