Тошкентда оғир аҳволга тушиб қолган аёллар учун Республика реабилитация ва мослаштириш маркази очилди. У бир вақтда 50 нафар аёлни қабул қилиб, уларга юридик, психологик ва тиббий ёрдам кўрсатиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокимини фахрий унвон, Андижон, Фарғона ва Сирдарё вилоятлари ҳокимлари ҳамда молия вазирини орденлар билан мукофотлади. Бошқа давлат хизматчилари ҳам тақдирланди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги ва Elsevier халқаро нашриёт уйи мутасаддилари билан учрашув бўлиб ўтди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири лавозимида ишлаган Шерзод Кудбиев президентнинг давлат хизмати ва ҳокимият вакиллик органлари билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлди.
Қаҳрамон Қуронбоев Ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раиси лавозимини тарк этди. Алишер Саъдуллаев иттифоқ раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.
ТДЮУнинг собиқ ректори Есемурат Каньязов Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳиндистоннинг Minerva world of knowledge компанияси пойтахтнинг Сергели туманида уй-жойлар, янги университет ва бошқа объектлар қурилишига 500 млн долларлик сармоя киритади.
Жиноят-процессуал кодекси суд қарори билан давлатлараро ёки халқаро қидирувдаги айбланувчи ёки гумондор паспортининг амал қилиш муддатини тўхтатишга имкон берувчи норма билан тўлдирилди.
«Тошкент» авловокзалидан йўлга чиқувчи шаҳарлараро автобус йўналишларига чипталарни сотиб олиш бўйича сайт ишга туширилди. Тез орада бошқа автовокзаллар ҳам қўшилади.
Сентябрда об-ҳаво салқин, аммо иқлимий меъёрларга яқин бўлади.
Буюк Британиянинг учта йирик шаҳрида парламент фаолияти 14 октябрга қадар тўхтатилгани учун оммавий намойишлар бошланди.
Ўзбекистон аёллари учун никоҳ ёши 17 ёшдан 18 ёшга оширилмоқда. Ўзгаришлар 1 сентябрдан кучга киради.
Эрон элчиси Баҳман Оғорозий Дўрмоний Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятини якунламоқда.
Маъмурий тартибда меҳнатга жалб қилганлик учун жарима миқдори 10 баробарга оширилди. Президент Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазири лавозимига Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган Ботир Зокиров номзодини маъқулланди.
Россиялик мураббий Андрей Канчельскис икки ойлик танаффусдан сўнг «Навбаҳор» бош мураббийи этиб тайинланди. У Деян Журжевичнинг ўрнини эгаллади.
Ижтимоий тармоқларда шов-шувларга сабаб бўлган, «Андижонча спектакль» номини қозонган воқеанинг 6 нафар иштирокчиси янги уй билан таъминланди.
Нурафшон кўчасида қурилаётган савдо мажумаси биносининг том қисми кулаб тушуши оқибатида 4 нафар ишчининг вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ички ишлар вазирлигининг ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Бир гуруҳ журналистлар ва блогерлар Ўзбекистон раҳбарига дарахтларнинг оммавий кесилиши юзасидан очиқ хат ёздилар. Матнни тўлиқ ҳолда чоп этамиз.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг