«Молочная кухня» ва Novopharma Plus компаниялари ўзининг ёпиб қўйилишига қарши чиқди. Санэпидемназорат ушбу компанияларнинг ҳудуди яқинида гўёки учта ҳайвон қабристони топилгани боис уларнинг фаолиятини тўхтатишни талаб қилмоқда. «Газета.uz» мухбири жониворлар кўмилган деб айтилаётган жойда бўлди ва томонларнинг фикрларини ўрганди.
China Cup мусобақасида Хитой термасига қарши ўйин вақтида болдирини синдириб олган футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуров Лондонда операция қилинди.
Марказий банк раиси ўринбосари Mastercard ва Visa тўлов тизимлари Ўзбекистонда кенг қўлланилмаслигининг уч сабабини санаб ўтди.
Алдов йўли билан танишларининг номига кредит шартномаси расмийлаштириб, дўкондан олинган буюмларини бозорда сотиб юборган шахслар жавобгарликка тортилди.
Ахборот технологиялари, 5G мобил алоқа, космик технологиялар, тиббиёт ва биосаноат каби илғор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш муҳим, деб ҳисоблайди Корея Республикаси президенти Мун Чжэ Ин.
Корея Республикаси президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди, аэропортда уни бош вазир Абдулла Арипов кутиб олди.
Миллий гвардиянинг тегишли бўлинмаларида шахсий таркибнинг овқатланишини ташкил этиш бўйича аутсорсинг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистон «Чегарасиз мухбирлар» халқаро ташкилоти матбуот эркинлиги рейтингида 5 поғона юқорилаб, 160- ўринни эгаллади. Бироқ вазият «ёмон» сифатида баҳоланмоқда.
17 апрель куни Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича янги автобуслар қатнови йўлга қўйилди.
Озодликдан маҳрум этилган шахслар учун умумий таълим ва касб-ҳунарга ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Муроджон Аҳмадалиевнинг жанги 26 апрель куни ўтказиладиган бўлди.
Ҳукумат қарори билан битирувчилар жамғармаси ташкил этилди ҳамда жамғарма низоми тасдиқланди.
Шаҳрисабзда энди туғилган чақалоқни 10 миллион сўмга сотиб, бу ҳақда тилхат берган фуқаро қўлга олинди.
Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин.
Валюта савдоси билан шуғулланган хивалик фуқаро 200 АҚШ долларини ноқонуний равишда сотиб олаётганида қўлга олинди.
Тошкент ҳокимияти Tumaris қандолатчилик фабрикасидан ер участкаси олиб қўйилгани учун 2,7 млрд сўм товон пули тўлайди.
Президент 2028 йилгача қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлади. Ушбу муддатгача 100 фоиз аҳоли қамраб олиниб, қайта ишлаш 60 фоизга етказилади.
Франциянинг Airbus корпорацияси Ўзбекистонга 34 та вертолёт етказиб бериш мақсади тўғрисидаги мактубни имзолади.
Нодир Намозов Самарқанд шаҳар давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди.
Адлия вазирлиги Давлат тест марказидан тест марказидан ўтган йилларда таълим муассасаларини тамомлаган абитуриентлардан тўлов унидириш таклифини қайта кўриб чиқишни талаб қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг