Қорақалпоғистонда балоғат ёшига етмаган қизни ароқ ичириб, ожизлигидан фойдаланган ҳолда зўрлаган икки йигит узоқ муддатга қамалди.
Мактаб ўқувчиларига олтин ва кумуш медалларнинг берилишида низом талабларига қатъий риоя этиш ҳамда адолат ва шаффофлик таъминланади.
12−15 апрель кунлари Тошкент шаҳрида дзюдо бўйича кадетлар ва ёшлар ўртасида Осиё очиқ кубоги бўлиб ўтади.
Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида «Eurasian book fair-2019» IV Евроосиё халқаро китоб кўргазма-ярмаркасида ўзбек ноширлари қатнашади.
Сергели туманида арзон уйларда яшовчи аҳоли сотиб олинган нархларнинг оширилишига қарши чиқди. Тошкент ҳокимияти ва омбудсман вазиятни ҳал қилишга ваъда берди. Бош вазир аҳоли билан учрашди.
Суд Исломбек Тўлагановнинг қамоқ муддатини ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирди. 2017 йилнинг октябрида у Жасурбек Иброҳимовнинг ўлимида айбдор деб топилиб, олти йил муддатга қамалган эди.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Ҳалилзодани қабул қилди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев икки кунлик давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Умумий ўрта таълим мактаби директори лавозимига номзодларни тайинлашда янги механизм жорий этилди.
Норуда фойдали қазилмалар 2 йил давомида қазиб олинмаганда ўзлаштирилмаган қазилмалар давлат балансига ўтказилади ва улар жойлашган ер ҳокимиятга қайтарилади.
Шавкат Мирзиёев БААнинг ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Муҳаммад бин Абдуллоҳ Қарқовий бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.
Нукус ҳамда Хивадан кейин Мирзо Улуғбек туманида ҳам президент мактабининг қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Фаттоҳ Шодиев фонди Сирдарёда турмуш тарзини янада яхшилаш, ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари учун ҳисобига 40 миллиард сўм ажратади.
«Ўзтрансгаз» акциядорлик жамиятининг Фарғона вилояти бўйича газ таъминоти ҳудудий филиалида сохта квитанциялар тарқатган чилангар аниқланди.
Президент қарори билан шиша тола ва энергия тежаш тизимларини ишлаб чиқишга хорижий инвестиция ва нано-технологиялар кенг жалб қилинади.
Тошкент шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтган «Инвесторлар куни"да бир нечта лойиҳалар тақдимоти намойиш этилди.
Ўзбекистон шароитида олим бўлиш иқтисодий жиҳатдан фойда келтирадими? Ёшларнинг олим бўлишига ундовчи беш сабаб — Назокат Азим мақоласида.
Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов биринчи раундда америкалик Брендан Барретни нокаутга учратди.
ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси ва Мудофаа вазирлигининг Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатишни бошқарув хизмати ФВВ тизимига ўтказилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг