Ҳозирда 1,3 млн нафардан зиёд ўзбекистонлик хорижда меҳнат қиляпти. Миграция агентлиги маълумотларига кўра, уларнинг 600 минг нафари Россияда, қолган аксарияти Қозоғистон ва Туркияда. Таҳлилларга кўра, ушбу 1,3 млн фуқаронинг 20 фоизини аёллар ташкил этади — муҳожир хотин-қизлар сони камайган.
Сенат қоидабузар ҳайдовчиларга жарима балларини ҳисоблаш тизимини жорий этиш кўзда тутилган қонунни маъқуллади. Унга кўра, бир йил давомида жарима баллари 12 баллга етган ҳайдовчи камида 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинади.
Ўзбекистондаги 14 та тиббиёт техникуми 2025 йилдан немис стандартлари асосида ўқитишни бошлайди, чунки, Миграция агентлигига кўра, «Германия иш берувчилари Ўзбекистондан тўхтовсиз ҳамширалар сўраяпти». 3 йиллик ўқишдан сўнг битирувчиларга немис тили бўйича B2 сертификати ва халқаро диплом берилади.
Ўзбекистонда энди транспорт воситасини кескин бошқариш, яъни дрифт қилиш ва «шахмат» шаклида ҳаракатланиш учун жавобгарлик белгиланмоқда. Бундан ташқари, транспорт воситасини такроран маст ҳолда бошқарганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда.
Олмалиқ шаҳрида яшаган 51 ёшли аёл ўткир ис газидан заҳарланиш ортидан юзага келган ўткир юрак-қон томир ва нафас етишмовчилиги оқибатида вафот этди. Прокуратура томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Сенат бир йилдан кўпроқ муддатдан сўнг ҳуқуқ-тартибот ходимлари видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатишни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Тегишли модда билан айбдор деб топилган шахслар 10 суткагача маъмурий қамоқ билан жазоланиши мумкин.
Пойтахтнинг Шайхонтоҳур туманидаги мактабда ўқувчи икки қиз сил касалига чалингани маълум бўлди. Шунингдек, уч ўқувчи ва бир ўқитувчида касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.
Дам олиш кунлари совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди. Ҳаво ҳарорати кечаси −7…+3 даражагача, кундузи +7…+14 даражагача кўтарилади. Жойларда туман тушиши мумкин.
Президентнинг 2025 йилда маҳаллаларда хавфсиз муҳит яратиш тўғрисидаги қарорига асосан ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида миграцион профилактика тузилмалари ташкил этилмоқда.
23 январдан бошлаб Жанубий Кореянинг Hyundai брендининг янгиланган автомобилларини йиллик 14%дан бошланадиган ставка билан кредитга сотиб олиш мумкин.
Қарши шаҳрида фуқаро давлат рўйхатидан ўтмасдан новвот ишлаб чиқариш билан шуғулланган ва 232 млн 848 минг сўмлик газдан ўғринча фойдаланган. Суд ҳукми билан унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Немис архитектори ва ношири Филипп Мойзер рус тилида Тошкент архитектураси қўлланмасининг учинчи нашри, пойтахт мозаикалари ва ака-ука Жарскийлар ҳақидаги китоблар чоп этилишини эълон қилди. Сўнггиси илк бор немис тилида 2023 йилда нашр этилган. Барча китоблар шу ёзда чиқарилади.
Ўзбекистонда жорий йилда реновация дастури асосида 20 минг хонадон қуриш режалаштирилган, дейилади президент билан учрашувда. Давлат раҳбари бу борадаги ишлар мамлакатнинг қатор шаҳар ва туманларида аллақачон бошланганини, буни бошқа ҳудудларда ҳам оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Европа кенгаши раҳбари Антониу Кошта телефон орқали мулоқотда Ўзбекистон билан ЕИ ўртасида Кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим тез орада имзоланишига ишонч билдирди.
Юнусобод туманида Nexia, Lacetti ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙҲХБ ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб бормоқда.
Ўзбекистон Марказий банки олтин-валюта захираларини диверсификация қилиш доирасида АҚШ ғазначилик облигацияларини харид қилишни давом эттирмоқчи, деди Марказий банк раиси ўринбосари.
Сенатда «Озиқ-овқат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинди. Қонун озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, давлат захираси, бозор механизмлари, истеъмолчи ҳуқуқлари ва давлат органлари ваколатларини белгилайди.
Шавкат Мирзиёев янги уй-жой оладиган фуқароларга ўзи тўлаган маблағининг бир қисмини кешбэк қилиб қайтариш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга топшириқ берди. Бу орқали соҳада яширин иқтисодиётни қисқартириш мақсад қилинган. 2025 йилда камида 70 минг хонадон учун ипотека кредити бериш режалаштирилмоқда.
Президент «Янги Ўзбекистон» массивларини қуриш бўйича янги тизим жорий этилишини маълум қилди. Улар учун туман марказлари ёки шаҳарлардан 1−2 км масофада ер участкалари ажратилади. Массивларга ер танлаш, лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатация қилиш учун масъул бўлган «Ўз уйим» компанияси ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда бундан буён қурилишга салоҳиятли девелоперларни жалб қилиш мақсадида кўп қаватли уй қуриш учун ерлар аукционда фақат ҚҚС тўловчи юридик шахсларга сотилишини маълум қилди. Жисмоний шахслар бу мақсадда сўнгги 3 йилда сотиб олган ерларнинг аксариятида қурилиш бошланмаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг