Пўлат Бобожонов истеъфосини талаб қилиб Тошкентда бир кишилик пикет уюштирган публицист ва блогер Шокир Шарипов ИИВ раҳбарига янги видео мурожаат йўллади. «15 ёшли боланинг уриб, ўлдирилганини эшитгач, изтиробга тушдингизми? Агар тушмаган бўлсангиз, ўрнингизни бошқага бўшатиб қўйинг», — деди у.
Халқаро ногиронлиги бўлган инсонлар куни муносабати билан ЮНИCЭФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде ўз мақоласида ногиронлиги бўлганларга нисбатан хайрия кўринишидаги ёндашувлардан воз кечиб, инсон ҳуқуқларини асосий ўринга қўядиган ҳуқуқий ёндашувга ўтишга чақирди.
Жума куни Ўзбекистонда 156 кишининг коронавирусга қарши топширган тести мусбат натижа берди (олдинги кун — 159 киши). Энг кўп бемор пойтахтда аниқланди — 82 нафар. Тошкент вилоятида эса — 15 киши, Самарқандда — 14 киши ковидга чалингани маълум бўди.
Жемли, апельсинли ўрама пирог, қаҳвали ҳамда мураббо солиб пиширилган хамиртурушли пирог, ёнғоқ-майизли ёки олма-цитрус мевали пирог ва бошқалар — Zira.uz ширин ва ноодатий пироглар рўйхатини тақдим этади.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этиш мақсадида «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Энг сара асарлар, ўқилиши шарт 10 китоб ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсиясини сизга етказамиз.
Қатарда бўлиб ўтаётган ЖЧ-2022`нинг плей-офф босқичида Европа қитъасидан 8 та, Осиёдан 3 та, Жанубия Америка ва Африка қитъалартдан 2 тадан, Шимолий Америкадан 1 та терма жамоа иштирок этади. 1/8 финал баҳслари 3−6 декабр кунлари бўлиб ўтади.
Ўзбекистон президенти инклюзив жамиятни барпо этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширилишини айтди. «Ишонтириб айтаманки, сизлар ўзларингизни ёлғиз ҳис этмаслигингиз учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этамиз», — деди у Халқаро ногиронлар куни муносабати билан йўллаган мурожаатида.
Нукус воқеаларида айбланаётганларнинг судини кузатаётган Европа Иттифоқи, Самарқандда уйдан топилган ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси, талабаларга поезд чипталари учун 50% чегирма, Ўзбекистонда АЭС лойиҳасини тезлаштиришга чақирган Россия бош вазири ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
UzAuto Motors компанияси Chevrolet Cobalt автомобилининг янгиланган прототипини Ўзбекистонга олиб келди. Ушбу версия 2024 йилдан ишлаб чиқарилиши мумкин.
Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ташкилот вакили Гулноз Мамарасулова Нукус воқеалари бўйича суд жараёни ҳақида фикр билдирди. Тажимуратов бошқа судланувчиларнинг айбларини тасдиқлайдиган, уларга қарши ишловчи саволларни бермоқда, унга нисбатан ҳам айни шундай ҳаракат қўлланилмоқда, деди у.
Ўзбекистонда коронавируснинг «омикрон» ВА.5 варианти доминант версияга айланди, дея маълум қилди ССВ. Унинг инкубация даври қисқароқ — 2−3 кун. Аломатлари — томоқ оғриғи, иситма, кучли бош ва мушаклар оғриғи, конъюнктивит, тонзиллит ва отит.
Фаол ижтимоий сиёсатга қарамай, Ўзбекистонда даромадлар тенгсизлиги сезиларли ўсмоқда. Иқтисодчи Миркомил Холбоев шу мавзудаги мақоласининг биринчи қисмида ҳудудлараро даромадлар тенгсизлигининг сабабларини тушунтиради. Унинг фикрича, бундай кескинлашувга ҳукумат ҳам бевосита ҳисса қўшяпти.
Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов билан учрашувда атом электр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича келишувларни амалга оширишни тезлаштиришга чақирди.
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги хонадонларнинг бирида ота ва 5 ёшли қизалоқнинг мурдаси топилди. Дастлабки суд-тиббий экспертизаси уларнинг ўлимига «номаълум этиологикдан заҳарланиш» сабаб бўлганини кўрсатмоқда. Холат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент бу йил дунёнинг энг қиммат шаҳарлари рейтингида ўтган йилга нисбатан (2021 йилда 171-ўрин эди) ўз ўрнини бироз яхшилаган ҳолда 168-ўринни эгаллади. Бу йил яшаш учун энг қиммат шаҳарлар Сингапур ва Нью-Йорк бўлди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси метан газ нархлари назоратга олинганини маълум қилди. Қўмита нархларини сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда мансабдор шахсларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини эслатиб ўтди.
Тошкент туманининг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудларида айрим объектлар бузилмоқда. Уларнинг ўрнига чегарани мустаҳкамлаш мақсадида тўсиқлар, чегара йўллари, кўприклар, муҳандислик иншоотлари ва бошқа объектлар қурилади.
Европа Иттифоқи Нукус воқеаларида айбланаётганлар устидан суд жараёнини диққат билан кузатиб бораётганини билдирди. «Биз ҳукумат фикрни эркин изҳор қилиш ва йиғилишлар эркинлиги бўйича, шу жумладан, GSP+ доирасидаги ўзининг мажбуриятларини бажаришга чақирамиз», — дейилади Европа Иттифоқи баёнотида.
2022 йилнинг ўн ойида 344 та ҳолатда хизмат вазифасини ўтаётган ИИО ходимларига нисбатан фуқаролар томонидан қаршилик кўрсатилган. 72 нафар фуқаро жавобгарликка тортилган. «Ходимлар ва фуқаролар ўртасидаги ҳолатлар тизим имижига салбий таъсир кўрсатяпти», — деди ИИВ вакили Ҳамза Махсумов.
Ўзбекистонда дам олиш кунлари совуқ антициклон таъсири сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари −2…−7 даража, кундуз кунлари 0…+5 даража атрофида бўлади. Республиканинг барча ҳудудларида кучсиз шамол бўлиши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг