«Фориш» тоғ полигонида V «Халқаро армия ўйинлари — 2019» доирасида бўлиб ўтаётган «Ҳарбий-тиббий эстафета» танловида тиббий хизмат капитан Бобожон Элмуродов рекорд ўрнатди.
Тошкентдаги «Универсал» спорт саройида ўтказилаётан таэквондо бўйича кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Зафарбек Каримов олтин медаль соҳиби бўлди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида «Халқаро математика мактаби"ни ташкил этиш тўғрсидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Тошкентда бўлиб ўтаётган Gastro Bazaar гастрономик фестивали 11 августга қадар давом этади.
Тошкент вилоятидаги «Бўстон» санаторияси ҳудудида ярим асрлик қарағайлар кесиб ташланди. Дарахт таналари ортилган юк машинаси Тошкентда қўлга олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади.
Янгийўлда уйларнинг бузилиши «маълум сабабларга кўра тўхтатилди, дейилади шаҳар ҳокимининг фуқароларга йўллаган хатида. Уй-жойлар фақатгина мулкдорлар билан келишилган ҳолда бузилиши мумкин.
Марказий банк долларнинг сўмга нисбатан курси ташқи ва ички омиллар сабабли кескин кўтарилиб кетганини маълум қилди. 10 августдан янги курс белгиланди.
Кўчмас мулкларни бузиш суд қарори билан амалга оширилиши, ҳокимларнинг бу борадаги ваколатини эса бекор қилиш зарур, деб ҳисоблайди депутат Расул Кушербаев.
Хорижга ишлаш учун юборишини айтиб, икки кишидан пул олиб, ваъдасини бажармаган аёлга зарарни қоплаш ва уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Божхоначилар томонидан 1 млрд 100 млн сўмлик смартфонларнинг ноқонуний олиб кирилиши фош қилинди.
Мудофаа вазирлигининг расмий веб-сайти орқали Қуролли Кучлар давлат музейининг экспонатлари билан танишиш мумкин.
Ўзбекистон сув стрессидан азият чекаётган давлат рўйхатида 25-ўринни эгаллади. Мамлакатдаги сув тақчиллиги юқори баҳоланди.
Тошкентдаги «Космонавтлар» метро станциясида вагоннинг ҳаво тарқатиш мосламасидаги носозлик сабабли тутун тарқалиши содир бўлди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Наманган вилояти божхона бошқармаси лавозимига тайинловлар амалга оширилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» тасарруфидаги автобусларнинг санитария ҳолатларини яхшилаш мақсадида жамоат транспортларини бир кунда 2 марта ювиш ва тозалаш ишлари йўлга қўйилди.
«Ўзбекистон» меҳмонхонаси давлат улушининг бошланғич нархи 10 фоизга пасайтирилиб, 29,7 млн. АҚШ доллари этиб белгиланди.
Бош прокурор буйруғига кўра, Жавлон Санаев Самарқанд туманига, Алишер Турумов Жомбой туманига прокурор этиб тайинланди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар қамоққа олинди.
Риштон туман мактабгача таълим бўлими мудири боғча мудираси лавозимига тайинлаш эвазига 1 минг 200 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг