Актёр ва модел Далер Юсуф Ўзбекистоннинг Малайзиядаги туризм элчиси этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин рафиқалари билан бирга икки мамлакат санъат усталарининг концерт дастурида иштирок этди.
Ҳукумат қарори билан маҳаллалар фуқаролар йиғинларининг раислари томонидан ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Н.Н. ўз бошқарувидаги «Дамас"ни «Тошкент-Термиз» йўлида ҳайдаб кетаётиб, «Исузу"нинг орқасига урилиши натижасида икки киши ҳалок бўлди.
2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга 1,4 миллионга яқин сайёҳ келган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 972,3 минг кишига кўп деганидир.
Тренерлик билан шуғулланишга рухсат бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг регламенти тасдиқланди ва ундириладиган йиғимлар белгиланди.
Ўзбекистон — Жанубий Корея бизнес-форумида умумий қиймати 12 миллиард доллардан зиёд бўлган муҳим келишувларга эришилди.
Фуқаро А.З. томонидан миллий валютага айрибошлаш учун банкка тақдим этилган 29 минг евро пул маблағи қалбаки эканлиги аниқланди.
Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
«Олмаота — Бишкек — Тошкент — Термиз» автомобиль йўли 865-километрининг Чиноз тумани ҳудудида жойлашган Яллама кўпригида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди судьяси «Газета.uz» мухбирини «бозоркомлар» иши бўйича мажлис олдидан суд залидан четлаштирди.
Ўзбекистон ва Корея Респубилкаси президентлари алоҳида стратегик шериклик тўғрисидаги қўшма декларацияни имзолади. Шунингдек, инвестицияларни ҳимоя қилиш, фазони тадқиқ этиш, фан, технология ва инновациялар соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ҳужжатлар имзоланди.
Миллий авиакомпания ҳафтада икки марта (бир марта — Куала-Лумпур орқали) Тошкент-Жакарта-Тошкент йўналиши бўйича доимий рейсларни амалга оширади.
Президент соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш тўғрисидаги қарорни имзолади.
Жанубий Корея Ўзбекистон таълим муассасаларига 2000 дона рақамли пианино совға қилди.
UZMOBILE мобил операторининг GSM-тармоғи абонентлари сони 3 миллиондан ошди.
Ҳукумат қарори билан Хорижда истиқомат қилаётган ватандошларни Ўзбекистонга таклиф қилиш, уларни вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Россиядан келаётган шахсларни алдаб, улардан пул олган «Волгоград-Урганч-Тошкент» халқаро йўловчи поезди кузатувчиси жавобгарликка тортилди.
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкаларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Бангкокда ўтказиладиган бокс бўйича Осиё чемпионати бугун ўзбекистонлик боксчилар рингга кўтарилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг