Иштихон туманида фермер хўжалиги раҳбари хориждан наслли чорва молларини сотиб олиш учун ажратилган 780 млн сўм имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштирганлиги айтилмоқда. Ангрен шаҳрида эса балиқчилик учун ажратилган 490 млн сўм имтиёзли кредит маблағи талон-торож қилинган.
Самарқанд аэропорти 14−16 сентябрь кунлари тижорий йўловчи ва юк ташувчи рейсларни қабул қилмайди. Шу кунлари шаҳарда ШҲТ саммити бўлиб ўтади.
Чортоқ туманидаги «Султон Увайс Қараний» зиёратгоҳидан Қуръоннинг қўлёзма нусхасини ўғрилаган икки нафар шахс ушланди. Улар китобни Наманган шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида сақлаб келгани айтилмоқда. Китобга зарар етказилмаган. Ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
19 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегациясини кутиб олиш мақсадида соат 18:00 дан 23:00 гача бўлган вақтда пойтахтнинг бир неча кўчалари автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
18 август куни Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ўз ниҳоясига етди. Унда Ўзбекистон термаси жами 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза медалини қўлга киритиб, жамоавий ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Суратлар.
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади. У мазкур мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.
Ўзгидрометнинг маълумотларига кўра, 20−22 август кунлари Ўзбекистон совуқ антициклон таъсирида бўлади. Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразмда ҳаво ҳарорати +11 даражагача, бошқа вилоятларда эса +12 …+13 даражагача пасаяди.
Тошкент аэропортининг маҳаллий ва халқаро терминаллари ўртасида бепул автобус қатнови йўлга қўйилди. Автобус ҳар куни соат 5:00 дан 23:30 гача ишлайди.
Ислом бирдамлиги ўйинларида совриндор бўлган спортчиларга «олтин» учун 5 минг, «кумуш» учун 3 минг ва бронза медаль учун 2 минг доллар берилади. Спортчиларнинг мураббийларига эса мос равишда 2,5 минг, 1,5 минг ва 1000 доллардан топширилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 август куни шом намози вақтида Кобулдаги масжидда содир этилган ва 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактни қоралаб баёнот берди. ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Туркиянинг Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси яна 6 та олтин, 6 та кумуш ва 9 та бронза медалини қўлга киритди. Ўйинларнинг навбатдаги кунида Оксана Чусовитина бошчилигидаги спорт гимнастикачилари кумуш медалга сазовор бўлди.
Сирдарёнинг Оқолтин туманида Хоразм вилояти Боғот туманидаги автомактабга тегишли «Исузу» автобусининг газ баллони портлади. Дастлабки маълумотларга кўра, 6 киши воқеа жойида вафот этган ва 15 киши жароҳатланган.
Аҳолини фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун имзоланди. Ҳужжатда фавқулодда вазиятлар даражасига қараб ҳокимлар ёки ҳукумат томонидан амалга оширилиши белгиланди. Қолаверса, ФВ бўйича ахборотни яшириш, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ёлғон ахборот бериш тақиқланиши назарда тутилган.
Шу йилнинг 6 ойи давомда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида ходимлар учта ҳолатда ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш учун пул талаб қилгани аниқланди, дея маълум қилди вазир Нозим Хусанов. «Бу ҳолатлар учраётган соҳа масъуллари билан ишлашга ҳаракат қиламиз», — деди у.
Сирдарёнинг Сардоба туманида фуқарони юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида $10 минг эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган шахс ушлангани айтилмоқда. Бухорода эса икки фуқаронинг тиббиёт техникумига ўқишга киритиш мақсадида $400 олгани аниқланди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.
Тармоқларда Сурхондарё ҳокими Тўра Боболов Ангор туман прокурорини ҳақорат қилгани акс этган аудио тарқалди. Унда ҳоким прокурорга вазифаларини бажармагани, қолаверса, ташкилотларга нисбатан жиноят иши очгани учун танбеҳ берган. Ҳолат юзасидан вилоят ҳокимлиги ва Бош прокуратура муносабат билдирди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони Энергетика вазирликлари ўртасида умумий қиймати 12 млрд доллар бўлган учта йирик келишув имзоланди. Унга мувофиқ, Саудия томони инвестициялари асосида Ўзбекистонда яшил водород сектори ривожлантирилади.
Шу кунларда табиий газ истеъмолчиларига тармоқдан узилиши ҳақида SM-хабарномалар келмоқда. «Ҳудудгазтаъминот» маълум қилишича, газ ускуналарини масофадан назорат қилувчи янги дастурий таъминот ишга тушган ва унинг ёрдамида ускуналари техник назоратдан ўтмаган хонадон эгалари огоҳлантирилмоқда.
Сурхондарёнинг Термиз туманида фермер хўжалигига тегишли 30 сотих ер майдонини 105 млн сўмга сотишни ваъда қилган шахс қўлга олинди. Текширув давомида гумонланувчи айбига иқрор бўлиб, 15 млн сўмни қайтарган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг