Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов Ўзбекистоннинг учта вилоятида жаҳон талабларига жавоб берувчи гольф клублари очилишини маълум қилди.
Шавкат Мирзиёев Японияда Аичи префектураси губернатори ва Нагоя мэри билан учрашди. Учрашувларда қатор лойиҳаларни амалга ошириш, жумладан Тошкентда Нагоя Юксак технологиялар паркини барпо этиш масалалари муҳокама қилинди.
АҚШ президент Шавкат Мирзиёевнинг туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум этиш шаклидаги жазони бекор қилиш ҳақидаги кўрсатмасини олқишлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг Нагоя шаҳрига етиб борди. Ташрифнинг асосий тадбирлари 18 декабрь куни бошланади.
Олимпия ўйинлари чемпиони Илиас Илиадис Ўзбекистон дзюдо федерациясига бош мураббий этиб тайинланди.
«Эски ТошМИ» яқинида Мовароуннаҳр кўчасидан Абдулла Қодирий кўчасига қайрилиб олиш жойини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Покистоннинг собиқ президенти Первез Мушаррафга нисбатан ўлим жазоси тайинланди. У давлат тўнтаришида айбдор топилди.
Осиё тараққиёт банки Тошкентнинг Сергели туманида мактаблар қурилишига хусусий ҳамкорларни жалб қилишда ХТВга маслаҳатчиси сифатида ёрдам беради.
2020 йилда Ўзбекистонда япон тадқиқотчиси Кюдзо Като номидаги ёдгорлик мажмуаси ва музей очилади. Археолог, антрополог, тарихчи ва этнограф умрининг 25 йилдан кўпроғини республикадаги меросни ўрганишга бағишлади.
Реклама агентликлари — Тошкентдаги реклама конструкциялари эгаларига — 26 декабрга қадар билбордларни тартибга келтириш ва уларни ташкилот номи ва алоқа рақамлари билан таъминлаш топширилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» раиси Моҳир Валиев лавозимидан озод қилинди. Компания раҳбари вазифасини бажариш пойтахт транспорт бошқармаси бошлиғи Анвар Жўраевга юклатилди.
Кураш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Гулнор Сулаймонова ва Аброр Жабборов допинг қабул қилгани учун спортдан четлатилди.
Президент имзолаган қонун билан, мактабгача таълим ва тарбия соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб берилди.
Ўзбекистон Mудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари AҚШда ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган «Энг яхши жангчи» танловида 1-ўринни қўлга киритди.
Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.
Ҳукумат қарори билан умумий майдони 21687,5 гектар бўлган Хоразм миллий табиат боғи ташкил этилади.
Ўзбекистон президенти туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлган нормани бекор қилиш, журналистларни давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари ёки қарорларидан ҳимоя қилиш бўйича топшириқлар берди.
Чоршанба куни ҳаво кескин ўзгаради, синоптиклар шамол тезлиги кучайиб, туман тушиши, ёмғир ёғиб, қорга айланишини башорат қилмоқда.
Андижон вилоятидаги газ қуйиш шохобчасида автомобиль портлади, унинг ҳайдовчиси жароҳатланди.
Тошкентда биринчи Hilton меҳмонхонаси очилди. Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларида ҳам ушбу бренд остидаги меҳмонхоналар очилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг