Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 1 кишига ортиб, жами 150 нафарга етди.
Тошкентда автомобиллар ҳаракатига чеклов эълон қилинганидан кейин якшанба куни бозор ва супермаркетларда навбатлар пайдо бўлди. «Газета.uz» мухбири пойтахт бозорларига ташриф буюрди.
Коронавирус пандемиясининг Ўзбекистон иқтисодиёти ва аҳоли турмуш даражасига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган яна бир президент фармони имзоланади. Унда ижтимоий ҳимояни кучайтириш, нархлар ошишига йўл қўймаслик ва солиқ имтиёзлари берилиши кўзда тутилмоқда.
Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига 10 млн сўм миқдорида бир маротабали пул мукофоти белгиланди.
Марказий банк коронавирус пандемиясининг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида тижорат банкларига кредит тўловлари муддатларини узайтириш бўйича соддалаштирилган тартибларни жорий этиш кўрсатмасини берди.
Бир қарашда хавфли ва ҳалокатли туюладиган ҳаётий тажрибанинг бебаҳо совғага айланиши ҳақидаги таъсирли ҳикоя ҳамда «никоҳламоқ», «ярашув» ва «дарахт» сўзларининг ғаройиб тарихий илдизлари — «Мазмунли карантин» лойиҳасининг навбатдаги сонидан ўрин олган TED чиқишлари.
Корё университети (Жанубий Корея) профессори коронавирусга қарши курашишда халқаро эксперт сифатида Ўзбекистонга таклиф этилди.
Дональд Трамп Америка тарихида энг йирик миқдордаги иқтисодий рағбатлантириш қонунига қўл қўйди. Қонун коронавируснинг мамлакат иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатишга қаратилган. Унга кўра, паст ва ўрта даромадга эга фуқаролар бир маротабалик тўлов тарзида 1200 доллар олишади. Ҳар бир ёш бола учун қўшимча 500 доллар берилиши белгиланган.
26 март куни Ўзбекистондан қайтган Қозоғистон фуқаросида коронавирус инфекцияси аниқланган. Аниқланишича, у 14 нафар қариндоши билан Тўрткўлдаги тўй маросимида қатнашган.
Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 4 нафарга ошиб, жами 149 кишига етди
Яқин кунларда Ўзбекистонда ҳаво ҳароратининг бир оз пасайиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда.
Коронавирусдан вафот этган иккинчи беморнинг 14 ёшли жияни ҳам COVID-19 юқтиргани маълум қилинди. Унинг аҳволи ўрта оғир деб баҳоланмоқда. Бемор Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЕОИИ билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ тузилди. Ишчи гуруҳ ҳамкорликнинг миллий иқтисодиётга ижобий ва салбий таъсирларини таҳлил қилади.
Хитой ҳудудида коронавирус тарқалиши тўхтади. Касалланганлар ва даволанаётганлар сони — 3000 нафардан камроқ.
Москванинг барча аҳолиси учун умумхалқ ўзини ўзи изоляция қилиш режими жорий этилди. Яшаш жойини фақатгина ишга, яқин дўкон ёки дорихонага бориш, тез тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш мақсадида тарк этиш мумкин. Махсус рухсатнома бўлсагина кўчага чиқишга рухсат этилади.
Хитойнинг бир қатор мудофаа саноати компаниялари Ўзбекистонга 20 тонна тиббий буюмларни инсонпарварлик ёрдами сифатида юборди.
Адлия вазирлиги карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартибларини тасдиқлади.
Ўзбекистонда яна бир коронавирус ҳолати қайд этилди. Ушбу инфекциядан вафот этган эркакнинг жияни вирус юқтиргани аниқланди.
Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 144 нафарга етди.
Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида махсус рухсатномасиз автотранспорт воситаларининг ҳаракатланиши тақиқланмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг