Жаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Россияни тўрт йил муддатга Олимпиадалар ва жаҳон чемпионатларидан четлаштирди.
Олий Мажлис депутатлари янги таҳрирдаги Солиқ кодексини қабул қилди.
Умумий ўрта таълим мактабларида қишки таътил 28 декабрдан бошланади.
Қашқадарё вилоятининг Косон туманида 17 ёшли ўсмир ҳовлисидаги турникка осилган ҳолатда топилди.
Тошкентда аҳолига бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатувчи «Мадад» ННТнинг марказий офиси очилди. Шу номдаги бепул юридик маслаҳат бюролари барча вилоятларда фаолият кўрсатмоқда.
10−14 декабрь кунлари об-ҳавонинг совиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузги ҳарорат аста-секин +8… +11 даражагача тушади.
Ямало-Ненетск автоном округидаги (Россия) кон ҳудудида содир бўлган ёнғинда уч ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди.
Шавкат Мирзиёев, Абдулла Арипов, Зайнилобиддин Низомиддинов, Абдусалом Азизов ва бошқа расмий шахслар — Ўзбекистон Конституцияси кунига бағишланган тантанали маросимдан «Газета.uz» фоторепортажи.
Президент фуқароларни қўлга олиш жараёнини мажбурий видеотасвирга олиш ҳамда қўлга олинганларнинг қариндошларини мажбурий хабардор қилишни жорий этишни таклиф қилди. 2020 йилдан судда прокурор қароридан шикоят қилиш амалиёти йўлга қўйилади.
Тошкент ИИББ ходимлари маст ҳолда машина бошқарган ва ходимларга пичоқ билан таҳдид қилган ҳайдовчини қўлга олиш учун қуролдан фойдаланишга мажбур бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда ОАВ вакилларининг қонуний ҳақ-ҳуқуқларига ҳеч қандай шаклда тазйиқ ўтказишга йўл қўйилмаслигини таъкидлади.
Жамоатчилик назорати ва халқ талаби ижро ҳокимияти ва депутатларни ўзгаришга мажбур қилади, аммо бунинг учун жамиятда ҳуқуқий онг юксалиши керак, деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистонлик аралаш қоидалар жангчиси Маҳмуд Муродов UFC’даги иккинчи жангида Тревор Смитни нокаутга учратди.
Тошкентда прегабалин ва бошқа кучли таъсир кўрсатувчи дориларни рецептсиз сотган учта дорихона сотувчиларига қарши жиноят иши қўзғатилди.
Президент Конституция куни муносабати билан 92 нафар фуқарони афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Уларнинг 73 нафар шахс жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинмоқда, 19 нафарининг қамоқ муддатлари қисқартирилади.
Тошкент халқаро аэропортида Лондондан келган рейс туман сабабли қўна олмади. Кўриш қийинлиги сабабли бир қисм рейслар кўчирилди.
Санкт-Петербургда Ўзбекистон фуқаросини қурол билан таҳдид қилиб, тан жароҳати етказишда гумонланиб беш киши қўлга олинди. Ҳужум қилганларнинг уч нафари Ўзбекистон фуқароларидир.
Самарқанд вилоятида Hollywood нусхасидаги кино олиш шаҳарчаси — Cinema City Sollywood қурилади. 45 млн долларлик лойиҳа дам олиш ва истироҳат боғлари, аквапарк ва бошқаларни ўз ичига олади.
Тошкент ва Фарғона вилоятларида истеъмол саватчаси ва яшаш минимумини аниқлаш методологияси синовдан ўтказилмоқда. Иқтисодиёт ва саноат вазири унинг якунлари эҳтиёткорлик юзасидан ҳозирча эълон қилинмаслигини маълум қилди.
Бош прокуратура Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунига етганини хабар қилди. Улар таъмагирлик, талон-тарож қилиш ва жиноий гуруҳ ташкил этиш билан боғлиқ, дейилади хабарда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг