Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолди. Қайд этилишича, иқтисодиётдаги юқори талаб ҳамда айрим турдаги озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархида кузатилган ўсиш суръатлари пул-кредит шароитлари қатъийлигини жорий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда.
Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёсидан ноқонуний равишда қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 441 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди. Бундан ташқари, жараёнда қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ер майдони ҳам йўқ қилинган.
7 йилдан бери тақдири ҳал бўлмай келаётган Тошкентдаги собиқ астрономия боғини 2025 йил охиригача Oxygen park номли жамоатчилик паркига айлантириш режа қилинмоқда. Атрофига панжара-тўсиқлар ўрнатилмайдиган парк 24/7 ишлайди, лойиҳа давлат бюджетидан молиялаштирилмайди, деди экология вазири.
Юнусобод туманидаги Muhteshem Doner ресторанида 23 киши, дастлабки маълумотга кўра, соусдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. СЭС уларнинг 13 нафарига уйга жавоб берилгани, қолган 10 кишининг аҳволи қониқарли эканини билдирди. Ресторан вақтинча ёпилди, Бош прокуратура текширув ўтказмоқда.
Андижон вилоятидаги Қирғизистон билан чегарадош «Қорасув» чегара божхона пости 14 йиллик танаффусдан сўнг қайта очилди. Постдан кунига 12 мингдан ортиқ одам ўтиб-қайтиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ва ички ишлар вазирлари, шунингдек, Миллий разведка хизмати директорини қабул қилади. Бундай форматдаги учрашув биринчи марта ўтказилмоқда.
Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади. У камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига етиб боришини ва топшириқлар ижросини назорат қилади.
Фирибгарликда айбланиб 5 йилдан буён қидирувда бўлган эркак Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди. Унинг ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбулдаги бош консулхонага ёки ИИВга мурожаат қилишлари сўралди.
Олий муфтий, 2010 йилдан бери Тожикистон Уламолар кенгашига раислик қилаётган Саидмукаррам Абдулқодирзодага масжид яқинида санчиб-кесувчи тиғ билан зарба берилди. У енгил жароҳат олди, ҳужум уюштирган шахс ушланиб, жиноят иши қўзғатилди.
Андижон ва Тошкент вилоятлари прокурори лавозимларида ишлаган Сирожиддин Эшқувватов Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси раҳбари бўлди.
Шахмат бўйича Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Будапештда ўтказилаётган шахмат олимпиадасининг биринчи босқичида Тринидад ва Тобаго терма жамоасини мағлубиятга учратди, аммо икки гроссмейстерда муаммоли позициялар кузатилди. Аёллар жамоаси Гаити вакиллари билан ишончли тарзда кураш олиб борди.
Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қувиб ўтиш қоидаларини бузиб, тескари йўналишга чиқиб кетган Nexia қаршисидан келаётган Lacetti билан тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳалок бўлди.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида 61 ёшли ҳайдовчи соғлиғи ёмонлашгани сабабли бошқарувни йўқотиб, қаршисидан келаётган кичик юк машинаси билан тўқнашди. У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.
Ўзбекистон фуқароси «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси билан шартнома тузиб, Украина, Россия ва Беларусда хизмат қилди. У «Артемовскни озод қилганлик учун» медалини олди ва Евгений Пригожиннинг «адолат марши»да қатнашди. Тошкент суди унинг озодлигини 4 йилга чеклади.
Ўзбекистонда ишлаш учун келган АҚШлик ўқитувчилар, «яқин кунларда» бошланадиган Бойсун конини жиловлаш ишлари, 20 йилдан сўнг яна самолётларни қабул қилаётган Шаҳрисабз аэропорти, камбағалликни қисқартириш бўйича умуммиллий ҳаракат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Сурхондарёдаги «М-25» газ кони қудуғидаги авария олдидан хизматлардан кўрсатмалар бўлган ва бурғилаш эритмасида газ топилган, деб хабар берди вазиятдан хабардор бўлган «Газета.uz» манбаси. Нефть-газ соҳасидаги яна бир манбанинг айтишича, ҳодисада фақат ишчиларни айбдор қилиш керак эмас.
Ўзбекистонда бош вазир ўринбосари бошчилигида камбағалликни қисқартириш масалалари билан шуғулланувчи комиссия тузилади. У туманлардаги раҳбарлар фаолиятига баҳо беради ва ҳар ой президентга ахборот киритади. Комиссиянинг вилоят ва туман бўлимларига ҳокимлар бошчилик қилади.
Энди камбағал оилаларда камида 1 нафар олий маълумотли киши бўлиши учун шароит яратилади. Бунинг учун, хусусан, ОТМларга киришда грант баллининг 80 фоизини тўплаган камбағал оила фарзандларига қўшимча грант ажратилади. Ўзлаштириш кўрсаткичи 80 фоиздан баландлар эса фоизсиз таълим кредити олади.
Йил бошидан бери Тошкент шаҳри масжидларидаги фаолиятида хато ва камчиликларга йўл қўйган, меҳнат мажбуриятларини етарли даражада бажармаган 8 нафар имом-хатиб ва 10 нафар имом ноиби вазифасидан озод этилди. Яна 4 нафар имом ва ноибга ҳайфсан қўлланди.
Камбағал оилаларнинг ишга лаёқатли аъзоларида билим ва кўникма кам, бола парвариши туфайли эса аёлларнинг 43 фоизи ишга бора олмайди. Президент камбағалликни фақат пул тарқатиш билан ҳал қилиб бўлмаслигини айтди ва муаммо сабаби ҳар хил экан, ечимлари ҳам алоҳида бўлиши кераклигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг