Жиззах вилоятида жорий йил тўққиз ойда кўрсатилган хизматлар ҳажми 2 триллион 272 миллион сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14,4 фоизга ортган.
Косонда яшовчи фуқаро қўлига пичоқ олиб Косон тумани ИИБга тегишли «Дамас» автомашинасига шикаст етказди. Шунингдек кичик сержант Ж.Юлдашев ва сафдор И.Қораев жароҳат олган.
Жаҳон чемпионатида олтинчи ўринни эгаллаган Адҳамжон Эргашев ёшлар ўртасидаги рекордни янгилади.
Яқинда очилган Владивосток, Екатеринбург, Қозон, Ростов-на-Донудаги Ўзбекистон бош консулхоналари ҳозирча консуллик ҳаракатларини амалга оширмайди, дея хабар қилди ТИВ.
Шохрух Аминов Навоий вилояти прокурори этиб тайинланди.
Италия жанубида кузатилаётган сув тошқинлари қурбонлари сони 12 нафарга етди.
Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси божхона органлари кадрларини тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
«Ўзбекистон темир йўллари» йўловчи поездларига автоматик тизимда чипта сотишни вақтинча тўхтатди.
«Тараққиёт стратегияси» маркази директори Акмал Бурҳонов Пекинда Жаҳон банки гуруҳи президенти Жим Ёнг Ким билан норасмий учрашув ўтказди.
Ижтимоий мослашув марказлари май ойидан буён оилавий зўравонликдан азият чеккан 485 нафар аёлга ёрдам кўрсатди.
Ўзбекистонда «Туризм хизматлари. Туризм соҳасида навигация тизимининг ахборот белгилари. Умумий талаблар» стандарти ишлаб чиқилди.
Одамларнинг ис газидан заҳарланиб ҳалок бўлиши ортидан Тошкент ҳокимияти газ ускуналарини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш меъёрларига риоя қилишга чақирди.
Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ходимлари ҳам Тошкент ва пойтахт вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур тумани ФҲДЁ бўлими қошида «Бўлғуси келин-куёвлар инновацион мактаби» очилди.
Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳаваскор бокс федерацияси (AIBA)нинг Конгрессида Ғофур Раҳимов ташкилот президенти этиб сайланди.
Адлия вазирлиги ўрганишлар жараёнида ижтимоий соҳа муассасалари ходимлари ойликларини ноқонуний равишда ушлаб қолиш билан боғлиқ 345 мингдан зиёд ҳолатни аниқлади.
Ҳукумат қарори билан Давлат божи ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган юридик шахслар сони 404,7 мингтадан 433,8 мингтага етди, якка тартибдаги тадбиркорлар сони 196,6 мингтадан 238,1 мингтага етди.
Хидир Каримов Қорақалпоғистон Республикаси прокурори лавозимига тайинланди.
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев Гулистон шаҳрида қуриб битказилган 360 та хонадондан иборат 8 та арзон кўп қаватли турар-жойларни фойдаланишга топширишга бағишланган тантанада қатнашди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг