Архив

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади
9 сентябрь 2022, 14:09

Дам олиш кунлари ҳаво салқин бўлади

Дам олиш кунлари Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келади, ҳарорат +23…+28 даражагача тушади. Якшанба куни кузги салқин қайд этилади, айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Сурхондарё вилояти ва Фарғона водийсида шамол тезлиги 20−23 м/с га етиши мумкин.

ДХХ психотроп дорилар айланмасига чек қўйди
9 сентябрь 2022, 14:03

ДХХ психотроп дорилар айланмасига чек қўйди

ДХХ Фарғонадан Тошкентга келаётган фуқаро машинасида психотроп дори воситалари борлигини аниқлади. Гумонланувчи «Регапен» ва «Тропикамид» таблеткаларини вояга етмаган қизи орқали олиб ўтмоқчи бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тижорат банклари 9 сентябрь учун доллар курсини янгилади
9 сентябрь 2022, 14:00

Тижорат банклари 9 сентябрь учун доллар курсини янгилади

Ўзбекистон Марказий банки 9 сентябрь кунги ўзбек сўмининг АҚШ долларига нисбатан расмий курсини 10 977,60 сўм этиб белгилади. Шунга кўра, тижорат банклари ҳам ўзларининг таклифларини ўзгартирди.

«Турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхона билан таъминланган» — Абдуқодир Тошқулов
9 сентябрь 2022, 12:42

«Турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхона билан таъминланган» — Абдуқодир Тошқулов

Ўзбекистондаги ОТМларда таълим олаётган 211 минг нафар талабанинг турар-жойга эҳтиёжи бор, шундан фақат 91 минг талаба ётоқхонага жойлашиши мумкин. «Турар-жойга эҳтиёжи бор талабаларнинг 47 фоизи ётоқхоналар билан таъминланган», — деди Абдуқодир Тошқулов.

Талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти йўлга қўйилиши мумкин
9 сентябрь 2022, 12:19

Талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти йўлга қўйилиши мумкин

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов талабалар ижара субсидиясининг шартномасиз варианти устида иш олиб борилаётганини айтди. Унга кўра, ижара субсидиясини кимларга беришни талабалар гуруҳда ўзи ҳал қилади. Илмий кенгаш тасдиқлагач, субсидия талабаларнинг пластик карталарига ўтказиб берилади.

Шавкат Мирзиёев қирол Карл III`га ҳамдардлик билдирди
9 сентябрь 2022, 11:59

Шавкат Мирзиёев қирол Карл III`га ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев қирол Карл III`га йўллаган ҳамдардлик мактубида Елизавета II`ни 70 йилдан ортиқ вақт давомида «мамлакат яхлитлиги ва жадал ривожланишининг рамзи бўлиб келган буюк давлат арбоби эди» деб атади.

Андижонда мактабга ўқувчиларни оёқ кийимсиз киргизган директор ва унинг ўринбосари огоҳлантирилди
9 сентябрь 2022, 11:58

Андижонда мактабга ўқувчиларни оёқ кийимсиз киргизган директор ва унинг ўринбосари огоҳлантирилди

Андижоннинг Пахтаобод туманидаги 38 мактабда ўқувчиларнинг йўлакда оёқ кийимсиз юргани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Вилоят ХТБ баёнотига кўра, ушбу ҳолатнинг таълим сифатига умуман таъсири йўқ. Воқеа сабаб мактаб директори ва ўринбосарига интизомий чора қўлланди.

Самарқандда корхона каналга 1 тонна нефть маҳсулотларини оқизиб юборди
9 сентябрь 2022, 11:47

Самарқандда корхона каналга 1 тонна нефть маҳсулотларини оқизиб юборди

Давлат экология қўмитаси Самарқанд туманидаги корхона «Дарғом» каналига 1 тонна нефть маҳсулотларини оқизиб юборганини аниқлади. Бунинг ортидан 1,2 млрд сўм компенсация тўлови ундирилиши, қолаверса, корхона фаолияти тўхтатилиши мумкин. Ҳужжатлар тайёрланиб, судга юборилади.

Ўзбекистон янги глобал муаммоларга тайёр бўлиши керак — БМТТД
9 сентябрь 2022, 10:51

Ўзбекистон янги глобал муаммоларга тайёр бўлиши керак — БМТТД

32 йил ичида илк марта БМТТДнинг Инсон тараққиёти индекси 2 йилдан бери кўп мамлакатларда инқирозлар туфайли пасайиб бормоқда. Ўзбекистонда эса ушбу индекс ўсишни қайд этмоқда. Шунга қарамасдан, мамлакат янги глобал муаммоларни ҳал қилишга тайёр туриши керак, деб ҳисоблайди БМТТД.

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасидаги овозлар текшириб чиқилади — Молия вазирлиги
9 сентябрь 2022, 10:42

«Ташаббусли бюджет» лойиҳасидаги овозлар текшириб чиқилади — Молия вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда фуқаролар Open budget платформасида айрим лойиҳаларнинг қисқа муддат ичида минглаб овозлар тўплаётгани юзасидан эътирозлар билдирмоқда. Молия вазирлиги ҳолатга муносабат билдириб, овозлар қайта текшириб чиқилишини маълум қилди.

Яна бир бола ариқнинг панжарасига тиқилиб қолди. ФВВ яна ота-оналарга мурожаат қилди
9 сентябрь 2022, 10:06

Яна бир бола ариқнинг панжарасига тиқилиб қолди. ФВВ яна ота-оналарга мурожаат қилди

Тошкентда 11 ёшли боланинг оёғи ариқ панжарасига қисилиб қолди. Шу каби ҳолат аввалроқ Сирдарёда ҳам кузатилганди. ФВВ яна бир марта ота-оналарни ўз фарзандларини назоратсиз қолдирмасликка чақирди.

Кечаси зилзила содир бўлди. Эпицентр — Андижон
9 сентябрь 2022, 09:46

Кечаси зилзила содир бўлди. Эпицентр — Андижон

9 сентябрь куни Тошкент вақти билан 02:00 да Андижонда зилзила содир бўлди. Зилзила магнитудаси эпицентр — Асака туманида 3,3 баллга тенг бўлган. Бундан ярим соатча олдинроқ эса Қирғизистонда ер қимирлади, унинг таъсири Тошкент, Сирдарё ва Жиззахда сезилди.

«Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Асосий тартиб ва чекловлар
9 сентябрь 2022, 09:34

«Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Асосий тартиб ва чекловлар

9 сентябрдан «Реклама тўғрисида»ги қонун кучга кирди. Унга кўра, бир қанча янги тартиб ва чекловлар ўрнатилмоқда. Хусусан, энди рекламанинг ўзи давлат тилида тарқатилиши шарт. Қолаверса, миллий ва оилавий анъаналарга зид образлар, машҳурлар ва тиббиёт ходимлари сиймосидан фойдаланиш тақиқланади.

«Нукус — Мўйноқ» йўналишида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади
9 сентябрь 2022, 09:19

«Нукус — Мўйноқ» йўналишида мунтазам авиақатнов йўлга қўйилади

12 сентябрдан бошлаб Uzbekistan Airways ҳар душанба «Нукус — Мўйноқ» йўналишида авиақатновни амалга оширади. Қолаверса, компания фақат 9 сентябрь куни Нукусдан учган самолёт Мўйноқда тўхтаб, кейин Тошкентга учишини маълум қилди.

Қиролича Елизавета II вафот этди
8 сентябрь 2022, 23:05

Қиролича Елизавета II вафот этди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II 96 ёшида вафот этди. Қироличанинг тўнғич ўғли шаҳзода Чарльз янги монарх бўлади. Мамлакатда 12 кунлик мотам эълон қилинди.

8 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
8 сентябрь 2022, 22:00

8 сентябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда ўтган Парламентлараро иттифоқнинг аёл раҳбарлари саммити, Чилонзор прокуратураси рўпарасида яна дарахткушлик, «Ўзбек тили» китобида Мурод Назаров ҳақидаги матн, 57 та тимсоҳ боласининг аҳволи, асосий ставкани 15% даражада ўзгаришсиз қолдирган МБ ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.

Эстония, Латвия, Литва ва Польша россиялик сайёҳларнинг киришини тақиқлайди
8 сентябрь 2022, 20:37

Эстония, Латвия, Литва ва Польша россиялик сайёҳларнинг киришини тақиқлайди

19 сентябрдан бошлаб Эстония, Латвия, Литва ва Польша россиялик сайёҳларнинг исталган давлат томонидан берилган Шенген визаси билан мамлакатга киришини тўхтатади. «Эстонияга Шенген визаси билан келманг, бу ерда сизни хуш кўришмайди», — деди Эстония ташқи ишлар вазири россияликларга.

Тошкентда яна бир қурувчи ташкилот 42 туп дарахтни кесиб ташлагани аниқланди
8 сентябрь 2022, 20:16 1

Тошкентда яна бир қурувчи ташкилот 42 туп дарахтни кесиб ташлагани аниқланди

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида қурувчи ташкилот томонидан 42 туп дарахт ноқонуний равишда кесиб юборилгани аниқланди. Бунинг оқибатида табиатга 425 млн сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бош прокуратура ташкилот мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатди.

МДҲ мамлакатларида тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестри яратилиши мумкин
8 сентябрь 2022, 20:04 1

МДҲ мамлакатларида тақиқланган интернет ресурсларининг ягона реестри яратилиши мумкин

МДҲ давлатлари ички ишлар вазирлари томонидан ташкилотга аъзо мамлакатлар миллий қонунчилигига мувофиқ блокировка қилиниши шарт бўлган интернет-ресурсларнинг ягона реестрини яратиш муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ делегациясини қабул қилди
8 сентябрь 2022, 19:57

Шавкат Мирзиёев Парламентлараро иттифоқ делегациясини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев парламентлар аёл раҳбарларининг халқаро саммитида доирасида мамлакатда бўлиб турган Парламентлараро иттифоқ раиси ва бош котибини қабул қилди. Шунингдек, Озарбайжон, Туркманистон парламент раҳбарлари, Россия Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раиси ўринбосари билан учрашди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг