Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев 26 августга қадар қамоққа олинди.
Риштон туман мактабгача таълим бўлими мудири боғча мудираси лавозимига тайинлаш эвазига 1 минг 200 АҚШ долларини олаётган вақтида қўлга олинди.
Халқаро армия ўйинларининг «Танк биатлони» мусобақасида илк бор иштирок этаётган Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари энг яхши натижа билан ярим финалга йўл олди.
Подполковник Иброҳимжон Абдураҳмонов Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратида раҳбарлик лавозимига тайинланди.
Кувайтда ўтказилган бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 10 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалга эга чиқди.
Шавкат Мирзиёев Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқотда Қирғизистондаги вазият тез орқада барқарорлашишига умид билдирди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида учта автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 10 ёшли бола ҳалок бўлди.
Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ҳукуматга таслим бўлди, уни қўлга олиш операцияси икки кун давом этди.
Қашқадарё, Хоразм ва Фарғона вилоятлари ҳокимларини ишдан бўшатишни вазиятдан чиқишнинг энг осон йўли деб топилди. Уларга улар йўл қўйган хатоларни тузатиш, фуқароларнинг мулкий ҳуқуқлари ва ҳукуматга ишончини тўлиқ тиклаш топширилди.
UzAuto Motors режали профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан 23 сентябргача ишлаб чиқаришни тўхтатмоқда. Бу автомобилларни етказиб бериш жадвалига таъсир қилмайди.
Ташқи ишлар вазирлигида «Толибон» ҳаракатининг сиёсий офиси раҳбари мулла Бародар Ахунд билан учрашув бўлиб ўтди.
Шаҳрисабзнинг тарихий қисмида фақатгина ЮНЕСКО тасдиғидан сўнг қурилиш ишларини олиб боришга рухсат берилди.
Монополияга қарши курашиш қўмитаси аралашувидан кейин Мисрнинг Nile Air лоукостери Шарм-ал-Шайх — Тошкент Шарм-ал-Шайх рейсини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлди.
Суд Тошкентда ЙПХ ходимларини ҳақорат қилган Cobalt ҳайдовчисига 15 кунлик маъмурий қамоқ тайинлади.
«Ҳарбий-тиббий эстафета» танловнинг кичик ва ўрта тиббиёт персонали ҳамда ҳайдовчилар ўртасида «Индивидуал маҳорат» босқичида ҳам Ўзбекистон вакиллари биринчи бўлди.
Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова Савицкий номидаги музей рўпарасида келишилмаган намойишга чиққан икки аёл билан кўришиб, муаммоларини ҳал қилиш бўйича топшириқлар берди.
ИИВ мажлисида ўтган ярим йилда республика бўйича умумий жиноятчилик 32,1 фоизга камайгани таъкидланди.
Мактабларга қўшимча квота бўйича қабул тегишли микроҳудуд бўйича асосий квотага тушмаган болалар учун амалга оширилиши белгиланди. Қўшимча квота асосида мактабга қабул қилиш учун тўлов бекор қилинди.
Жарималарни 15 кун ичида тўлаганларга 30 фоиз чегирма бериш ва тўлов муддатини 30 кунгача узайтириш режалаштирилмоқда.
Сурияда ярим йил ичида ИШИД сафига тушиб қолган 2000 нафарга яқин МДҲ фуқаролари қўлга олинди. Уларнинг 764 нафари, қарийб барчаси — аёллар ва болалар Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистонга репатриация қилинди, дея хабар берди БМТ бош котиби.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг