Ўзбекистон 2027 йилдан бошлаб картошкага бўлган эҳтиёжни ички имконият ҳисобидан қопламоқчи. Бу ҳақда президент билан учрашувда маълум қилинди. 2025 йилда картошкачиликни ривожлантириш учун 400 млрд сўм йўналтирилади. Ўтган йилда мамлакатда ушбу маҳсулот деярли 40 фоизга қимматлаган.
Туркияда қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш оқибатида вафот этган ўзбекистонликлар сони 23 нафарга етди. Уларнинг орасида икки нафар аёл ҳам бўлган.
Ўзбекистон депутатлари электрон сигареталарни (вейплар) мамлакатга олиб кириш ва уларнинг муомаласини тақиқлаш ҳақидаги қонунни қабул қилиб, уни Сенатга юборди. Парламент аъзолари ҳужжатни иккинчи ва учинчи ўқишда ҳеч қандай саволларсиз, бир овоздан маъқулладилар.
Ҳукумат қарори билан этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш тартиби тасдиқланди. Низомга кўра, алкоголь маҳсулотларини чет элда ишлаб чиқарилган истеъмол этил спирти ҳамда техник этил спиртидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқариш тақиқланади.
Пойтахтнинг Шота Руставели кўчасидаги 22-уйни Моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритиш режа қилинмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги ижтимоий тармоқларда унинг бузилиш эҳтимоли ҳақидаги тарқалган хабарларга жавобан маълум қилди.
ИИВ Ўзбекистонда ҳуқуқбузарлик содир этиш ёки ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган 800 мингдан ортиқ шахс рўйхати шакллантирилганини маълум қилди. Вазирлик вакили фуқаролар нима мақсадда бундай рўйхатга киритилганига изоҳ бериб, уларга фақат ёрдам кўрсатилишини таъкидлади.
MyTaxi хизмати 10 йиллик муваффақиятли фаолиятини нишонлаб, қулай ва хавфсиз саёҳатларни тақдим этади ва юбилей шарафига фойдаланувчиларга промокод совға қилади.
Февраль 6−7 кун давом этадиган қуруқ об-ҳаво билан бошланади. Ҳарорат кечалари 0…-5 даража, кундуз кунлари +3…+15 даража атрофида бўлади. Сўнгра ой охиригача кечаси −13…+7, кундузи 0…+15 градусгача ўзгариб туриши кутилмоқда. Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ёмғир, қор ёғиши мумкин.
Гиёҳвандлик воситаларини дорихоналар орқали бериш тартиби белгиланди. Низомга кўра, улар дорихона мудири, фармацевт ёки унинг ассистенти томонидан шифокорнинг махсус пушти рецепти асосида берилади. Шифокор фақат 1 номдаги гиёҳвандлик воситасини етти кунлик эҳтиёждан ошмаган ҳолда ёзиши керак.
Тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатлари янада кучайтирилади. Қонун билан тинтув ўтказиш тўғрисида илтимоснома қўзғатиш ҳамда уни кўриб чиқиш асослари белгиланди.
Бухоро вилоятининг Жондор туманида ЙПХ ходимлари томонидан тўхтатилган Cobalt ҳайдовчиси тўсатдан ҳаракатланиб, улардан бирини уриб кетди. Воқеа юзасидан ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Ўзбекистон аҳолиси энди my.gov.uz порталида Uzum Bank иловаси орқали ва Uzum Nasiya`дан бўлиб-бўлиб тўлаш орқали давлат хизматлари учун тўловни амалга оширишлари мумкин.
Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент администрацияси ва ҳукумат вакиллари, зиёлилар ва шаҳар жамоатчилиги ҳам қатнашди. Фото.
Ўзбекистондаги халқаро ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари бўйларида Service point — автомобилларга ёқилғи қуйиш ҳамда электромобилларни қувватлантириш станциялари, умумий овқатланиш объектлари, дўконлар, техник сервис пунктлари, санитария-гигиэна шохобчалари ташкил этилади.
Пискент туманидаги 7-сонли давлат боғчасида кобра илонлари билан томоша кўрсатилди. Суд томоша уюштирган икки шахсга жарима жазоси қўллади. Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари ўринбосари уларнинг дастури билан тўлиқ танишиб чиқмагани учун ишдан олинди.
Ўзбекистонда Халқаро автомобиль транспорти иттифоқи билан ҳамкорликда юк ва йўловчиларни ташиш соҳасида малакали кадрлар ва профессионал ҳайдовчилар тайёрловчи минтақавий ўқув маркази ташкил этилади. Ўқув жараёнлари Европа таълим стандартлари асосида ишлаб чиқилган ўқув режага мувофиқ олиб борилади.
American Airlines`нинг Bombardier CRJ700 самолёти 60 нафар йўловчи билан ҳалокатга учради. У Вашингтоннинг Рейган номидаги миллий аэропорти яқинида АҚШ армияси вертолёти билан тўқнашиб, Потомак дарёсига қулаб тушди.
Рақобат қўмитаси Payme`ни онлайн тўлов тизимлари бозорида устун мавқега эга оператор сифатида эътироф этди. Бунга компания томонидан тақдим этилган хабарнома асос қилиб олинган.
Тезюрар ва ётоқли поездларнинг билетлари нархи кўтарилади, Тошкент вилоятида иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари нархи ошади, автотураргоҳларнинг камида 5 фоизи электромобилларни қувватлантириш станцияси билан жиҳозланиши шарт бўлади — 2025 йил 1 февралдан нималар ўзгаради?
Суриянинг амалдаги раҳбари Аҳмад ал-Шараа (ал-Жўлоний) мамлакат президенти деб эълон қилинди. Хавфсизлик хизмати ва армия тарқатиб юборилди. Шараа миллий конференция, инклюзив ҳукумат ва якуний сайловларни ўз ичига олган сиёсий ўтишни бошлашга ваъда берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг