Архив

Нима учун меҳрибонлик уйлари ёпилиши керак?
2 июнь 2020, 18:54 1

Нима учун меҳрибонлик уйлари ёпилиши керак?

«Газета.uz сайтида яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, аксарият ўқувчилар, ишончни оқламаётган бўлсалар ҳам, Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйлари сақлаб қолиниши керак, деб ҳисоблайди. Улар нима сабабларга кўра болалар учун зарарли ва болаларни қандай қилиб оилавий васийликка топшириш керак? Дилмурод Юсупов болалар уйларининг кераклиги ҳақидаги афсоналарнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини асослайди.

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилиши кутилмоқда
2 июнь 2020, 18:35

Тошкентда Япония рақамли университети ташкил этилиши кутилмоқда

Тошкентда Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра, университетда таълим 2020/2021 ўқув йилидан бошланади, ўқиш жараёни эса япон ва инглиз тилларида олиб борилади.

Коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайди (жами — 3750)
2 июнь 2020, 17:39

Коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайди (жами — 3750)

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайиб, жами 3750 тага етди. Кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.

Ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига етиб келишди
2 июнь 2020, 17:31

Ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига етиб келишди

Президент топшириғи билан бир гуруҳ ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига вертолёт орқали етиб келишди. Улар тумандаги муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича дастур ишлаб чиқади.

Korean and migrations xususiy bandlik agentligi иши бўйича очиқ суд бошланди
2 июнь 2020, 17:21

Korean and migrations xususiy bandlik agentligi иши бўйича очиқ суд бошланди

Тошкентда Korean and migrations xususiy bandlik agentligi мансабдор шахслари устидан очиқ суд жараёни бошланди. Судланувчилар орасида икки аёл ва Жанубий Корея фуқароси ҳам бор.

АҚШда ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши намойишлар давом этмоқда
2 июнь 2020, 14:42

АҚШда ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши намойишлар давом этмоқда

АҚШда Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бошланган ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Ўнлаб шаҳарларда комендандлик соати жорий этилди.

Қорақалпоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди
2 июнь 2020, 14:32

Қорақалпоғистонда ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳодисага ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик сабаб бўлгани айтилмоқда. Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Сўх-Риштон йўли ЕОИИ талаблари сабабли ёпилган — бош вазир
2 июнь 2020, 13:32

Сўх-Риштон йўли ЕОИИ талаблари сабабли ёпилган — бош вазир

Бош вазир Абдулла Арипов Сўх-Риштон йўли 2019 йил августида очилганидан икки кун ўтиб Қирғизистон аъзо бўлган ЕОИИ талаби билан ёпилганини маълум қилди. Қирғиз делегацияси билан учрашувда йўлни қисқа муддатларда очиш масаласи яна кўтарилди.

2 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди
2 июнь 2020, 11:34

2 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди

Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 2 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар Қўнғирот туманида табиатга қўйиб юборилди.

«Ўзагросуғурта» бир ой ичида қарийб 5 млрд сўмлик суғурта товонини тўлади
2 июнь 2020, 11:00

«Ўзагросуғурта» бир ой ичида қарийб 5 млрд сўмлик суғурта товонини тўлади

«Ўзагросуғурта» томонидан сўнгги бир ой ичида табиий офатлар учун тўланган суғурта товони қарийб 5 млрд сўмни ташкил қилди. Хусусан, компания мирзаободлик тадбиркорнинг балиқчилик хавзаси ва биноларига етказилган зарар бўйича 138 млн сўмлик суғурта қопламаларини тўлиқ амалга оширди.

Бухоронинг икки туманида карантин чекловлари қатъийлашди
2 июнь 2020, 10:29

Бухоронинг икки туманида карантин чекловлари қатъийлашди

2 июндан Бухоро вилоятидаги Шофиркон ҳамда Ғиждувон туманларида шахсий автотранспорт воситалари махсус рухсатномасиз ҳаракатланиши тўхтатилди. Бухоро шаҳри ҳудудига бошқа шаҳар ва туманлардан стикерсиз фақатгина куннинг муайян вақтида кириб-чиқишга рухсат берилди. Вилоятда йўналишсиз такси фаолиятида йўловчи ташиш учун рухсат берилади.

Коронавирус беморлари сони 3718 нафарга етди
2 июнь 2020, 10:14

Коронавирус беморлари сони 3718 нафарга етди

Коронавирус беморлари сони 16 нафарга ортиб, жами 3718 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 12 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида ва 2 нафари юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган. Шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолиси орасида 2 та ҳолат қайд этилган.

Жиззах ва Қашқадарёдаги иккита ЙТҲда икки бола ҳалок бўлди
1 июнь 2020, 22:25

Жиззах ва Қашқадарёдаги иккита ЙТҲда икки бола ҳалок бўлди

Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида содир бўлган иккита ЙТҲ натижасида 6 ва 13 ёшдаги икки бола вафот этди.

ИИВ ППХ Бош бошқармасига бошлиқ тайинланди
1 июнь 2020, 21:59

ИИВ ППХ Бош бошқармасига бошлиқ тайинланди

ИИВ ППХ ва жамоат тартибини сақлаш бош бошқармасига Азизхон Умархонов бошлиқ этиб тайинланди. Бунга қадар у Тошкент ИИББ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Япония Ўзбекистонга коронавирусга қарши чоралар учун $1,9 млн ажратмоқда
1 июнь 2020, 21:39

Япония Ўзбекистонга коронавирусга қарши чоралар учун $1,9 млн ажратмоқда

Япония ҳукумати Ўзбекистонга коронавирусга қарши тезкор жавоб чораларини кўриши учун 1,9 млн доллар ажратмоқда.

Яна 9 та чартер рейси амалга оширилади — жадвал
1 июнь 2020, 20:33

Яна 9 та чартер рейси амалга оширилади — жадвал

Ўзбекистон ҳукумати Россия, Туркия, БАА ва Мисрдаги ватандошларни олиб келиш учун яна тўққизта чартер рейсини ташкил этади.

Жанубий Корея Ўзбекистонга яна ёрдам жўнатди
1 июнь 2020, 20:14

Жанубий Корея Ўзбекистонга яна ёрдам жўнатди

Жанубий Корея Ўзбекистонга шприцли насослар, антисептика воситалари ва тиббиёт каравотларини ёрдам сифатида юборди. 66 минг долларга яқин қийматдаги яна бир юкнинг келиши кутилмоқда.

Ноябрь кексалар учун туризм ойи деб эълон қилинди
1 июнь 2020, 19:56

Ноябрь кексалар учун туризм ойи деб эълон қилинди

Ноябрь кекса ёшдаги саёҳатчилар учун туризм ойи деб эълон қилинди. I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар йилда бир марта бепул саёҳат қилишлари мумкин.

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали сўзлашдилар
1 июнь 2020, 19:24

Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали сўзлашдилар

Ўзбекистон ва Қирзиғистон президентлари телефон орқали мулоқотда «Чашма» чегараолди ҳудудида рўй берган ҳодиса билан боғлиқ масалаларни батафсил кўриб чиқиб, бундай вазият бошқа такрорланмаслиги учун мукаммал чоралар қабул қилиш муҳим эканини таъкидладилар.

Бухоро вилоятида ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди
1 июнь 2020, 19:15

Бухоро вилоятида ЙТҲ оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Бухоро вилоятида йўлнинг қарама-қарши қисмига чиқиб кетган Lacetti автомобили MAN юк машинаси билан тақнашди. Седан ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳодиса жойида ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг