Қоракўл туманида уч дона ов қуроли ва кучли ёритиш асбобларидан фойдаланган ҳолда 2 бош урғочи жайронни овлаганлар шахслар қонун олдида жавоб берадиган бўлди.
Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» халқаро фестивалини ёритиш учун келган маҳаллий ва хорижий блогерлар билан суҳбатлашди.
Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилиб, уни реконструкция қилишга оид таклифлар билан танишди.
«Фарғона шаҳридаги Корея халқаро университетини ташкил этиш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Кузатув видеокамераси синов тариқасида Тошкентдаги 24-йўналишдаги автобусларга ўрнатилди. Йил охирига қадар барча йўналишдаги автобусларга видеокузатув воситаларини ўрнатилади.
Давлат хизматлари соҳасида сентябрь ойидан ҳужжатларни нострификация қилиш, товар белгисини рўйхатдан ўтказиш, қудуқларни бурғулашга рухсатнома олиш бўйича енгилликлар яратилади.
ХТВ ва ДТМнинг қўшма қарори билан Президент мактабларининг имтиҳонларида юқори балл йиғиб, ўқишга қабул қилинмаган номзодларни имтиҳонсиз, қўшимча квота асосида қабул қилувчи таълим муассасалари рўйхатини тасдиқланди.
Шавкат Мирзиёев «Шарқ тароналари» ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.
Яқин кунларда ҳаво иссиқ бўлади, бироқ дам олиш кунлари ҳароратнинг 34 даражагача тушиши кутилмоқда.
Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бектемир тумани, Оҳангарон шох кўчасида жойлашган АГТКСда «ЗИЛ» русумли юк автомашинасини мотор ва кабина қисмлари ёнган. Жабрланганлар йўқ.
Самарқандда ЮНЕСКО шафелигидаги «Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси» номли халқаро конференция иштирокчиларига президент табрик йўллади.
Президент қарори билан маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш белгиланди.
Халқ депутатлари Андижон шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Баҳромжон Ҳайдаров вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида таништирилди.
«Каттақўрғон» полигонида доимий жанговар шайликдаги ҳарбий қисм шахсий таркиби билан катта масштабдаги амалий отиш машғулоти ўтказилди.
Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани таркибида яна бир туман ташкил этилади.
Андижон вилоят бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров Тошкент шаҳар бош имом-хатиби лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов колумбиялик рақиби Дарли Пересни 30 сония ичида мағлубиятга учратди (+видео).
«Шарғункўмир» корхонасининг 200 га яқин кончиси иш ташлади. «Ўзбекистон темир йўллари» 9 нафар мутасадди раҳбарнинг лавозимидан озод этилганини маълум қилди.
Шерзод Қудратхўжаев, Адҳам Ибодуллаев ва бошқалар Марказий сайлов комиссиясининг янги аъзолари этиб сайланди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг