Суғурта полис нархини хисоблаш учун ишлатиладиган суғурта коэффициентлари сезиларли даражада камайтирилди ҳамда бирлаштирилди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев мурожаатларни вақтида ҳал этмаган Яккасарой, олмазор, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Сергели туман ҳокимликларини огоҳлантирди.
Президент раислигида ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга жалб этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқотда унинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссани юксак баҳолади.
Зангиота туманида яшовчи аёл ва унинг икки фарзандини ўлдирган шахс Зоминда қўлга олинди.
Эшитиш ва нутқида муаммоси бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев президентлик ваколатини топширгани тўғрисида эълон қилди.
Economist Intelligence Unit яшаш учун энг арзон ва қиммат шаҳарлар рўйхатини эълон қилди. Тошкент рейтингда 133 шаҳар ичида 131-ўринни эгаллади.
Тошкентда 8 апрелдан 24 майга қадар режа асосида иссиқ сув ўчирилади.
Ҳокимликлар захирасидаги лалми ва яйловлар чорвачилик хўжаликлари ҳамда озуқабоп экинлар етиштирувчиларга ажратилади.
Наманган шаҳрида Россиянинг «Фабрика Наше» корхонасининг пайпоқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш янги қувватларига биринчи рамзий тош қўйилди.
«Ғишткўприк» чегара божхона постида заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб кириш билан боғлиқ бир неча ҳаракатга чек қўйилди.
Ҳиндистонлик таниқли дизайнер Риту Бери Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги маданият бўйича туризм элчиси бўлди.
Ногирон фарзандини парваришлаш натижасида пенсия учун етарли иш стажига эга бўлмаган оналарга нафақа тўланади.
Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо айланмаси 35 фоизга ўсиб, 12,2 млрд долларни ташкил этди. Бош вазир ўринбосари Элёр Ғаниевнинг фикрича, бу «камтарона» кўрсаткич.
БАА фуқаролари учу 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилмоқда, БААлик тадбиркорлар учун эса бир йилгача муддатга кўп марталик визалар соддалаштирилган тартибга берилади.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари инвестицион лойиҳаларни тайёрлаш ва бошқариш бўйича ўқитилади.
Мева-сабзавот соҳасида кооперацион бирлашиш институти жорий этилади. Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида тажриба-синов тариқасида қишлоқ хўжалиги бирлашмалари ташкил қилинади.
Сурхондарё вилоятида кучли қум бўрони кузатилди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг