Ижтимоий тармоқлардаги муҳокамалардан сўнг ИИВ ватанпарвар блогерлар гуруҳини ташкил этиш ҳақидаги таклиф ўрин олган президент қарори лойиҳаси қайта кўриб чиқилишини маълум қилди. Янги қарор лойиҳаси келишиш учун мутасадди идораларга киритилади.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар сони 934 тага етди.
Наманганда коронавирусга чалинган кассирнинг 6 та маҳаллага пул тарқатгани ҳақидаги хабарлар рад этилди. Ижтимоий тармоқларда видеоёзув орқали бу ҳақда маълум қилган ИИБ ходими эса ишдан бўшатилди.
Пандемия оқибатларини юмшатишга яна 100 млн доллар жалб қилинади. Ушбу маблағларнинг катта қисми нафақа олувчи кам таъминланган, 14 ёшгача фарзанди бўлган кам таъминланган оилалар сонини ошириш ҳамда бандлик марказларидан рўйхатдан ўтган ишсиз фуқароларга ишсизлик нафақасини тўлашга йўналтирилади.
Тожикистонда вақтинча бўлиб турган хорижий мамлакатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг виза ҳамда рўйхатда туриш муддатлари эпидемиологик вазият барқарорлашгунича узайтирилади.
Амстердам театридаги чиқиши пайтида ўн метр баландликдан қулаб тушган ўзбекистонлик ҳаво гимнастикачиси Кристина Воробёва соғаймоқда. Бироқ саломатлигининг тўлиқ тикланиши учун яна икки йил керак бўлади.
Ўзбекистонда коронавирус сабабли нақд пул муомаласини қисқартириш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, барча турдаги корхона ва ташкилотларда ойлик иш ҳақи ҳамда пенсияларнинг тўлиқ банк карталари орқали тўланиши белгиланди.
Фарғона вилоят юқумли касалликлар шифохонасида ҳам коронавирус инфекциясига чалинган 2 нафар бемор бутунлай соғайиб, реабилитацияга кузатилди. Мамлакатда коронавирус инфекциясидан жами 70 нафар бемор тўлиқ соғайди.
Қашқадарёда икки нафар коронавирус бемори, жумладан 8 ёшли бола тўлиқ соғайди. Республика бўйича жами тузалиш ҳолатлари 68 тага етди.
10 апрельдан бошлаб хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларга нисбатан тазйиқ ва зўравонликнинг олдини олиш мақсадида «Ишонч телефони» хизмати йўлга қўйилди.
Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ҳокимлиги ташкил этилди. Туманнинг бутун ҳудуди учун «Ҳазорасп» ЭИЗ имтиёз ва преференциялари амал қилади.
Ўзбекистонга жўнатилган пул ўтказмалари апрелнинг дастлабки 8 иш кунида март ойининг мос даврига нисбатан 3 баробарга қисқарган. Март ойида экспорт тушумлари 10 фоизга камайган. Марказий банк изоҳига кўра, шу ва бошқа сабаблар АҚШ долларининг сўмга нисбатан алмашув курси ошишига олиб келмоқда.
Ёмғир ёғиши ҳафта ўртасигача давом этиши кутилмоқда. Ушбу кунларда кундузги ҳарорат +13…+18 даража атрофида бўлади.
ОПЕК ташкилотига аъзо давлатлар ҳамда аъзо бўлмаган ОПЕК+ гуруҳи давлатлари тарихий битимга кўл қўйди. 1 майдан 30 июнгача нефть қазиб олиш кунига 9,7 млн баррелгача камайтирилади. 2022 йилга қадар бу кўрсаткични 5,8 млн баррелгача қисқартириш режалаштирилмоқда. Бу сафар Мексика ҳам битимга қўшилди.
ИИВ Ёшлар иттифоқи аъзолари, ТАТУ талабалари ва кўнгилли ёшлардан ватанпарвар блогерлар виртуал гуруҳини ташкил этишни таклиф қилди. Бу гуруҳ ижтимоий тармоқлардаги салбий фикрларни аниқлаб, уларга қарши муросасизлик муҳитини яратиш билан шуғулланади. Ёшлар иттифоқи ушбу лойиҳани ишлаб чиқишга мутлақо алоқаси йўқлиги, ва бу бандни лойиҳадан чиқариб ташлашни сўраган.
Самарқанд давлат тиббиёт институти негизида тиббиёт университети ташкил этилиши мумкин. Самарқанд вилояти саломатликни тиклаш шифохонаси негизида Реабилитология ва спорт тиббиёти илмий тадқиқот институти ташкил этилиши кутилмоқда.
13 апрель соат 10:00 ҳолатига яна 31 кишида COVID-19 инфекцияси аниқланиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 896 тага етди.
12 апрель соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 865 нафарни ташкил қилмоқда.
13 апрель соат 06:00дан бошлаб Наманган шаҳри ва Учқўрғон тумани ҳудудида транспорт ва фуқароларнинг ҳаракатланиши бутунлай тўхтатилади. Истисно тариқасида яшаш уйидан 100 метр атрофидаги савдо нуқталарига кунига бир маротаба чиқиб, ҳаётий зарур эҳтиёжлар — озиқ-овқат, дори-дармон, тиббий буюм ва воситалар харид қилишига рухсат берилади.
Бухорода тўрт нафар, Хоразмда эса бир нафар коронавирус аниқланган бемор соғайди. Жами тузалган сони 66 нафарга етди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг