Архив

«Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи»га нисбатан жарима қўлланди
23 август 2024, 10:18

«Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи»га нисбатан жарима қўлланди

Рақобат қўмитаси «Тошкент йўловчи вагонларини қуриш ва таъмирлаш заводи» АЖ «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 29-моддаси талабларини бузгани ҳақида хабар берди. Корхонанинг 2,8 млрд сўмдан ортиқ тендер савдолари юзасидан ўрганиш олиб борилган.

Тошкент — Москва йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади
23 август 2024, 09:54

Тошкент — Москва йўналишида поезд қатнови йўлга қўйилади

24 сентябрдан Тошкентдан Москвага темирйўл қатновлари йўлга қўйилади. Қатнов 77 соатни ташкил қилади, чипталар рейс санасидан қанча кўп кун олдин харид қилинса, чегирма қўлланади.

ЎзА миллий ахборот агентлиги виртуаль сухандонни тақдим этди (видео)
23 август 2024, 09:43

ЎзА миллий ахборот агентлиги виртуаль сухандонни тақдим этди (видео)

ЎзА ахборот агентлиги сунъий интеллектга асосланган виртуаль сухандон Собира Холдаровани тақдим этди. У янгиликларни тўққизта тилда етказади. Уни яратиш учун журналист Дилдора Абдухалилованинг прототипидан фойдаланилган.

Россия Украинанинг Покровск шаҳрини олишга яқин — Economist
23 август 2024, 01:53

Россия Украинанинг Покровск шаҳрини олишга яқин — Economist

Россия қўшинлари Украинанинг Донецк вилоятидаги Покровск шаҳрини — бошқа йирик шаҳарларга йўл очадиган муҳим стратегик мақсадни қўлга киритишга яқин турибди, деб ёзади Economist. Расмийлар маҳаллий аҳолини эвакуация қилишни бошлади.

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича жамоатчилик эшитувлари якунланди
23 август 2024, 00:02

Қозоғистонда АЭС қуриш бўйича жамоатчилик эшитувлари якунланди

Остонада Қозоғистондаги биринчи атом электр станциясини қуриш бўйича сўнгги оммавий эшитувлар бўлиб ўтди. Аввалроқ президент Қосим-Жомарт Тоқаев АЭС бўйича референдум кузда бўлиб ўтишини маълум қилганди.

Сергелидаги гастрономик кўча бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади? Тафсилотлар
22 август 2024, 23:33

Сергелидаги гастрономик кўча бошқаларидан нимаси билан фарқ қилади? Тафсилотлар

Сергели тумани ҳокими Элбек Шукуров Сўғдиёна ва Жалойир кўчалари кесишмасида 1,2 км узунликдаги гастрономик кўча лойиҳасини тақдим этди. Устуворлик пиёдаларга берилади, автобуслар бўлади, қулай микроиқлим яратилади. «Ушбу кўча мисолида бошқа кўчалар ҳам тартибга келтирилади», — деди у.

22 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
22 август 2024, 21:40

22 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

«Ташаббусли бюджет»нинг 2-мавсумига старт, махсус унвон олиш учун узайтирилган хизмат муддатлари, Ўзбекистонда парранда гўшти бизнеси билан шуғуллунадиган Ҳиндистон компанияси, махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати кенгайиши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Рақобат қўмитаси «Корзинка»га талабларни бажариш учун муҳлат берди
22 август 2024, 21:23

Рақобат қўмитаси «Корзинка»га талабларни бажариш учун муҳлат берди

Рақобат қўмитасининг махсус комиссияси korzinka супермаркетлар тармоғига талабларини бажариш учун муҳлат берди. «Корзинка» аллақачон оммавий оферта ва «Энг арзон нарх» дастурининг алоқа материалларига ўзгартиришлар киритди, шунингдек, жарима тўлади.

ДХХ 3 та вилоятда ноқонуний ер савдоси ҳолатларига чек қўйди
22 август 2024, 20:43

ДХХ 3 та вилоятда ноқонуний ер савдоси ҳолатларига чек қўйди

Ўрта Чирчиқда фуқаро ободонлаштириш учун ажратилган 2 га ерни 560 минг долларга сотмоқчи бўлганда ушланди. Бошқа ҳолатда Фарғонада туман ҳокимлигининг ери 410 минг долларга сотилишининг олди олинди. ДХХ жами 5 та ҳолатда ноқонуний ер савдосини тўхтатиб қолди.

Статагентлик июль учун энергоресурслар ишлаб чиқариш маълумотларини эълон қилди
22 август 2024, 19:32

Статагентлик июль учун энергоресурслар ишлаб чиқариш маълумотларини эълон қилди

Статагентлик июль учун энергоресурслар ишлаб чиқариш маълумотларини эълон қилди. Газ қазиб олиш 3,79 млрд куб метрни ташкил этди. Кўмир қазиб олиш яна рекорд ўрнатди, дизель ишлаб чиқариш кўпайди. Йирик корхоналарда электр ишлаб чиқариш 17 фоизга, нефть — 7 фоизга, бензинь — 13,7 фоизга камайди.

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви режали ўчирилади. Рўйхат
22 август 2024, 18:02

Тошкентнинг қатор туманларида ичимлик суви режали ўчирилади. Рўйхат

Тошкентнинг қатор туманларида 5 сентябрь-3 октябрь кунлари режали профилактика-таъмирлаш ишлари ўтказилиши сабабли ичимлик суви навбатма-навбат вақтинча ўчирилади. Ҳудудларга махсус техникаларда сув етказиб берилади. Рўйхат.

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари 30 минг доллар пора билан ушланди
22 август 2024, 17:53

Балиқчи тумани ҳокими ўринбосари 30 минг доллар пора билан ушланди

Андижон вилояти Балиқчи туманида ҳоким ўринбосари ва туман уй-жой коммунал хўжалиги бўлими бош мутахассиси қамоққа олинди. Улар туман ҳокимлиги захирасидаги ерни харидор номига расмийлаштириб беришга келишган.

Лукашенконинг баёнотидан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди
22 август 2024, 17:39

Лукашенконинг баёнотидан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди

Александр Лукашенко МДҲнинг баъзи давлатлари Россиядан фақат фойда олишга интилаётгани ҳақида гапирганди. У мисол сифатида КХШТнинг Қозоғистондаги январь воқеаларидаги ҳаракатини эслатди. Баёнотдан сўнг Беларусь элчиси Қозоғистон ТИВга таклиф этилди ва Остона позициясини холисона баҳолаш сўралди.

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди
22 август 2024, 16:33

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга келди

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни аэропортда бош вазир Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Ҳиндистоннинг Avee Broilers компанияси 43 млн доллар эвазига Ўзбекистонда парранда гўшти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин
22 август 2024, 15:37

Ҳиндистоннинг Avee Broilers компанияси 43 млн доллар эвазига Ўзбекистонда парранда гўшти ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши мумкин

Ҳиндистоннинг Avee Broilers генетик компанияси Жиззах ва Самарқанд вилоятларида паррандачилик корхонаси барпо этишни режалаштирмоқда. Ушбу корхона ишга туширилгач, Ўзбекистон гўшт импортидан воз кечиб, уни экспорт қила бошлаши кутилмоқда.

Депутатлар давлат сири тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди
22 август 2024, 14:34

Депутатлар давлат сири тўғрисидаги янги қонунни қабул қилди

Қонунчилик палатаси 1993 йилда қабул қилинган амалдаги «Давлат сирларини сақлаш тўғрисида»ги қонун ўрнига «Давлат сири тўғрисида»ги қонунни қабул қилди. Ҳужжатда махфийлаштирилмайдиган маълумотлар рўйхати кенгайтирилмоқда.

Тошкент аэропортида тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик ушланди
22 август 2024, 14:27

Тошкент аэропортида тўппонча олиб ўтмоқчи бўлган хорижлик ушланди

Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона постида Санкт-Петербургдан учиб келган шахс пневматик тўппонча олиб ўтмоқчи бўлгани аниқланди.

Депутатлар давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди
22 август 2024, 13:32

Депутатлар давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди

Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси давлат мудофаа буюртмаси тўғрисидаги қонунни қабул қилди. Ҳужжат хавфсизликни таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш билан боғлиқ давлат мудофаа буюртмаси масалалари бўйича муносабатларни тартибга солишга қаратилган.

Ички ишлар органларидан пенсияга чиқиш учун хизмат муддати узайтирилгани йўқ — ИИВ
22 август 2024, 11:50

Ички ишлар органларидан пенсияга чиқиш учун хизмат муддати узайтирилгани йўқ — ИИВ

ИИВ ички ишлар органларида пенсияга чиқиш учун хизмат муддатини 25 йилгача узайтириш мумкинлиги ҳақидаги хабарларни рад этиб, бундай таклиф ёки қўшимчалар кўзда тутилмаганини билдирди. Ҳозирда бу муддат 20 йилни ташкил этади.

Истеъмол дизели импорти 2022 йилнинг биринчи яримйиллигига нисбатан 7,3 баробар ошди (аниқлаштирилди)
22 август 2024, 10:32

Истеъмол дизели импорти 2022 йилнинг биринчи яримйиллигига нисбатан 7,3 баробар ошди (аниқлаштирилди)

Йил бошидан буён 168,6 млн долларлик 206,9 минг тонна истеъмол дизели импорт қилинди, бу 2023 йилнинг январь-июлига нисбатан 22 фоиз, 2022 йилникига нисбатан эса 7,3 баробар кўп. Божхона қўмитаси ва Энерговазирлик аниқлик киритишича, дизелнинг барча турлари ҳисобга олинса, импорт қисқарган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг