Сурхондарёдаги «М-25» газ кони қудуғидаги авария олдидан хизматлардан кўрсатмалар бўлган ва бурғилаш эритмасида газ топилган, деб хабар берди вазиятдан хабардор бўлган «Газета.uz» манбаси. Нефть-газ соҳасидаги яна бир манбанинг айтишича, ҳодисада фақат ишчиларни айбдор қилиш керак эмас.
Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилади. У туманлардаги раҳбарлар фаолиятига баҳо беради ва ҳар ой президентга ахборот киритади. Комиссиянинг вилоят ва туман бўлимларига ҳокимлар бошчилик қилади.
Энди камбағал оилаларда камида 1 нафар олий маълумотли киши бўлиши учун шароит яратилади. Бунинг учун, хусусан, ОТМларга киришда грант баллининг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. Ўзлаштириш кўрсаткичи 80 фоиздан баландлар эса фоизсиз таълим кредити олади.
Йил бошидан бери Тошкент шаҳри масжидларидаги фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган, меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган 8 нафар имом-хатиб ва 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилди. Яна 4 нафар имом ва ноибга ҳайфсан қўлланди.
Камбағал оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам, бола парвариши туфайли эса аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмайди. Президент камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди ва муаммо сабаби ҳар хил экан, ечимлари ҳам алоҳида бўлиши кераклигини таъкидлади.
Энерговазирлик тадбиркорлар қуёш панеллари ўрнатишга мажбурланаётгани, бу ишни қилмаганлар эса электрдан узиш билан қўрқитилаётгани ҳақидаги хабарларга жавобан «қуёш панели ўрнатишга мажбурлаш йўқ»лигини айтди. ЎзЛиДеП эса ҳолатлар тасдиқланса, вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юбормоқчи.
2003 йилда ёпилган Шаҳрисабз маҳаллий аэропорти фуқаро авиацияси парвозлари учун ўз фаолиятини тиклади. Тошкентдан L410 русумли самолётдаги илк парвоз 1 соат 30 дақиқада етиб борди. Аэродром ҳозирда тўрт турдаги самолёт ва барча турдаги вертолётларни сиғдира олади.
Раҳбарлар камбағал оилалар хонадонига кириб, шароитни ўз кўзи билан кўрсагина натижа бўлади, деди президент. Энди вилоятдаги 2 минг ва тумандаги 12 минг раҳбарнинг ҳар бирига 5 тадан шароити энг оғир оила бириктирилиши маълум қилинди.
Президент Ўзбекистонда камбағалликни қисқартириш умуммиллий ҳаракатга айланиши ва бу борада «жуда катта» «Камбағалликдан фаровонлик сари» дастури тайёрланаётганини айтди. Жамшид Қўчқоровнинг тизими оилаларни камбағалликдан олиб чиқишга масъул этиб белгиланди.
Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Тойво Клаар ўз вазифасини бажаришга киришди. Уни мамлакат ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов қутлади. Сўнгги етти йилда у Европа Иттифоқининг Жанубий Кавказ ва Грузиядаги инқироз бўйича махсус вакили бўлиб ишлаган.
ФВВ вакили Самандар Ҳикматуллаев Бойсундаги водород сульфид чиққан «Мустақилликнинг 25 йиллиги» газ конини жиловлаш ишлари яқин кунларда амалга оширилишини билдирди. У газдан оммавий заҳарланиш ҳолатлари йўқлиги, аммо одамлар орасида енгил заҳарланиш ҳолатлари учраётганини тан олди.
Бош прокуратура январь-июль ойларида 764 723 та янги иш ўрни ҳисоботларга қўшиб ёзилганини маълум қилди. Шунингдек, иш ҳақи ва нафақа пуллари бўйича 4,2 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланиб, 52 та жиноят иши қўзғатилди.
Унинг таэквондочи бўлишига оиласи қарши эди. Акалари: «Сенга тўғри келмайди», деб уни авайламоқчи бўлган. Чунки у чап қўл плексити билан дунёга келган. Аммо у ўз билганидан қолмади ва якунда икки карра Паралимпия совриндорига айланди. «Ирода» лойиҳасида — паратаэквондочи Гулжаной Наимова ҳикояси.
Садир Жапаров Париждаги Олимпия ўйинларида қирғизистонлик боксчига секундантлик қилган ўзбекистонлик мураббий Акмал Ҳасановга Tracker автомобилини совға қилди. Аввалроқ у «Чингиз Айтматов» медали билан тақдирланганди.
«Газета.uz» китобхонликни тарғиб қилувчи «Кутубхона» лойиҳасини давом эттиради. Бу галги меҳмон — адабиётшунос олим, педагогика фанлари доктори, профессор Қозоқбой Йўлдошев. «Миллатнинг ҳозирги аҳволига кутубхоналар керак эмас, деган ўй бор. Лекин… ўқимаган миллат кучли бўлмайди», дейди у.
Сентябрь ойида «Ипак йўли дурдонаси» XVI Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтади. Дастурдан Раж Капур юбилейига бағишланган тадбир, Ален Делон фильмларининг ретроспективи ҳамда хорижий режиссёр ва актёрларнинг маҳорат дарслари ўрин олган.
Америкалик 20 нафар ўқитувчи Ўзбекистонга 10 та ҳудуддаги мактаб ва университетда инглиз тилидан дарс бериш учун келди. Мамлакатда 2019 йилдан буён 98 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчиси 21 та давлат мактаби ва 30 дан ортиқ университетда ишламоқда.
Термиз шаҳри ва Термиз туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларига газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилди. Бунга газ қувурида ўрнатилган газ босимини назорат қилувчи қурилмадаги носозлик сабаб экани маълум қилинди.
АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп дебатда Камала Ҳаррисни Байденнинг иқтисодий дастурини кўчирганликда айблади, шунингдек, уни «марксист» дея атади. Ҳаррис эса Трамп ҳақида «шарманда» сўзини қўллаб, дунё етакчилари унинг устидан кулаётганини айтди. Номзодлар Украинадаги урушга ҳам тўхталди.
Тошкент шаҳрида Spark ҳайдовчиси 363 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган ва унинг жарима суммаси 240 млн сўмдан ошиб кетган. МИБ автомобилни сотишга уриниш чоғида хатловга олди. У қарз қопланиши учун аукцион савдоларига чиқарилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг