Эрталаб Жиззах вилоятида кичик зилзила содир бўлди. Ерости силкинишлари Жиззах, Самарқанд ва Гулистонда сезилди.
Декабрдан Mastercard карталари эгалари Humo терминаллари орқали тўловларни амалга оширишлари мумкин.
Чегара ҳудудлардаги аввалроқ тугатилган ЙПХ ва ППХ постлари фаолияти қайтадан тикланмоқда. ИИВ бунинг байрамлар ва сайлов давридаги вақтинчалик чора эканини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Душанбе раиси Рустам Эмомали шаҳарни бошқариш ва инфратузилмаларни ривожлантириш соҳасида тажриба алмашиш тўғрисидаги мулоқотни йўлга қўйишга келишди.
Марғилон ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари Элёр Тўхтаматов ўз уйининг ертўласида осилган ҳолда топилди, дея хабар қилди Бош прокуратура.
Афғонистонда содир бўлган зилзила Самарқанд, Қарши ва Термизда ҳам сезилди.
Президент томонидан имзоланган қонунга асосан волонтёрлик ташкилоти орқали волонтёрлик фаолиятини олиб бориш мумкинлиги белгиланди.
Қизил китобга киритилган вишилдоқ оққуш жасади билан суратга тушган эркак қидирилмоқда.
Президент қарори билан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) вазифалари янгиланди. Агентлик ҳузурида Маслаҳат кенгаши ташкил этилади ва медиамарказ очилади.
Андижон, Фарғона вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистонда аҳоли газ ва электр энергияси йўқлиги сабабли йўлларни тўсиб қўйди.
«Миллий банк» унитар корхонадан акционерлик жамияти шаклида қайта ташкил этилди. Асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган активлари сотилади.
Uzbekistan Airways 31 декабрдан 2 январгача муддатда ички рейслар учун Янги йил чегирмаларини эълон қилди.
Дам олиш кунларида ҳароратнинг совиши кутилмоқда, ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Кундузги ҳаво ҳарорати + 7… + 12 даражагача тушади.
Ҳукуматга қарши оммавий намойишлар ортидан Ироқ бош вазири Адел Абдел Махди ўз истеъфосини сўради. Парламент унинг истеъфосига рухсат берди.
Наманган вилоятининг Поп туманида юк поезди 82 ёшли эркакни босиб кетди.
Бош прокуратура ва «Ҳудудгазтаъминот» Қибрайда 16 кишилик оиланинг ис газидан заҳарлангани юзасидан икки хил баёнот берди. «Ҳудудгазтаъминот» оила аъзолари аслида овқатдан заҳарланганини маълум қилди.
10 ой ичида Ўзбекистонда 3337 та ОИВга чалиниш ҳолати қайд этилди. ОИВга чалинганлар сони эса 42 минг нафардан ошди.
Қашқадарё вилояти Ғузор тумани ҳокимияти тармоққа ўзбошимчалик билан уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Зарар миқдори 55,8 млн сўмни ташкил этди.
Сенат раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев давлатнинг иқтисодиётга тўғридан-тўғри аралашувини қисқартириш кераклигини билдирди.
Қибрай туманида яшовчи 16 кишилик оила, жумладан 11 бола ис газидан заҳарланиб шифохонага ётқизилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг