Тошкент вилоятида «Янгиобод» турбазасининг олиб қўйилиши тўғрисидаги иш бўйича суд бошланди. Мажмуа вакиллари вилоят ҳокими қарори қонуний кучга эмаслиги тан олинишини талаб қилмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг бош вазир ўринбосари ва Сирдарё вилояти ҳокими Ховос туманида янги тикувчилик мажмуаси очилишида иштирок этди.
Президент қарори билан суд ҳужжатларини мажбурий ижро этиш жараёнига медиация институти жорий этилади.
Ички ишлар вазирлигининг бир қатор вазифаларини, жумладан дипломатик ваколатхоналарни қўриқлашни Миллий гвардияга бериш таклиф қилинмоқда.
Умумтаълим мактабларида баҳорги таътил 21 мартда бошланиб, 27 мартда якунланади.
Одам папилломаси вирусига қарши вакцина Ўзбекистон миллий эмлаш календарига киритилди.
Ҳукуматнинг ички ишлар органлари ходимларини рағбатлантиришга доир айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Президент Кармана туманида балиқ етиштирувчи «Export Fish Product» масъулияти чекланган жамиятини кўздан кечирди.
Тошкентда Наврўз арафасида Халқаро картошка куни нишонланади.
АҚШ Гулнора Каримова ва «Ўздунробита»нинг собиқ бош директори Беҳзод Аҳмедовни коррупция ва 865 млн доллардан кўпроқ пулни ювганликда айбламоқда.
Шавкат Мирзиёев Навоий иссиқлик электр станциясида қурилаётган иккинчи буғ-газ қурилмаси газ турбинасининг ишлаш жараёнини кўздан кечирди.
Халқ таълими вазирлиги текширувидан сўнг пойтахтдаги мактабнинг ўғил ва қиз болалар кийиниш хоналарига ўрнатилган кузатув камералари олиб ташланди.
Мўйноқ туманини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Алишер Абдуллаев «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг раиси, Мансур Ҳошимов раиснинг биринчи ўринбосари ва яна икки киши раис ўринбосари этиб тайинланди.
Ўзбекистон президенти март ойи охирида Бирлашган Араб Амирликларига ташриф буюриши мумкин.
Шавкат Мирзиёев «Чашма» тарихий қадамжосини зиёрат қилди, бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларини кўздан кечирди.
«Навоийазот"да Поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол, Аммиак ва карбамид ҳамда Азот кислотаси ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши давом этмоқда.
Президентининг фармойишига асосан Равшанжон Насимов Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Президент Нурота туманидаги «Мармаробод» корхонасида тоғ жинсларидан маҳсулот ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.
Покистон ҳаво ҳудуди ёпилгани сабабли «Ўзбекистон ҳаво йўллари» харажатлари икки баробарга ошди. Бу чипталар нархининг ўсишига олиб келиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг