Архив

Тез ёрдам вақтида етиб келмагани оқибатида 48 мингдан ортиқ одам ўлган — Танзила Нарбаева
19 июнь 2020, 15:46

Тез ёрдам вақтида етиб келмагани оқибатида 48 мингдан ортиқ одам ўлган — Танзила Нарбаева

Сўнгги икки йилда тез тиббий ёрдам машиналарининг ўз вақтида етиб келмаслиги оқибатида 48 мингдан ортиқ ўлим ҳолати юз берган.

Танзила Нарбаева сенаторларнинг «жим» туришини танқид қилди
19 июнь 2020, 15:44 2

Танзила Нарбаева сенаторларнинг «жим» туришини танқид қилди

«Бундай муаммоларни ҳамма муҳокама қилади, муносабат билдиради, хулосаларини айтади. Лекин ўша жойдаги сенаторлар жим, улардан акс-садо чиқмайди». Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбоева жойлардаги сенаторларнинг муаммоларга муносабат билдирмаслигини танқид қилиб, уларни аниқлашда ижтимоий тармоқларнинг ўрни катталигини таъкидлади.

Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда
19 июнь 2020, 14:34

Дам олиш кунлари ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кутилмоқда

Ҳафта охири ва кейинги ҳафтанинг бошида иссиқ ҳаво Ўзбекистоннинг бутун ҳудудини қамраб олади. Айниқса якшанба ва душанба кунлари ҳарорат кўтарилиб, 39−42 даражагачани ташкил этади.

Сенат «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги қонунни рад этди
19 июнь 2020, 13:32

Сенат «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида"ги қонунни рад этди

Олий Мажлис Сенати «Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида» ги қонунни бюрократик тартиб-таомилларни кучайтириши, қонунларни четлаб ўтишга қаратилган кўплаб қарорлар қабул қилинишига сабаб бўлиши мумкинлиги сабабли қабул қилмади.

«Жайрон» экомарказида туризм учун шароитлар яхшиланади
19 июнь 2020, 13:29

«Жайрон» экомарказида туризм учун шароитлар яхшиланади

Экотуризмни ривожлантириш учун Бухоро вилоятидаги «Жайрон» қўриқхонасида туристик инфраструктура ташкил этилади. Бу ерда ташриф маркази, музей, кузатув биноси ва майдонлари яратилади, шунингдек, ўқувчилар ва талабалар учун экскурсиялар ташкил этилади.

«Ўзбекистонда 300 мингга яқин эҳтиёжманд хонадон мавжуд» — Танзила Нарбаева
19 июнь 2020, 11:10

«Ўзбекистонда 300 мингга яқин эҳтиёжманд хонадон мавжуд» — Танзила Нарбаева

Ўзбекистондаги 7 миллиондан ортиқ хонадоннинг 300 мингга яқини (4,1 фоизи) эҳтиёжманд ҳисобланади. Уларни камбағаликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда. 8 миллиондан ортиқ фуқарога қарийб 30 триллион сўмлик имтиёз ва преференциялар берилди.

Қаршида ўғил кўзи ожиз ва юра олмайдиган отаси ва ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди
19 июнь 2020, 10:20

Қаршида ўғил кўзи ожиз ва юра олмайдиган отаси ва ўзининг устига бензин қуйиб, ёқиб юборди

Қарши шаҳрида муқаддам судланган ўғил ўзаро келишмовчилик туфайли кўзи ожиз ва юра олмайдиган кекса отаси ва ўзининг устига бензин сепиб, ёқиб юборди. Ҳар иккиси ҳам оғир куйишдан вафот этди.

Коронавирус беморлари сони 5855 нафарга етди
19 июнь 2020, 10:02

Коронавирус беморлари сони 5855 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 88 нафарга ортиб, жами 5855 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 27 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида ва 61 нафари Тошкент шаҳрида (шундан 10 нафари аҳоли орасида) аниқланган.

Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 йўловчи қурбон бўлди
19 июнь 2020, 08:30

Сирдарёда 5 та автомашина тўқнашувида 2 йўловчи қурбон бўлди

Сирдарё вилоятида Captiva ҳайдовчиси Cobalt машинасини ўнг томондан қувиб ўтмоқчи бўлди ва йўл четидаги иккита автомобиль билан тўқнашув содир этди. Жами бешта автомобиль иштирокидаги ЙТҲ натижасида икки киши вафот этди, бир киши жароҳатланди.

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга мактуб йўллаб, қисқа фурсатларда вирусни енгиб ўтишига ишонч билдирди
19 июнь 2020, 01:43

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга мактуб йўллаб, қисқа фурсатларда вирусни енгиб ўтишига ишонч билдирди

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга йўллаган мактубида унинг коронавирус касаллигига чалингани тўғрисидаги хабарни катта хавотир билан қабул қилганини таъкидлади. Ўзбекистон президенти Элбоши вирусни қисқа фурсатларда енгиб ўтишига ишонч билдирди.

COVID-19 бўйича кунлик ўсиш 85 тани ташкил этди
18 июнь 2020, 23:34

COVID-19 бўйича кунлик ўсиш 85 тани ташкил этди

Ўзбекистонда кун давомида 85 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5767 тага етди

Ўзбекистонда йил бошидан буён 60 дан зиёд киши чўкиб кетди
18 июнь 2020, 22:14

Ўзбекистонда йил бошидан буён 60 дан зиёд киши чўкиб кетди

Йил бошидан буён Ўзбекистонда 64 киши чўкиб кетди. Уларнинг 20 нафардан зиёди вояга етмаганлардир.

«Оғзидан кўпик оқиб, боши ёрилган эди» — Андижонда қийноқлар қурбонининг синглиси
18 июнь 2020, 22:04

«Оғзидан кўпик оқиб, боши ёрилган эди» — Андижонда қийноқлар қурбонининг синглиси

Андижонда қийноқлардан вафот этган Алижон Абдукаримовнинг синглиси Daryo.uz нашрига берган интервьюсида акаси йил бошидан буён бир неча марта ИИБга чақирилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, акасини фуқаро кийимидаги одамлар рақамсиз автомобилда олиб кетган.

Давлат улуши бўлган корхоналар молиявий ҳисоботларини эълон қилади
18 июнь 2020, 20:05

Давлат улуши бўлган корхоналар молиявий ҳисоботларини эълон қилади

Давлат улуши бўлган корхоналарга халқаро стандартларга бўйича молиявий маълумотларни эълон қилиш талаби қўйилади. Жумладан, даромад ва харажатлар, қарздорлик, кредитлар бўйича мажбуриятлар ва бошқа статистик маълумотлар жамоатчиликка тақдим этилади.

Карантин даврида Тошкентда 3270 та никоҳ қайд этилди
18 июнь 2020, 19:39

Карантин даврида Тошкентда 3270 та никоҳ қайд этилди

Карантин даврида Тошкентда ФҲДЁ бўлимлари томонидан 3270 та никоҳ қонуний қайд этилди.

Роскомнадзор Telegram мессенжеридан чекловларни олиб ташлади
18 июнь 2020, 19:03

Роскомнадзор Telegram мессенжеридан чекловларни олиб ташлади

Telegram мессенжери 2018 йилдан буён Россия ҳудудида расман тақиқланган эди.

Вазирлар Маҳкамаси ходимларида коронавирус симптомларсиз кечаётгани маълум бўлди
18 июнь 2020, 18:43

Вазирлар Маҳкамаси ходимларида коронавирус симптомларсиз кечаётгани маълум бўлди

Вазирлар Маҳкамасининг коронавирус аниқланган икки ходимида касаллик клиник белгиларсиз кечаётгани маълум қилинди. Айни пайтда ҳукумат доимий тартибда ишламоқда

️Мажбурий ижро бюросининг бир қатор ваколатлари бошқа ташкилотларга ўтказилади
18 июнь 2020, 17:10

️Мажбурий ижро бюросининг бир қатор ваколатлари бошқа ташкилотларга ўтказилади

Президент фармони билан 1️ августдан Мажбурий ижро бюросининг бир қатор ваколатлари бошқа ташкилотларга ўтказилади

Коронавирус ҳолатлари сони ошди
18 июнь 2020, 17:05

Коронавирус ҳолатлари сони ошди

Ўзбекистонда 33 кишида коронавирус аниқланиб, жами ҳолатлар 5730 тага етди. Янги ҳолатларнинг 23 таси Россия, БАА ва Қозоғистондан келиб, карантинга олинганлар орасида қайд этилди.

Тошкентда «Камаз» реклама устунига бориб урилиши оқибатида икки киши вафот этди
18 июнь 2020, 16:51

Тошкентда «Камаз» реклама устунига бориб урилиши оқибатида икки киши вафот этди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида «Камаз» йўл ёқасида ўрнатилган реклама устуни ҳамда темир-бетон бордюрга бориб урилди. ЙТҲ ва ёнғин оқибатида икки киши вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг