27 мартдан Андижон шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар икки ой давомида хизматлардан узилмайди.
Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашиш учун шифохоналар қурилиши бошланди. Улардан биринчисини 5 кун ичида фойдаланишга топшириш режалаштирилмоқда.
ЯТТлар учун ижтимоий солиқ миқдорининг камайтирилиши, 1995 йилгача Ўзбекистонга келганларнинг фуқаро деб тан олиниши, ер участкаларини деҳқончилик учун очиқ танлов орқали ажратиш тажрибаси ва бошқалар — 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Ўзбекистон халқ шоири Охунжон Ҳакимов 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
Тожикистон ҳудудида содир бўлган зилзила Тошкент ва бошқа шаҳарларда ҳам сезилди. Пойтахтда ер ости силкинишлари кучи 4 бални ташкил этди.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони яна бештага ошиб, 65 нафарни ташкил этмоқда.
Истанбулда бўлиб қайтган наманганлик фуқарода ҳам коронавирус инфекцияси аниқланди. Айни пайтда у Наманган вилоят юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Коронавирус беморлари сони 60 кишига етди.
26 мартдан Наманган шаҳрига кириш ва чиқиш тўхтатилади. Икки ой давомида коммунал хизматлар ва телефон алоқаси учун қарздорлар хизматлардан узилмайди.
Хорижда бўлиб қайтган беморлар билан мулоқотда бўлган яна уч фуқарода COVID-19 аниқланиб, ҳолатлар сони 59 тага етди. 25 март куни жами 9 кишининг вирус юқтиргани тасдиқланди.
«Газета.uz» карантин давомида унумли вақт ўтказишингиз учун «Мазмунли карантин» лойиҳасини бошлади. Лойиҳа давомида ўзбек тилига таржима қилинган TED чиқишлари ва TED-Ed дарслари тақдим этиб борилади.
Марказий банк рубль ва тенгенинг қадрсизланаётгани сўмнинг алмашинув курсига таъсир кўрсатмаётгани сабабларини санаб ўтди. Хорижий валютага бўлган талабнинг пасайгани, банк кредитларига бўлган талабнинг сезиларли даражада камайиши шулар жумласидан.
Давлат мулки обьектларини ижарага олган тадбиркорлар карантин сабабли фойдаланилмаган давр учун ижара тўловидан озод қилинди.
«Ижтимоий фикр» сўров ўтказган 54 фоиз респондентлар озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари коронавирус сабабли ошганини маълум қилди. Айниқса, Бухоро, Андижон, Наманган ва Самарқанд вилоятлари аҳолиси нарх ошганини қайд этган.
«Ўзбекнефтгаз» компанияси Аи-92 маркали бензин нархини 200 сўмга пасайтирди. Нефть маҳсулотлари нархи босқичма-босқич арзонлашиши кутилмоқда
Хорижда бўлиб қайтган бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода COVID-19 инфекцияси аниқланди. Жами беморлар сони 56 нафарга етди.
Ҳозирда 55 нафар фуқарода коронавирус инфекцияси қайд этилган. Улар орасида Навоий, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятлари ва пойтахтдан бўлган фуқаролар бор.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати чиқинди тўкиш жойидан тиббий ниқоблар йиғаётган киши билан боғлиқ видеони ўрганиб чиқди ва тиббий маҳсулотлар қайта сотилмаганини маълум қилди. Вазирлик фуқаролардан фойдаланилган тиббий ниқобларни имкон қадар йўқ қилиш ёки яроқсиз ҳолга келтиришни сўради.
Сурхондарё вилоятида икки фуқаронинг уйидан Қизил китобга киритилган Бухоро қўйи ва бўри топилди. Жониворлар Термиз ҳайвонот боғига жўнатилди.
Коронавирус сабабли тадбиркорларга Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш бошланди. Сертификатни бир кунда олиш мумкин.
Ўзбекистонда карантин қоидаларига риоя қилмаган 64 киши маъмурий, 3 киши жиноий жавобгарликка тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг