Қарши туманида фойдаланилмаётган 93 га ер майдони 132 нафар ёшга бўлиб берилди. Яна 500 га ер ўзлаштирилиб, 500 та ижтимоий ҳимояга муҳтож оила ва ёшларга тақдим этилади.
Бўстонлиқда қорамол харид қилиш учун ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолати аниқланди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
ФВВ «Сардоба» сув тошқини талофатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳисобот берди. 5171 та уй лойқадан тозаланди, 6 та қабристондаги 311 та қабр қайтa тикланди.
Жанубий кореялик сармоядор Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида қаттиқ маиший чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича кластер ташкил этади. Лойиҳа 35 млн долларга баҳоланмоқда.
Ўзбекистонда кун давомида 58 кишида коронавирус инфекцияси тасдиғини топди ва жами ҳолатлар 3760 тага етди. Аҳоли орасидаги ҳолатлар Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида аниқланди. 2 беморнинг аҳволи ўта оғир.
Гурланда 400 млн сўм миқдоридаги имтиёзли кредит маблағларини талон-торож қилган «Агробанк» филиалининг собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Avto 60 oy компаниясининг мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш бўйича дастлабки тергов якунига етди. Улар сохта тадбиркорлик, пул маблағларини ноқонуний жалб этиш, фирибгарлик ва бошқа жиноятларда айбланмоқда.
Қашқадарё вилоятида ҳудудида карантин қоидаларига риоя қилинмаётган бозор вақтинча ёпилди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаев бозорни «вирус учун тайёр ўчоқ» деб атади.
Тошкент вилояти Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи Бахтиёр Болтабоев вазифасидан озод этилди. Аввалроқ ижтимоий тармоқларда унинг ходимларини сўкаётгани тасвирланган видео тарқалган эди.
Бош вазир Абдулла Ариповнинг Сўх тумани аҳолиси билан ўтказган учрашувида Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев танқид қилинди. Ижтимоий тармоқларда ҳоким «жанжалкаш» қишлоқларни Сўх тумани харитасидан ўчириб ташлашини айтган аудиоёзув тарқалди. Вилоят ҳокимлигининг матбуот хизмати раҳбари рейтинги баланд ҳокимларни ҳам ёқтирмайдиганлар борлигини таъкидлади.
«Газета.uz сайтида яқинда ўтказилган сўров натижаларига кўра, аксарият ўқувчилар, ишончни оқламаётган бўлсалар ҳам, Ўзбекистондаги меҳрибонлик уйлари сақлаб қолиниши керак, деб ҳисоблайди. Улар нима сабабларга кўра болалар учун зарарли ва болаларни қандай қилиб оилавий васийликка топшириш керак? Дилмурод Юсупов болалар уйларининг кераклиги ҳақидаги афсоналарнинг ҳақиқатга тўғри келмаслигини асослайди.
Тошкентда Япония рақамли университетини ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди. Унга кўра, университетда таълим 2020/2021 ўқув йилидан бошланади, ўқиш жараёни эса япон ва инглиз тилларида олиб борилади.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 32 тага кўпайиб, жами 3750 тага етди. Кун давомида 48 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Президент топшириғи билан бир гуруҳ ҳукумат аъзолари ва вазирлар Сўх туманига вертолёт орқали етиб келишди. Улар тумандаги муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича дастур ишлаб чиқади.
Тошкентда Korean and migrations xususiy bandlik agentligi мансабдор шахслари устидан очиқ суд жараёни бошланди. Судланувчилар орасида икки аёл ва Жанубий Корея фуқароси ҳам бор.
АҚШда Жорж Флойднинг ўлимидан сўнг бошланган ирқчилик ва полициянинг ўзбошимчалигига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Ўнлаб шаҳарларда комендандлик соати жорий этилди.
Қорақалпоғистоннинг Беруний туманида ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди. Ҳодисага ёқилғини қуйишда ёнғин хавфсизлик қоидаларига риоя этмаслик сабаб бўлгани айтилмоқда. Жабрланган ва ҳалок бўлган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.
Бош вазир Абдулла Арипов Сўх-Риштон йўли 2019 йил августида очилганидан икки кун ўтиб Қирғизистон аъзо бўлган ЕОИИ талаби билан ёпилганини маълум қилди. Қирғиз делегацияси билан учрашувда йўлни қисқа муддатларда очиш масаласи яна кўтарилди.
Қизил китобга киритилган ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган 2 мингдан зиёд йўрға тувалоқлар Қўнғирот туманида табиатга қўйиб юборилди.
«Ўзагросуғурта» томонидан сўнгги бир ой ичида табиий офатлар учун тўланган суғурта товони қарийб 5 млрд сўмни ташкил қилди. Хусусан, компания мирзаободлик тадбиркорнинг балиқчилик хавзаси ва биноларига етказилган зарар бўйича 138 млн сўмлик суғурта қопламаларини тўлиқ амалга оширди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг