Архив

4 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
4 февраль 2022, 22:00

4 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Пекинга етиб борган Шавкат Мирзиёев, ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон маркази кимникилиги ва бунга Avtotest`нинг қандай алоқаси борлиги, йўллардаги носозликлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган «Shaffof yo’l» платформаси, «прописка» сўзидан воз кечишни маъқуллаган сенаторар, уч марта суиқасд уюштирилган дарахтлар, қишда чўмилиш ҳақида Тошкент моржларидан интервью ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 4 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкент маҳаллалари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин
4 февраль 2022, 21:29

Тошкент маҳаллалари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилиши мумкин

ЮНЕСКО Тошкент маҳаллаларини Бутунжаҳон маданий меросининг дастлабки рўйхатига киритди. Саида Мирзиёева Эски шаҳардаги маҳаллаларда ҳеч қандай инвестиция қурилиш лойиҳаларини амалга оширишга рухсат бўлмаслигини маълум қилиб, Зарқайнар кўчасининг тақдири учун қайғурган барчага миннатдорчилик билдирди.

Учта агентликда тайинловлар амалга оширилди
4 февраль 2022, 18:05

Учта агентликда тайинловлар амалга оширилди

Стратегик ривожланиш, Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш ҳамда Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентликларида раҳбар лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.

Бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинган мансабдор ўзини осиб қўйгани маълум қилинди
4 февраль 2022, 17:21

Бюджет маблағларини ўзлаштирганликда гумон қилинган мансабдор ўзини осиб қўйгани маълум қилинди

Ижтимоий тармоқларда Жиззахдаги мактаб бош ҳисобчиси уйда ўзини осиб қўйгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят прокуратураси ҳодиса 2019 йил 22-сон мактаб мансабдорлари 160 млн сўм маблағ ўзлаштиргани аниқланганидан кейин содир бўлганини маълум қилди.

Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон волейбол федерацияси президентлигига сайланди
4 февраль 2022, 16:53

Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон волейбол федерацияси президентлигига сайланди

Эндиликда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Ўзбекистон волейбол федерациясининг президенти сифатида ҳам фаолият юритади.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон маркази кимники ва бунга Avtotest`нинг қандай алоқаси бор?
4 февраль 2022, 16:38

Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон маркази кимники ва бунга Avtotest`нинг қандай алоқаси бор?

3 февраль куни Autodriver Study компанияси Ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон топширишга мўлжалланган Ягона имтиҳон марказини ишга туширди. Унга эгалик қилаётган яна иккита автомактабнинг бири Avtotest билан айни манзилга рўйхатга олинган. Марказнинг ишга туширилиши яқинда президентнинг ЙТҲлар натижасида ўлимлар сони ошгани ва ҳайдовчиларни тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги нутқи билан бирвақтга тўғри келди.

Энди фуқаролар йўллардаги носозликлар ҳақида «Shaffof yo’l» платформаси орқали хабар бериши мумкин
4 февраль 2022, 16:28 1

Энди фуқаролар йўллардаги носозликлар ҳақида «Shaffof yo’l» платформаси орқали хабар бериши мумкин

Ҳукумат қарори билан 1 июлдан аҳоли йўллардаги носозликлар, светофор ва йўл белгилари ўрнатилмагани ҳақида фото ва видеомурожаатларни «Shaffof yo’l» платформаси орқали юбориш мумкин. Ички йўлларни таъмирлашга оид таклифлар овоз бериш йўли билан танлаб олинади. Ғолиб таклифлар бўйича йўлларни таъмирлашга ҳар йили маҳаллий бюджетдан маблағ ажратилади.

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди
4 февраль 2022, 16:28

Долларнинг расмий курси кетма-кет тўртинчи кун кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 17,81 сўмга кўтарилиб, 10 853,02 сўмни ташкил қилди. Шунингдек, евро ва рубль курслари ҳам кўтарилди.

Тошкент моржлари — қишда чўмилиш ҳақида
4 февраль 2022, 16:04 1

Тошкент моржлари — қишда чўмилиш ҳақида

Ҳаво совуқ бўлган кунлар ҳам Анҳор каналида чўмилаётганларни учратиш мумкин. «Газета.uz» фотомухбири Мадина Аъзам йилнинг ҳар қандай фаслида чўмилишни хуш кўрадиган моржлар билан суҳбатлашди.

Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади
4 февраль 2022, 15:06

Сенаторлар «прописка» сўзини қонунчиликдан бутунлай чиқаришни маъқуллади

Сенаторлар «прописка» сўзи маънан эскирганлиги ва фуқаролар онгида «тўсқинлик қилувчи», «эркинликни чекловчи» деган тушунчаларни келтириб чиқараётгани учун уни қонун ҳужжатларидан бутунлай чиқаришни маъқуллашди. Энди унинг ўрнига «яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш» тушунчаси қўлланилади.

Вакцина олганлар ўртасидаги лотереяда фақат 15 январдан кейин эмланганлар қатнаша олади
4 февраль 2022, 15:04 2

Вакцина олганлар ўртасидаги лотереяда фақат 15 январдан кейин эмланганлар қатнаша олади

Коронавирусга қарши эмланганлар ўртасида бош соврини Malibu бўлган ютуқли ўйин 22 январдан бошлаб ҳар шанба ZO’R TV орқали эфирга узатилмоқда. Бироқ, ССВ таъкидлаганидек, лотереяда ҳозирга қадар вакцина олган ҳамма эмас, балки фақат 15 январдан кейин эмланганлар қатнашмоқда. Танлов шартларининг эълон қилинган ваъдаларга тўғри келмаслиги ҳақида «Газета.uz» суриштирувида.

Юнусободдаги дарахтларни Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари 24 соат қўриқлайди
4 февраль 2022, 14:48

Юнусободдаги дарахтларни Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари 24 соат қўриқлайди

Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов пайшанба куни Тошкентнинг Юнусобод туманидаги дарахтлар таги билан бетонлаб ташланган ҳолатни ўрганди. Натижада Экология қўмитаси, Экопатруль ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигида мазкур ҳудудда 24 соат назорат ўрнатилиши белгиланди.

Аномал илиқ ҳаво кескин совуқ билан алмашади
4 февраль 2022, 12:19

Аномал илиқ ҳаво кескин совуқ билан алмашади

Илиқ жума ва шанба кунларидан сўнг, якшанба куни об-ҳавонинг кескин ёмонлашиши прогноз қилинмоқда. Бутун мамлакат бўйлаб ёғингарчилик кузатилиб, шамол кучайиши кутилмоқда.

Пайшанба куни 961 кишида коронавирус аниқланди
4 февраль 2022, 12:15

Пайшанба куни 961 кишида коронавирус аниқланди

3 февралда яна 961 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилиб, 4 бемор вафот этди. Касалланганларнинг энг кўпи ҳалигача Тошкент шаҳри ва вилоятида аниқланяпти.

Тошкент ЙҲХБ РИБлари ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олишни тўхтатишди
4 февраль 2022, 12:11

Тошкент ЙҲХБ РИБлари ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳон олишни тўхтатишди

4 февралдан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлим-бўлинмаларида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун имтиҳонларни қабул қилиш тўхтатилди. Эндиликда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар хусусий компаниялар томонидан ўтказилади. Тошкентда Autodriver Study томонидан очилган Ягона имтиҳон маркази ўз фаолиятини бошлади.

Сенат гўшт ва ёғ импорти учун ҚҚСнинг нол ставкаси муддатини узайтиришни маъқуллади
4 февраль 2022, 11:11

Сенат гўшт ва ёғ импорти учун ҚҚСнинг нол ставкаси муддатини узайтиришни маъқуллади

Сенаторлар бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, гўшт, ёғ ва картошкани олиб кириш ва айланмаси учун берилган ҚҚСнинг нол ставкаси муддатини 30 апрелга қадар узайтириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади. Ҳукумат вакили апрелдан кейин нархларни қандай ушлаб туриш режалаштирилаётганини айтди.

Россиялик блогер Бухорода дрон туфайли уй қамоғига олинди
4 февраль 2022, 10:32

Россиялик блогер Бухорода дрон туфайли уй қамоғига олинди

Россиялик тревел-блогер Максим Лимар Бухородан Новосибирскка учиб кетаётганида багажида квадрокоптер топилгани сабабли қўлга олинган. Ҳозир у уй қамоғида сақланмоқда. Россия элчихонаси вазиятни ҳал қилиш учун Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари билан алоқада эканлигини билдирган. Бухоро вилояти божхона бошқармаси ушбу ҳолат бўйича экспертиза тайинланганини, блогерга нисбатан эркин яшаши учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаганлигини таъкидлади.

Бўстонлиқ туманидаги «Бочка» ҳудудида анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади
4 февраль 2022, 10:16

Бўстонлиқ туманидаги «Бочка» ҳудудида анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади

Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ дарвозаси» ва «Юсуфхона» ҳудудларида экокаркас ва жамоат жойлари, Жанубий Хўжакентда анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади. Шунингдек, жамоат пикник зоналари ташкил этилади. Уларнинг дастлабкисини шу йил баҳор мавсумида очиш режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёев Олимпиада очилишида қатнашиш учун Пекинга ташриф буюрди
4 февраль 2022, 09:34

Шавкат Мирзиёев Олимпиада очилишида қатнашиш учун Пекинга ташриф буюрди

Президент Шавкат Мирзиёев 2022 йилги қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этиш учун Пекинга етиб келди.

Икки марта суиқасд уюштирилган дарахтлар бу сафар бетонлаб кетилди
4 февраль 2022, 01:37

Икки марта суиқасд уюштирилган дарахтлар бу сафар бетонлаб кетилди

Пойтахтнинг Юнусобод туманида тадбиркор қурилиш учун сотиб олган ер участкасида ўсаётган дарахтларни таг қисмидан бетонлаб ташлади. Бунга қадар 10 та дарахт ярмигача, кейинчалик уларнинг 4 таси тўлиқлигича кесиб кетилганди. Дарахтларни ҳимоя қилишга уринган аҳоли ва тадбиркор ўртасида можаро келиб чиқди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг