Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Қорақалпоғистонда олим ва тадқиқотчилар билан қатор учрашувлар ўтказди.
Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев раҳбарларнинг калондимоғ бўлиб кетгани ва халқдан узилганини тан олди. Вилоят раҳбари Яккабоғ туманидаги ҳодисага муносабат билдирди.
Риштон туманидаги ободонлаштириш ва қурилиш ишларига Фарғона вилоятининг барча шаҳар ва туманларидан 13562 нафар ҳашарчи жалб қилинди. Меҳнат вазирлиги бунинг ноқонуний эканини маълум қилди.
Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши ДХХнинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Тошкентнинг «Қўйлиқ» бозори яқинидаги кўприкдан ўзини ташлаб юбормоқчи бўлган аёлни қутқариб қолди.
Қозоғистон билан чегарадан янги Сирдарё давлатлараро туташув пункти очилди. Унинг Ўзбекистон маҳсулотларини Қозоғистоннинг жанубий ҳудудларида экспорт қилинишида қулай шароитлар яратиши кутилмоқда.
Қурол тўғрисидаги қонун имзоланди. Ҳужжат олти ойдан сўнг кучга киради.
Пахтани кўпроқ суғориб юборгани учун фермерларни жазирамада автобусга қамаб қўйган Касби туман ИИБ бошлиғи ишдан бўшатилди.
Президент Шавкат Мирзиёев 31 июль — 1 август кунлари расмий ташриф билан Белурусда бўлади.
Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва эшкак эшиш каналида ташкил этиладиган янги туристик марказ ўртасида енгил осма метро қуриш бўйича топшириқ берди.
Навоий вилоятида 161 фуқаронинг пластик карталаридаги 27,4 млн сўмни ўзлаштирган банк ходимига нисбатан жазо чоралари тайинланди.
Тошкент вилоятидаги бешта марказ хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириш учун махсус техник қурилмалар билан таъминланди.
Тошкент ҳокимлиги таъсис этган «Технопарк» компанияси газ ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш лойиҳаси доирасида газ ҳисоблагичларини ишлаб чиқаради.
Ҳафта охирида ҳаво ҳароратининг қисқа муддатга бир оз тушиши кутилмоқда. Дам олиш кунлари шимолда +35, қолган ҳудудларда +39 даражагача иссиқ бўлади.
Uz-Kor Gas Chemical қўшма корхонаси раҳбари бўлиб ишлаган Умиджон Исроилов энергетика вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.
Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари Мансур Туймаевнинг ҳаётига суиқасд қилганлигида айбланувчи тадбиркор Бахриддин Исамов Тошкентда суд-психиатрия экспертизасидан ўтмоқда.
Яккабоғда дўконини бузмоқчи бўлгани учун тадбиркор томонидан ўт қўйилган ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди, туман ҳокими ва прокурори ишдан бўшатилди.
Бош вазир Абдулла Арипов «Ашхобод» маҳалласидаги уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони ўрганиш учун Урганчга етиб борди.
Адлия вазири барча маҳаллий ҳокимликлардан фуқароларнинг уй-жой билан боғлиқ қонуний ҳуқуқларини поймол этишларига чек қўйишларини талаб қилди.
200 га яқин киши кечаси бузилган уйлари учун товон пули тўланмаганидан норози бўлиб Урганч-Хонқа йўлини тўсиб қўйди. Хоразм вилояти ҳокими 10 августга қадар 100 фоиз пулларини тўлашга ваъда берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг