Айрим ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши натижасида чет эл валютасида давромад олувчи ЯТТлар, шунингдек фермер хўжаликлари ўз ҳисобварақларидаги маблағларни фақат миллий валютада ечиб олиши белгиланди.
ЖЧ-2022 саралаши доирасида Фаластинга имкониятни бой берган Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Шавкат Мирзиёев иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш бўйича йиғилиш ўтказди.
Ўзбекистон футболчилари 2022 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг биринчи учрашувида фаластинлик рақибларига имкониятни бой берди. Миллий терма жамоа илк бор Фаластиндан мағлубиятга учради.
Бакалавриат, магистратура ва иккинчи мутахахассислик бўйича кундузги таълим шаклида талабалар учун стипендияли ва стипендиясиз тўлов-контракт миқдорларини тўлаш имкони яратилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазири Ином Мажидов Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги директори, Advance HE ижрочи директори ва ташкилот катта маслаҳатчиси билан учрашди.
Президент томонидан имзоланган қонунга кўра, муддатли ҳарбий хизмат муддати календарь ҳисобида ўн икки ой қилиб белгиланди.
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Ўзбекистон Бош консулхонаси очилди. Унинг консуллик округига Қозоғистоннинг Ақтўбе, Атирау, Манғистау ва Ғарбий Қозоғистон вилоятлари киради.
Президент Шавкат Мирзиёев аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш бўйича устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.
Тошкентдаги Шоштепа археологик ёдгорлиги вайрон бўлмоқда. Пойтахт ҳокимияти тепалик устини ёпиш ва объект атрофида сайёҳлик ҳудудини ташкил этиш режалаштирилаётганини маълум қилди.
Жиззах гарнизонида жойлашган Махсус операциялари кучлари бўлинмаларига яқинда қабул қилинган ёш ҳарбий хизматчилар билан махсус машғулотлар ташкил этилди.
Самарқанддаги қурилиш компанияси раҳбарияти қамоқ жазосига ҳукм этилди. Уларга фирибгарлик, ҳужжатларни қалбакилаштириш, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби айбловлар қўйилди.
«Otel Oʻzbekiston» МЧЖ қўшма корхонаси акциялар пакетининг қиймати 80,12 фоизи 29,7 млн. доллардан 26,4 млн. долларга туширилди.
Муқаддам икки бора судланган шахс бир кишини ички ишлар бўлимига ишга киритиб қўйиш эвазига олти минг доллар талаб қилиб, пулни олаётган вақтида ушланди.
Виталий Кличко Киев шаҳар давлат маъмурияти раиси лавозимидан озод қилинди.
Яшнобод туманидаги мактабнинг ёнида ҳайдовчиларни эътиборли, эҳтиёт ва огоҳ бўлишга чақирувчи «Мактаб!» деб номланувчи ностандарт йўлбелгиси ўрнатилди.
Президент фармони билан «Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси «Нукус» эркин иқтисодий зонасига айлантирилди.
Шавкат Мирзиёев раислигида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, халқаро мусобақаларга тайёргарликни кучайтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Бош прокуратура дўконни бузишга ҳаракат қилган Яккабоғ туманининг собиқ ҳоким ўринбосари хусусий мулк ҳуқуқини бузиш ва мансаб ваколатидан четга чиқишда айбланмоқда.
Тошкентга Беларусдан синовдан ўтказиш учун электробус етказиб берилди. Уни 41-автобус йўналишида синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг