Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатномасида виртуал ва Халқ қабулхоналарига йилига 1 миллиондан зиёд мурожаат келиб тушаётгани, халқ билан мулоқотни янги босқичга олиб чиқишни талаб этишини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев парламентга йўллаётган мурожаатномасида Ўзбекистонда ўтган йили иқтисодий ўсиш 5,6 фоизни ташкил этганини билдирди.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасига Мурожаатномасида ислоҳотлар натижасида халқ учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб бериш кераклигини айтди.
Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йилга Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили, деб ном беришни таклиф қилди.
Ўзбекистон Transparency International халқаро ташкилотининг коррупцияни қабул қилиш рейтингида 5 поғона юқорилаб, 153-ўринни эгаллади.
2018 йил октябридан бошлаб Ўзбекистон 3323 нафар ўз фуқароси — Россиянинг чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказларидаги меҳнат муҳожирларининг ватанга қайтишига ёрдам берди.
Вазирлар Маҳкамаси янги Humo Air авиакомпанияни ташкил этиш бўйича топшириқлар берди. Компания муассиси Давлат активларини бошқариш агентлиги бўлади.
Ўзбекистон жанубидаги Афғонистонда 12 минг АҚШ ҳарбий аскарлари фаолият олиб боради. Президент Ашраф Ғани уларнинг 1/3 қисми исталган пайтда Афғонистонни тарк этиши мумкинлигини айтмоқда.
Президент Абдулла Ариповни 2016 йили давлат хизматига қайтиши ижтимоий адолатни тиклаш учун хизмат қилганини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев у ҳақда фикр билдириб, кўп туҳматларга дучор бўлгани, аммо ҳеч қачон синмаганини айтди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги Хитойдаги коронавирус бўйича эпидемик вазиятдан хавотирланишга асос йўқлигини таъкидлади. Мутасаддилар коронавирусга қарши профилактик ишлар режасини маълум қилди.
ТИВнинг хабар беришича, Уханда 30 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари бўлиши мумкин. Хитойдаги элчихона улар билан боғланиш учун ижтимоий тармоқларда гуруҳ очди.
Барча йирик корхоналарнинг ҳар йили мажбурий аудит текширувидан ўтиши белгиланди. Капитал бозорни ривожлантириш агентлиги ушбу ўзгаришдан кўзланаётган мақсадни очиқлади.
Ўтган йили ўзбекистонликлар товарлар ва хизматлар учун нақд пулда тўлашни афзал кўришди. Карточкалардан ечиб олинган маблағлар ҳажми 36,6 трлн. сўмни ташкил этди, бу 2018 йилга нисбатан 18,5 фоизга кўпдир.
Андижонда уй-жой можароси туфайли 30 ёшли фуқаро ўзига ўт қўйган. Унинг опаси журналистга воқеани қисман тушунтирган. Мажбурий ижро бюроси ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Хусусий Human бандлик агентлиги фаолиятидан азият чеккан фуқаролар Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги кўмагида чет элга ишга юборилмоқда. Ҳозирда 35 киши Болгарияда ишламоқда, улар сафига яна беш киши қўшилади.
Вазирлар Маҳкамаси ижро тузилмасида айрим лавозим ва котибиятлар тугатилди. Шу билан бирга, тузилмада янги лавозимлар пайдо бўлди.
Ёмон об-ҳаво шароити туфайли Нур-Султон аэропортида 11 та рейс бекор қилинди, 38 та, шу жумладан Тошкентга ва ундан амалга ошириладиган парвозлар қолдирилди. Қозоғистон пойтахтида қор бўрони ва кучли шамол кузатилмоқда.
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълимга оид ва ўқишга оид ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида битим «Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида"ги қарор билан тасдиқланди.
Қозоғистоннинг Ақтобе вилояти Ирғиз тумани ҳудудида Самара-Чимкент трассасида содир бўлган ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси вафот этди.
Таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари бошқа вазирлик раҳбарларига нисбатан депутатларнинг энг кўп қарши овозларини олди. «Газета.uz» мухбири ҳукуматнинг янги таркибига овоз бериш жараёнини кузатди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг