Шавкат Мирзиёев топшириғи билан Қозоғистондаги ЙТҲ сабабларини ўрганиш ҳамда ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганларга ёрдам кўрсатиш учун ҳукумат комиссияси тузилди.
Ўзбекистон ФВВ Қоғозистонда автобус аварияси натижасида 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлгани, 12 нафари жароҳатланганини хабар қилди.
Президент 2019−2021 йилларда аҳолига эндокринология ёрдами кўрсатишни такомиллаштириш миллий дастурини тасдиқлади.
Чимкент-Олма Ота трассасидаги аварияда 11 киши ҳалок бўлди ва 29 киши жароҳатланди. Етти ўзбекистонликнинг жароҳат олгани маълум қилинди.
Корея Соғлиқни сақлаш вазири Пак Нинг Ху «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони ҳамда Тошкент тиббиёт академиясининг фахрий профессори унвони билан тақдирланди.
Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Корея Республикасининг Кичик ва ўрта бизнес ҳамда стартаплар вазирлиги меморандум имзолади.
Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари томонидан давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтиш ҳолатини тезкорлик билан бартараф этиш чоралари кўрилди. Машғулотлар Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон чегаларида ўтказилди.
Тошкентда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида чиққан низо бўйича икки ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди, ўқитувчининг ишдан бўшаш ҳақидаги аризаси инобатга олинмади.
Миробод туманида яшовчи Р.К. таниши Ф.К.дан 45 000 АҚШ долларини олиб, пулни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборгани учун қўлга олинди.
Наманган шаҳрида президент мактабининг қурилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Актёр ва модел Далер Юсуф Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин рафиқалари билан бирга икки мамлакат санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этди.
Ҳукумат қарори билан маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Н.Н. ўз бошқарувидаги «Дамас"ни «Тошкент-Термиз» йўлида ҳайдаб кетаётиб, «Исузу"нинг орқасига урилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди.
2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 1,4 миллионга яқин сайёҳ келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 972,3 минг кишига кўп деганидир.
Тренерлик билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг регламенти тасдиқланди ва ундириладиган йиғимлар белгиланди.
Ўзбекистон — Жанубий Корея бизнес-форумида умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд бўлган муҳим келишувларга эришилди.
Фуқаро А.З. томонидан миллий валютага айрибошлаш учун банкка тақдим этилган 29 минг евро пул маблағи қалбаки эканлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
«Олмаота — Бишкек — Тошкент — Термиз» автомобиль йўли 865-километрининг Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Яллама кўпригида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг