Давронбек Саттаров Андижон вилояти ҳокимининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Uzbekistan Airways`нинг Тошкентдан Нью-Йоркка учган рейсида ўғил чақалоқ туғилди. Жараёнга йўловчилар орасида бўлган шифокор-акушер ва жарроҳ ўз ёрдамини кўрсатди. Шу сабабли экипаж Исландиянинг Кефлавик шаҳридаги захира аэродромига мажбурий қўнди.
Ўзбекистонда 3−18 ёшдаги ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизматини йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Йил якунигача хизматлар билан 2 мингга яқин ногиронлиги бўлган болалар қамраб олинади. Бу уларнинг оналари учун ишлаш ва таълим олиш имкониятини яратади.
Uzbekistan Airways бу йил 7 млн йўловчи ташишни режалаштирмоқда, дея маълум қилди компания раҳбари Шухрат Худойқулов. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич ҳар йили тахминан 1 миллионга ошмоқда. Ўсаётган талабни қондириш учун авиакомпания 2025 йил тўртта йирик самолёт сотиб олиш масаласини кўриб чиқмоқда.
Президент 2025 йилда иқтисодий ўсиш суръатини камида 6 фоиз даражасида сақлаб қолиш ва ЯИМ ҳажмини 125 млрд доллардан ошириш вазифасини қўйди. Раҳбарларга энергия самарадорлиги ҳисобига харажатларни 15−20 фоизгача қисқартириш ва қўшилган қийматни кўпайтириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди.
Binance криптобиржаси Ўзбекистонда расман иш бошлади. Платформада банк карталари ва маҳаллий тўлов тизимлари орқали миллий валютадаги маблағларни тўлдириш ва ечиб олиш имкони яратилди.
Uzbekistan Airways Европа авиация хавфсизлиги агентлиги (EASA) ҳисоботидан сўнг Европага парвоз йўналишларини ўзгартирди. Энди компания самолётлари Озарбайжон ва Туркия орқали Россияни четлаб ўтмоқда. Парвоз вақти 30−40 дақиқага узайган бўлсада, компания тарифларни оширмаган.
Ўзбекистонда жами қувватлардаги «яшил» энергиянинг улушини 16 фоиздан 26 фоизга ошириш режалаштирилмоқда. Кам углеродли лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 300 млн доллар жалб қилинади. Президент ресурс тежайдиган иқтисодиёт моделга ўтиш вақти келганини айтди.
Ўзбекистонда 2 йил ичида аҳоли ва хўжалик субъектларини камида 50 фоиз томларини қуёш панеллари билан қоплаш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, 2 йил ичида 3 мингга яқин кичик гидроэлектростанциялар қуриш кўзда тутилган.
Сенаторлар ҳайдовчиларни тайёрлаш, имтиҳонлар ўтказиш ва гувоҳномани бериш тартибини бузганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи қонунни маъқуллади. Авторақамларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, бериш, улардан фойдаланиш ёки қалбакилаштириш ҳам жиноий жавобгарликка тортилади.
Президент Нукус ва Наманган давлат техника университетлари ташкил этиш тўғрисидаги қарорларни имзолади. Университетларда юридик шахс мақомисиз Илғор муҳандислик мактаби фаолияти йўлга қўйилади.
«Ўзфармсаноат» давлат-акциядорлик концерни «тугатиш комиссияси» раиси лавозимида ишлаган Мирзанозим Дусмуратов «Дори-Дармон» АК бошқарув раиси этиб сайланди.
Жанубий Корея прокуратураси президент Юн Сок Ёлга 3 декабрь куни ҳарбий ҳолат жорий этгани сабабли исёнга раҳбарлик қилишда айблов қўйди. Шунингдек, у асосий сиёсий арбобларни қамоққа олишни режалаштирганликда ҳам айбланмоқда.
Шерхон Алламуротов Сурхондарё вилоятининг Қизириқ тумани ҳокими бўлди. У бунга қадар туман ИИБ бошлиғи вазифасида фаолият юритган.
Учтепа туманидаги тикувчилик корхонасининг омборида ёнғин содир бўлди. Ҳодиса 4 соатда бартараф этилди. ФВБга кўра, ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.
Иззатулла Зиявиденов Тошкент шаҳри ҳокимининг ёрдамчиси этиб тайинланди. Мазкур лавозимда у Бобуржон Абдураҳимов ўрнини эгаллади.
Лукашенкони сайловдаги ғалаба билан табриклаган Мирзиёев, мансабдорларнинг жиноятидан кўрилган 3,6 трлн сўм зарар, Тошкентда очиладиган Туркий давлатлар халқаро университети, бир йилда 57 фоиз ошган метрополитен йўловчилари сони ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Ёқуббоев нуфузли Tata Steel Chess турнирида ҳиндистонлик шахматчи аёл Рамешбабу Ваишали билан қўл бериб кўришишдан бош тортгани ижтимоий тармоқларда муҳокамага сабаб бўлди. У диний сабабларга кўра бошқа аёлларга тегинмаслигини тушунтирди.
Богота депорт қилинган колумбияликларни ҳарбий самолётларда қабул қилишдан бош тортгач, АҚШ ва Колумбия савдо урушини бошлашига бир бахя қолди. Трамп жавобан мамлакатга тарифлар ва санкциялар билан таҳдид қилди. Кейинроқ Оқ уй Колумбия мигрантларни «чекловларсиз» қабул қилишга рози бўлганини айтди.
2024 йилда Ўзбекистонда 4900 дан ортиқ мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилди, бу 2023 йилга нисбатан 37,2 фоизга кўп. Улар давлат ва жамият манфаатларига 3,6 трлн сўм ёки ўтган йилга нисбатан 2,3 баробар кўпроқ зарар етказди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг