Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида маслаҳатчи бўлиб ишлаган Улуғбек Азамов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Эндиликда, якка тартибда ва қишлоқ жойларда намунавий қурилган арзон уй-жойлар учун ипотека кредитлари 2 йиллик имтиёзли давр билан 20 йил муддатга берилади. Ипотека кредитини олиш учун ёш чегараси белгиланди.
БМТнинг судьялар ва адвокатлар мустақиллиги бўйича махсус маърузачиси Диего Гарсия-Саян Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади.
«Ғурумсарой» полигонида Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари тактик ўқув машғулотларига тайёргарликни бошлади.
«Тез ёрдам»га тушаётган мурожаатларнинг 30 фоиздан кўпроғи асоссиз чақириқларни ташкил этади. Бу тиббий хизмат сифатига таъсир кўрсатади, дея маълум қилди ССВ.
«Яндекс.Хариталар» Тошкентда реал вақт режимида автобуслар ҳаракатини кўрсатишни бошлади.
Самарқанддаги эшкак эшиш канали ҳудудида туристик марказ қурилиши бошланди. Каналнинг табиий шарт-шароитлари сақлаб қолинади ва спорт тадбирлари давом эттирилади.
Раҳим Ҳакимов адлия вазири ўринбосари ва Тошкент давлат юридик университети ректори, Тўлқин Абдусатторов эса адлия вазири ўринбосари ва Интеллектуал мулк агентлиги директори этиб тайинланди.
Молия вазирлиги ва ҳокимият «Тошшаҳартрансхизмат» ва метрополитеннинг 47,7 млрд сўмлик зарарларини қоплайди, ушбу маблағлар дизел ёқилғиси ва электр энергияси учун қарзларни тўлашга сарфланади.
Наманганда ўз исмини ошкор қилмаган тадбиркор шаҳардаги ўзи ўқиган мактабга 25 та телевизор совға қилди.
19 ёшгача ўйинчилар ўртасида футбол бўйича Осиё чемпионати илк бор Ўзбекистонда ўтказилади.
2020 йил 1 мартдан 25 сўмлик ва ундан кичик номинал қийматдаги тангалар ва банкнотлар муомаладан чиқарилади.
Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик кенгашлари терроризм ва экстремизмга қарши курашда ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади.
Давлат активларини бошқариш агентлигига раҳбар бўлган Ахадбек Ҳайдаров ҳамда бунга қадар қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келган Абдимухтор Эргашев молия вазири ўринбосари этиб тайинланди.
Баҳром Баҳодирович Ашрафхонов Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг ижро этувчи директори этиб тайинланди.
Самарқанд вилоятидаги шахтада ўзбошимчалик билан олтин қазиётганларни тош босиб қолиши натижасида икки киши вафот этди, бири жароҳатланди. Прокуратура терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Екатеринбург шаҳрида ўтказилаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатининг чорак финалида Шаҳобиддин Зоиров 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
21 декабрь куни Тошкентда катта ММА кечаси ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Ҳамроев «Фуқаролик ҳолати далолатномалари тўғрисида"ги қонунни қўллаб-қувватламаслигини билдирди.
Икки нафар Ўзбекистон фуқароси Санкт-Петербургда ҳужжатлари йўқлиги учун бўлимга боришни таклиф қилган ЙПХ ходимига ҳужум қилди. Жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг