Коронавирус беморлари сони 27 нафарга ортиб, жами 3396 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларнинг 16 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида аниқланган. Шунингдек, инфекцияга чалинганлар Тошкент шаҳрида (7), Самарқанд (1) ва Тошкент (3) вилоятларида қайд этилган.
Об-ҳаво туфайли Crew Dragon космик кемасининг парвози 30 майга қолдирилди. Америкалик астронавтлар 2011 йилдан бери илк маротаба Россиянинг «Союз» ракетасида эмас, Американинг SpaceX компаниясига тегишли Crew Dragon космик кемасида Халқаро космик станцияга отланаётган эди. Ушбу парвоз хусусий компания томонидан амалга оширилган биринчи учувчили парвоз бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда яна 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 3369 тага етди. Янги касалланиш ҳолатларининг 7 таси Бухоро вилоятида аҳоли орасида (Шофиркон туманидаги битта оила аъзолари) аниқланган.
Президент самарасиз ишлаётган 711 та корхонани тугатиш, 262 та корхонани қайта ташкил этиш, шунингдек, 500 дан зиёд бозорларни хусусийлаштириш бўйича топшириқ берди.
Президентга «Ўзбекистон. Хавфсиз саёҳат кафолатланган» лойиҳаси тақдим этилди. У биринчи босқичда «яшил» ҳудудлар ўртасида ички туризмга рухсат бериш зарурлигини таъкидлади. Кейинчалик коронавирус жиловланган давлатлар билан туризм алоқалари тиклаш режалаштирилмоқда.
Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 23 ёшли она икки яшар ўғлини бошқа бир аёлга 7700 долларга сотаётганда ушланди.
Фарғона вилоятида юк машинаси икки йўловчи — ота ва бола миниб кетаётган эшак аравани босиб кетди. Ота ҳодиса жойида ҳалок бўлди, ўсмир эса шифохонага ётқизилди.
26 май куни ҳаво ҳарорати 40, чўл ҳудудларида эса 44 даражагача кўтарилиб, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида ушбу кун учун метеокузатувлар тарихидаги рекорд даража қайд этилди.
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида фуқаро дарахтлар кесилишига мораторий жорий этилишига қарамасдан, автосервис қуриш мақсадида 35 туп қарағай дарахтини кесиб ташлади. Унга нисбатан жами 165,5 млн сўм миқдорида маъмурий жарима тайинлаш ҳақида қарор қабул қилинди.
Коронавирус пандемияси сабабли дунёнинг турли мамлакатларида миллионлаб одамлар ишсиз қолишмоқда. Турли давлатларда ишини йўқотганларни қўллаб-қувватлаш учун қандай чоралар кўрилаётгани — «Газета.uz» таҳлилида.
Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари 22 тага кўпайиб, жами 3355 тага етди. Янги ҳолатлар хориждан кириб келган фуқаролар (16) ва коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлганлар (6) орасида аниқланган. Кун давомида 65 та янги COVID-19 ҳолати тасдиқланди.
Ўзбекистонда «Саломатлик» ордени, «Соғлом турмуш» медали ва «Меҳр-саховат» кўкрак нишони таъсис этилди. Улар коронавирус пандемияси даврида, табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат кўрсатганларга, соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантиришга ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга ҳисса қўшганларга берилади.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида Lacetti ҳайдовчиси машинани орқага бошқараётиб, 67 ёшли аёлни уриб юборди ва ҳодиса жойидан қочиб кетди. Пиёда вафот этди.
Ўзбекистонда биринчи чоракда ишсизлик 9,4 фоизни ташкил қилди. Энг юқори ишсизлик даражаси Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида — 9,8 фоиз, энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳрида — 7,8 фоиз қайд этилди. Ишсизлар сони қарийб 1,4 млн кишини ташкил этмоқда.
Фақатгина хорижлик инвесторларга берилаётган преференциялар эндиликда маҳаллий хусусий сармоядорларга ҳам тақдим этилади. Улар ўз ҳисобларидан 25 млн долларлик лойиҳани бошласалар, ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари бюджет ҳисобидан қилиб берилади.
Май ойи ўрталарида Давлат молиявий назорат департаменти коронавирусга чалинган беморларни даволаётган ёки карантиндаги шахсларни кузатаётган тиббиёт ходимларига 19,6 млрд сўмлик рағбатлантириш пулларини тўлаш кечикканини аниқлади. Бундан ташқари, ушбу ишда қатнашмаётган ходимларга ҳам пул тўлангани маълум бўлди.
Дональд Трампнинг Twitter даги хабарларига биринчи маротаба ишончсиз бўлиши мумкинлиги ва қўшимча текширув кераклиги ҳақидаги махсус белги берилди. АҚШ президенти Twitter ни сўз эркинлигини бўғишда айблади.
Инқирозга қарши курашиш жамғармасининг ҳисобига 7,44 трлн сўм келиб тушган бўлса, жамғарма харажатлари эса 3,306 трлн сўмга тенг бўлди. Маблағларнинг катта қисми иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга ва тиббиёт соҳасига йўналтирилган. Сув таъминоти ва ирригация тадбирларига 504 млрд сўм сарфланган.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан бензин маҳсулоти импортига акциз солиғини 5 фоиздан 20 фоизга ошириш етарлича иқтисодий асослантирилмаган ва мақсадга мувофиқ эмас деб ҳисоблайди.
Коронавирус беморлари сони 43 нафарга ортиб, жами 3333 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатлар Навоийда (35), Тошкент (6) ва Наманган (2) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида (4) қайд этилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг