Ўзбекистон Давлат хавфсизлиги хизматининг собиқ ходимлари ва уларнинг шерикларига нисбатан ҳукм эълон қилинди.
Бекободдаги 15-МТМ тарбияланувчилари овқатдан заҳарланиб шифохонага ётқизилди. ССВ ҳолат назоратга олинганини маълум қилди.
Ўзбекистон Хоккей федерацияси Халқаро хоккей федерациясига қабул қилинди.
Балашихада музей реставрацияси учун таклиф қилинган ўзбекистонликларнинг полиция ходимлари томонидан калтакланиши юзасидан Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига расмий мурожаат йўлланди.
Жиноий ишлар бўйича судьяларнинг 22,2 фоизи 35 ёшга тўлмаган. Ёшлиги ва тажрибасизлиги сабабли улар қабул қилган қарорларнинг айримлари юқори босқич судлари томонидан бекор қилинган.
Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди.
2017 йилда давлатга хиёнатда айбланиб қамалган шарқшунос олим Андрей Кубатин оқланди.
Францияга 12 йил президентлик қилган Жак Ширак 87 ёшда вафот этди.
«Халқ банки» Бўка филиали бошқарувчисининг биринчи ўринбосари сохта ҳужжатлар билан катта миқдордаги маблағларни ўзлаштиргани аниқланди. Дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бош вазир топшириғи билан 1 февралга қадар ўрмонлардан ташқаридаги дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу вақт давомида дарахт ва буталарни парваришлар, калталатик ва кесиш меъёрлари қайта кўриб чиқилади.
Қашқадарёда икки «Дамас»нинг тўқнашиб, ёниб кетиши оқибатида беш киши вафот этди, тўрт киши жароҳатланди.
Қозоғистон Ўзбекистонда талаб кучайиб кетгани сабабли сигирларни мамлакатдан олиб чиқишни чеклади ва чорва экспортини тўлиқ тақиқлашни кўриб чиқмоқда.
Тошкент прокуратураси Kun.uz мухбирини жиноят содир этишда айблаган Олмазор ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳобовга нисбатан жиноят иши қўзғатишни рад этди.
1 октябрдан бошлаб халқаро карталардаги маблағларни банкоматлар орқали фақат сўмда ечиб олиш мумкин. Марказий банк буни халқаро амалиёт билан боғлади.
Шавкат Мирзиёев БМТнинг Инсон ҳуқуқлари кенгашининг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги масалалари бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саянни қабул қилди.
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи йил бошидан 20 фоизга ёки 3,4 млрд долларга ошди.
ИИВ томонидан янги ташкил қилинган Бўзатов тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинлов амалга оширилди.
Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида ҳукумат қарори.
Президент 1 октябрдан ҚҚС ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга тушириш тўғрисидаги фармонни имзолади. 2020 йилда юридик шахслар фойда солиғига 15 фоизлик базавий ставка ўрнатиш режалаштирилмоқда.
«Ҳумо арена» спорт комплексида ўтказилган пара-дзюдо бўйича Тошкент Гран-приси Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг