Архив

Май ойидан пенсия ва нафақалар тўлиқлигича банк карталарига ўтказилади
16 апрель 2020, 14:00

Май ойидан пенсия ва нафақалар тўлиқлигича банк карталарига ўтказилади

Май ойидан бошлаб пенсия ва нафақалар тўлиқлигича банк карталарига ўтказилади. Ушбу тартиб карантин чеклови бўлиб, Ўзбекистонда эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар давом этади.

Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли махсус шифохона қурилмоқда
16 апрель 2020, 13:52

Наманганда 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли махсус шифохона қурилмоқда

Наманган вилоятининг Поп туманида 1200 ўринли карантин ҳудуди ва 150 ўринли махсус шифохона қурилмоқда. Қурилиш ишларини 10 кунда якунига етказишга кўрсатма берилган.

Стикерсиз икки машина тўқнашди: улардан бирининг ёнишидан ҳайдовчи ҳалок бўлди
16 апрель 2020, 13:31

Стикерсиз икки машина тўқнашди: улардан бирининг ёнишидан ҳайдовчи ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида стикерсиз ҳаракатланаётган икки автомобиль тўқнашиши натижасида 25 ёшли ҳайдовчи машина ичида ёниб кетди.

Меҳнат вазири Cotton Campaign раҳбарларига мурожаат қилди
16 апрель 2020, 12:39

Меҳнат вазири Cotton Campaign раҳбарларига мурожаат қилди

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов Cotton Campaign коалициясини ўзбек пахтасидан бойкотни олиб ташлашга чақирди. Вазир ўз мурожаатида ўзбек матоларидан тайёрланган ниқоблар, жарроҳлик халатлар ва бошқа турдаги шахсий ҳимоя воситалари глобал танқисликни ҳал қилишда ёрдам беришини таъкидлаб ўтди.

Велосипедчи ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди
16 апрель 2020, 11:40

Велосипедчи ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди

Фарғона вилоятида енгил автомобиль ҳайдовчиси уриб юборган велосипедчи шифохонада вафот этди.

Германия карантин чораларини юмшатишга қарор қилди
16 апрель 2020, 11:34

Германия карантин чораларини юмшатишга қарор қилди

Германия канцлери Ангела Меркель карантин чоралари қисман олиб ташланишини маълум қилди. Ҳозирча дўконлар ва мактаблар очилади.

Дунёда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 2 миллиондан ошди
16 апрель 2020, 11:07

Дунёда COVID-19 тасдиқланган ҳолатлар сони 2 миллиондан ошди

Дунёда аниқланган коронавирус ҳолатлари сони 2 миллиондан ошди. COVID-19 ҳолатларининг аксарияти АҚШ, Испания ва Италияда қайд этилди.

Бюджет харажатлари оптималлаштирилади
16 апрель 2020, 11:02

Бюджет харажатлари оптималлаштирилади

Ўзбекистон президенти коронавирус пандемияси ва глобал инқироз шароитида бюджет харажатларини оптималлаштириш тўғрисидаги қарорни имзолади. Долзарб бўлмаган лойиҳалар ва харажатлар кечиктирилади.

Коронавирус яна 47 нафар кишида аниқланди
16 апрель 2020, 10:07

Коронавирус яна 47 нафар кишида аниқланди

Ўзбекистонда янги тасдиқланган коронавирус ҳолатлари 47 тага ошиб, жами 1349 тага етди.

Коронавирус ҳолатлари сони 1300 тадан ошди
15 апрель 2020, 22:45

Коронавирус ҳолатлари сони 1300 тадан ошди

Ўзбекистонда коронавирус ҳолатлари сони 27 тага ошиб, жами 1302 тага етди.

Коронавирус юқтириши мумкин бўлган хавфли гуруҳлар маълум қилинди
15 апрель 2020, 21:33 1

Коронавирус юқтириши мумкин бўлган хавфли гуруҳлар маълум қилинди

Коронавирус юқтириши мумкин бўлган хавфли гуруҳларга бозорларда ва савдо дўконларида савдо қилаётган сотувчилар, карантиндаги фуқаролар ва хизмат зарурияти туфайли кўплаб фуқаролар билан мулоқотда бўлаётган шахслар киради — Бош прокуратура.

Коронавирус билан касалланган аёл 5 марта шифохоналарга мурожаат қилган
15 апрель 2020, 21:30 1

Коронавирус билан касалланган аёл 5 марта шифохоналарга мурожаат қилган

Коронавирус инфекциясини юқтирган аёл шифохонага беш маротаба мурожаат қилган. Шифокорлар ҳар сафар унга тиббий ёрдам ва муолажалар кўрсатиб, уйига кетишига рухсат беришган, фақатгина аҳволи оғирлашгандан кейин вирусга текширишган. Бемор билан мулоқотда бўлган хамшира ва бошқаларда ҳам коронавирус аниқланган.

Карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари 64 мингтага яқинлашди
15 апрель 2020, 21:21

Карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари 64 мингтага яқинлашди

Карантин эълон қилингандан буён Ўзбекистонда қарийб 64 мингта карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди. Қоидабузарларнинг 59 минг нафари эркаклар, 5 минг нафарга яқини аёллардир.

COVID-19 суриштирувларига 318 нафар малакали терговчи жалб қилинган
15 апрель 2020, 21:09

COVID-19 суриштирувларига 318 нафар малакали терговчи жалб қилинган

Коронавирус бўйича суриштирув ишларига 318 нафар малакали терговчи ва мингдан ортиқ тезкор қидирув ходимлари жалб қилинди. Тезкор-тергов ва таҳлилий гуруҳлар томонидан шу кунга қадар қадар беморлар мулоқотда бўлган 9538 нафар шахс ҳақида маълумотлар тўпланди.

Банк ҳисобварақалари бўйича маълумотни солиқ қўмитасига узатиш низоми лойиҳаси қайта кўрилади
15 апрель 2020, 18:34

Банк ҳисобварақалари бўйича маълумотни солиқ қўмитасига узатиш низоми лойиҳаси қайта кўрилади

Банк ҳисобварақалари бўйича маълумотни солиқ қўмитасига узатиш низоми лойиҳаси муҳокамадан олиб ташланди. ДСҚ бу ҳақида Сенатга хат жўнатиб маълум қилди. Сенат тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларига дахлдор барча меъёрий ҳужжатлар доимий назорат остида бўлишини маълум қилди.

АҚШда биринчи COVID-19 вакцинаси инсонда синовдан ўтказилди
15 апрель 2020, 17:56

АҚШда биринчи COVID-19 вакцинаси инсонда синовдан ўтказилди

АҚШда коронавирусга қарши вакцина синовдан ўтказилган аёл ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Биринчи куни унинг ҳарорати бир оз кўтарилган, кейинроқ қўли оғриган, бироқ сўнгра аҳволи яхшиланган.

Яна 8 нафар бемор коронавирусдан тузалди
15 апрель 2020, 17:48

Яна 8 нафар бемор коронавирусдан тузалди

8 нафар коронавирус бемори тузалиб, улар реабилитацияга жўнатилди. Ўзбекистонда коронавирусдан тузалганлар сони 107 кишига етди.

«Валюта олди-сотдисида ҳеч қандай чекловлар бўлмайди» — МБ раҳбари
15 апрель 2020, 16:55

«Валюта олди-сотдисида ҳеч қандай чекловлар бўлмайди» — МБ раҳбари

МБ раиси Мамаризо Нурмуродов валюталарни сотиб олиш ва сотишда ҳеч қандай чекловлар жорий этилмаслиги, курс бозор омиллари асосида шакллантирилишини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, алмашув курси «ўзининг табиий нуқтасига яқинлашмоқда». Валютага бўлган талаб кескин ўсган.

Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди
15 апрель 2020, 16:37

Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси тайинланди

Николай Дорошенко Украинанинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланди. У олдин Қирғизистонда элчи бўлиб ишлаган.

Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади
15 апрель 2020, 16:35 1

Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади

Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилиши режалаштирилмоқда. Республика махсус комиссиясининг қарори 1−2 кун ичида чиқади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг