Шавкат Мирзиёев Қўқон ва Марғилонда турар жойлар қурилиши бўйича лойиҳаларни қайта кўриб чиқишга топшириқ берди. «Аввало, қаерда қийинчилик борлигини ўрганиш, одамларнинг фикрини олиш керак», — деди у.
Парламент тўй-маросимларни тартибга солиш тўғрисидаги қарорни маъқуллади. 1 январдан кучга кирадиган қарор билан ортиқча дабдаба ва исрофгарчиликни чеклашга қаратилган.
Шавкат Мирзиёев Қўқонда ўтказилаётган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг асосий тадбирларида иштирок этиш учун Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Қашқадарё вилоятида «Чироқчи» эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади.
Сарвар Бабаходжаев янги ташкил этилган Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
ССВ Қашқадарёда тиббий ёрдам машиналари ёнилғиси ҳамда эҳтиёт қисмлари ҳайдовчилар зиммасига юкланаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Депутатлар «Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик Кенгашини тузиш тўғрисидаги Нахичеван Битимини ратификация қилиш ҳақида"ги қонун лойиҳасини қабул қилди.
Ўзбекистон Марказий банки молиявий хизматлар оммабоплигини ошириш бўйича AFI декларациясини қабул қилди.
Марғилон шаҳрида ўтказган тезкор тадбир давомида 1954 йилда ишлаб чиқарилган «Макаров» пистолетини ўқларсиз сотаётган шахс қўлга олинган.
Давлат хизматларининг ягона реестри Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур Ислом цивилизацияси маркази директорининг ўринбосари лавозимига ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди.
«Тошкент-Андижон» поезди электр таъминоти ўчирилгани сабабли Ангрен вокзалида 50 дақиқа туриб қолди.
Дам олиш кунлари об-ҳавонинг бир оз совиши ва шамолнинг кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда ёмғир ёғиши ҳам мумкин.
Изабель Сервоз-Галлуччи Франциянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди.
Минхажидин Ходжиматов Республика Маънавият ва маърифат марказининг янги раҳбари этиб тайинланди.
Тошкентда ЙПХ инспектори хизмат автомобилида ўтиш йўлидан 30 метр узоқликда йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборди. Пиёда тан жароҳатлари олди.
Миллий гвардия ҳарбий хизматчисининг ҳуқуқбузарликлар олдини олиш йўналишидаги вазифалари, уларнинг мажбурият ва ваколатлари белгиланмоқда.
Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Сайфутдинов Анвар Назарович Яккасарой тумани ҳокими этиб тайинланди.
«Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қонун имзоланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг