Архив

Андижондан қатор ҳудудларга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади
6 декабрь 2022, 15:36

Андижондан қатор ҳудудларга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

11 декабрдан бошлаб Андижон вилоятидан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади.

Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими яратилади
6 декабрь 2022, 14:28

Суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими яратилади

Ҳукумат қарори билан йил якунига қадар суғурта полисларини рўйхатга олувчи ва уларнинг айланмасини назорат қилувчи ягона ахборот тизими жорий этилади. Шу билан бирга, 1 июлгача «Қишлоқ хўжалиги таваккалчиликларини суғурталаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади.

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади
6 декабрь 2022, 13:10

Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Садир Жапаров билан телефонда суҳбатлашиб, уни таваллуд куни билан табриклади. Шунингдек, Қирғизистон нашрлари 9 декабрь куни Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатга ташрифи ҳақида хабар берди.

Ўрмон хўжалиги қўмитаси: 10 ойда 3 млрд сўмдан зиёд зарар етказилди
6 декабрь 2022, 12:31

Ўрмон хўжалиги қўмитаси: 10 ойда 3 млрд сўмдан зиёд зарар етказилди

2022 йилнинг ўн ойида 694 та ҳолатда ўрмон ҳуқуқбузарликлари аниқланиб, жами 3 млрд 153,4 млн сўм зарар келтирилган. Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси расмийсининг айтишича, 374 та ҳолат бўйича 330 млн сўмдан ортиқ зарар ва 85 млн сўм жарима ундирилган. Ҳозирда қолганларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини айблашга уринган ИИБ ходими ҳануз тизимда ишлаётгани айтилди
6 декабрь 2022, 12:17

Самарқандда погонини ўзи юлиб, аёл кишини айблашга уринган ИИБ ходими ҳануз тизимда ишлаётгани айтилди

2022 йилнинг ёзида тармоқларда икки аёлга куч ишлатаётган ИИБ ходимларидан бири погонини ўзи юлиб ташлаб аёлни айблагани акс этган видео тарқалганди. ИИВ вакилининг айтишича, погонини юлиб ташлаган ходим ҳамон шу тизимда ишламоқда, аёлга нисбатан бир йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари тайинланган.

Душанба куни Тошкент метрополитени 620 минг йўловчи ташиди
6 декабрь 2022, 12:06

Душанба куни Тошкент метрополитени 620 минг йўловчи ташиди

Пойтахтда 5 декабрь кунининг ўзида 620 минг йўловчи метродан фойдаланди (бу одатий кундан 105 минг (21%) нафарга кўп). Метрополитен ходимлари йўловчи кўплиги сабаб, фуқаролардан қоидаларга амал қилишни ва кассаларда навбат кутиб қолмаслик учун банк ёки транспорт карталардан фойдаланишни сўради.

«Ўзбекнефтгаз» ўз АЁҚШларида АИ-80 бензин нархи ошганини рад этди
6 декабрь 2022, 11:51

«Ўзбекнефтгаз» ўз АЁҚШларида АИ-80 бензин нархи ошганини рад этди

«Ўзбекнефтгаз» АИ-80 бензини нархи оширилмагани ва унинг 1 литри 6800 сўмлигича сақланиб қолаётганини маълум қилди. Шунингдек, компания республика НҚИЗларида суткасига 4000 тоннадан бензин ишлаб чиқарилаётгани ва автомобиллар учун бу турдаги ёқилғи захираси етарли эканини қайд этди.

ИИВ фуқароларни қийин вазиятларда қолганда мурожаат қилишга чақирди
6 декабрь 2022, 11:09

ИИВ фуқароларни қийин вазиятларда қолганда мурожаат қилишга чақирди

ИИО ходимлари 3 нафар — бири Навоийда кўп қаватли уйнинг даҳлизида ухлаётган, икки нафари Тошкентдаги ер ости қувури ёнида исинаётган бошпанасизга ёрдам берди. ИИВ шахсий таркибни кучайтирилган режимга ўтказди. Аҳоли қийин ва хавфли вазиятларда 102, 1102 ва 1173 рақамларига қўнғироқ қилиши сўралади.

ЖЧ-2022: Хорватия ва Бразилия чорак финалда, барча Осиё жамоалари мундиални нимчорак финалда якунлади
6 декабрь 2022, 10:51

ЖЧ-2022: Хорватия ва Бразилия чорак финалда, барча Осиё жамоалари мундиални нимчорак финалда якунлади

ЖЧ-2022`нинг нимчорак финалида Япония — Хорватия ҳамда Бразилия — Корея Республикаси баҳслари бўлиб ўтди. Биринчи ўйинда ғолиб пеналтилар серияси орқали аниқланди, иккинчи ўйинда эса Бразилия терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Чорак финалда Хорватия ва Бразилия учрашадиган бўлишди.

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди
6 декабрь 2022, 10:20

Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар сони бироз камайди

5 декабрь куни республикада коронавирус юқтирганлар сони бироз камайиб, 120 кишини ташкил этди. (Бир кун олдин 153 кишида аниқланган.)

«Аэрофлот» компанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди
6 декабрь 2022, 10:18

«Аэрофлот» компанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди

«Аэрофлот» компанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам рейсларни йўлга қўяди. Парвозлар Boeing 738 самолётларида ҳафтасига уч марта — чоршанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди
6 декабрь 2022, 09:45

Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди

Тошлоқ туманида профилактика инспектори табель қуроли билан ўзини отиб қўйди. У машинасида кома ҳолатида топилган ва тиббий муассасага жойлаштирилган. Ходим 1xbet орқали 45 млн сўм ютқазиб қўйгани учун жазоланган ва вилоят ИИБ қошидаги интизомий Кенгашнинг назоратида бўлган.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 330 сўмгача кўтарилди
6 декабрь 2022, 09:41

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 330 сўмгача кўтарилди

6 декабрь куни тижорат банклари долларни 11 250−11 310 сўм оралиғида сотиб олмоқда, сотиш курси эса — 11 330 сўм.

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди
6 декабрь 2022, 09:25

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди

Ўзбекистон ва Қирғизистон паспорт назоратини осонлаштиришга келишиб олди. Эндиликда икки давлат фуқаролари ID-картани кўрсатиш орқали чегарадан ўтиши мумкин. Тегишли баённома Ўзбекистон президентининг 9 декабрь куни Қирғизистонга давлат ташрифи чоғида имзоланади.

Тошкентда уйдаги ёнғин оқибатида 2 киши вафот этди
6 декабрь 2022, 09:12

Тошкентда уйдаги ёнғин оқибатида 2 киши вафот этди

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида 12 та хонадондан иборат бўлган уйда ёнғин содир бўлди. Уйдан 9 нафар фуқаро эвакуация қилинди, бироқ 2 нафар фуқаро ҳалок бўлди. Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бухоро вилоятида 5 кишилик оила ис газидан ҳалок бўлди
5 декабрь 2022, 22:50

Бухоро вилоятида 5 кишилик оила ис газидан ҳалок бўлди

Бухоро вилоятининг Жондор туманида эр-хотин ҳамда уларнинг 2, 7 ва 11 ёшли фарзандлари ёнғин натижасида вужудга келган ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Тошкентда қозонхоналар газ етишмаслиги сабабли керакли иссиқликни ишлаб чиқара олмаяпти
5 декабрь 2022, 22:34

Тошкентда қозонхоналар газ етишмаслиги сабабли керакли иссиқликни ишлаб чиқара олмаяпти

Veolia Energy Tashkent пойтахтнинг айрим туманларида табиий газ етишмаслиги сабабли қозонхоналарда зарурий ҳароратдаги иссиқликни ишлаб чиқара олмаётгани, бу эса иситиш сифатининг ёмонлашишига олиб келаётганини маълум қилди.

Россияда черковлар, вокзаллар ва мактаблар яқинида митинглар ўтказиш тақиқланди
5 декабрь 2022, 22:11

Россияда черковлар, вокзаллар ва мактаблар яқинида митинглар ўтказиш тақиқланди

Россияда эндиликда аэропортлар, вокзаллар, мактаблар, университетлар, касалхоналар ва черковлар ёнидаги ҳудудларда митинглар ўтказиш тақиқланади. Тегишли қонун президент Владимир Путин томонидан имзоланди.

5 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
5 декабрь 2022, 22:00

5 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Ўзбекистонда газсиз қолган 14 минг истеъмолчи, қорли Тошкент, йил бошидан буён экспорт қилинган 4 млрд кубометр газ, Чинозда ис газидан вафот этган оила, талабалар учун 15 кунлик қишки таътил, Нукус воқеалари тафсилотлари, совуқ об-ҳаво ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Япониянинг янги элчиси Ўзбекистонга келди
5 декабрь 2022, 21:52

Япониянинг янги элчиси Ўзбекистонга келди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Япониянинг Ўзбекистондаги янги элчиси Такаши Хаторини қабул қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг