1 июндан «яшил» ва «сариқ» тоифадаги ҳудудлар ўртасида ички туризм қайта йўлга қўйилади. Туризм соҳасига ёндош ташкилотларга (туроператорлар, меҳмонхоналар ва бошқалар) ўз фаолиятини бошлашга рухсат этилди ва уларга давлат томонидан бир қатор имтиёзлар, преференциялар ва кўшимча кўмаклар кўрсатилади.
Korzinka.uz асосчиси Зафар Ҳошимов карантин даврида чакана савдода юз бераётган ўзгаришлар ҳақида ўз фикрларини билдирди. Унинг айтишича, ушбу даврда онлайн буюртмалар сезиларли ошган, ноозиқ-овқат товарлари чакана савдосида савдо ҳажми 70% дан 100% гача тушиб кетган. У ноозиқ-овқат товарлари чакана савдоси интернет орқали ривожланиши кераклигини айтмоқда.
Коронавирус беморлари сони 19 нафарга ортиб, жами 3463 кишини ташкил этмоқда. Янги касалланганларнинг 15 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, инфекцияга чалинганлар Тошкент шаҳрида (2) ва Сирдарё вилоятида (2) қайд этилган.
Ўзбекистонда кун давомида 75 та коронавирус ҳолати қайд этилди. Янги ҳолатларнинг 6 таси халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар, 21 таси аҳоли ва қолганлари карантинга олинганлар орасидан аниқланди.
«Замон ўзгаряпти, лекин монопол корхоналар ўзгара олмаяпти. Қатъий чоралар кўриш вақти-соати келди. Иқтисодиётда бу ҳаёт-мамотимиз», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш борасида мутлақо янги тизим яратиш лозимлигини таъкидлади.
Американинг Миннеаполис шаҳрида фуқаро полиция томонидан қўлга олинаётганида вафот этганидан сўнг норозилик намойишлари бошланиб кетди. Ҳукумат можарога барҳам бериш учун Миллий гвардияга мурожаат қилди.
Ички ишлар вазирлиги Фарғона вилоятида «Ҳизб ут-Таҳрир» террористик ташкилоти аъзолари қўлга олинганини маълум қилди. Улар аввал ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлган, бироқ озодликка чиққач аҳоли орасида террористик ғояларни ва адабиётларини тарқатиш билан шуғулланган.
Тошкент вилояти Бўка тумани ҳокими ўринбосари Анвар Хонтўраев халқ таълими муассасалари фаолиятига асоссиз аралашгани, педагогларни камситгани, меҳнатга мажбурлагани ва уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилгани учун 22,3 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
Ўзбекистонда яна 41 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами ҳолатлар 3437 тага етди. Янги ҳолатларнинг 10 таси Санкт-Петербурш, 3 таси Новосибирк ва 1 таси Истанбулдан, 17 таси эса Қозоғистондан келганлар орасида кузатилган. Жами COVID-19 ҳолатлари 3437 тага етди.
Бобирбек Юлдашев Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди. У тайинловга қадар президент Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори бўлиб ишлаган.
Андижон вилоятида коронавирусга чалинган икки ҳайдовчи сабабли улар билан мулоқотда бўлган 100 га яқин киши — оила аъзолари, қўшнилари, яқинлари ва бошқалар карантинга олинди. Ҳайдовчилар юк машинасида Россиядан келгач, қонун-қоидаларга зид равишда чегара пости автотураргоҳидан уйига чиқиб кетишган.
2001 йилгача Стратегик тадқиқотлар институти директори бўлиб ишлаган Рафик Сайфулин давлатга хоинлик ҳамда қурол ёки портловчи моддалар сақлаганликда айбдор деб топилиб, 12 йилга қамалди.
Boeing орадан беш ой ўтиб, 737 MAX лайнерларини ишлаб чиқаришни қайта йўлга қўйди. Улардан фойдаланиш Индонезия ва Эфиопияда ушбу лайнерлар ҳалокатга учраганидан кейин бутун дунёда тўхтатилган эди.
World Influencers Network асосчиси Беҳруз Ҳамзаевнинг блогер Кирилл Альтман дастуридаги Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш ва унинг фаолиятига оид билдирган фикрларига раддия берилди. Жумладан, ушбу вазирликнинг президент ташаббуси билан ташкил этилгани маълум қилинди.
«Ўзбекистон — АҚШ — Афғонистон» биринчи уч томонлама мажлисида COVID-19 пандемияси туфайли афғон халқига инсонпарварлик ёрдамини бериш, аввало, дори-дармон ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш бўйича халқаро ҳамкорликни кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.
Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида HOWO юк машинаси эшак аравани босиб кетди. Унинг икки йўловчиси — 24 ва 20 ёшли эр-хотин вафот этди. Шу куннинг ўзида Фарғона вилоятида ҳам шунга ўхшаш ЙТҲда бир киши оламдан ўтган эди.
33 млн долларга сотувга қўйилган Тошкентдаги «Ўзбекистон» меҳмонхонасига харидор чиқмади. Нарх туширилгач, 80,1 фоизлик улуш Сингапурнинг шоулар ишлаб чиқарувчи компаниясига 23,2 млн долларга сотилди.
Жанубий Кореядан Ўзбекистонга тиббиёт каравотларининг навбатдаги партияси етиб келди. 126 минг долларлик яна бир юкни жўнатиш режалаштирилмоқда.
Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Damas ҳайдовчиси икки ёшли болани босиб кетди. Гўдак воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Тўлиқ жонли ижрода ўтказилган концерт дастурлари учун ижара тўловидан 50 фоиз чегирма берилади, 15 апрель мамлакатда «маданият ва санъат ходимлари куни» деб эълон қилинди — маданият ва санъат соҳасидаги муҳим ўзгаришлар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг