2019 йилда 137 та халқаро ва 291 та республика миқёсидаги илмий анжуман ўтказилади. Уларга, жумладан, хорижда истиқомат қилаётган ватандош олимлар жалб этилади.
«Москва-Тошкент» йўловчи поездида фуқаро Ю.С.нинг юклари божхона кўригидан ўтказилганида, 7 хил турдаги пневматик қуролларнинг 446 дона қисмлари борлиги аниқланди.
Янги қонун лойиҳасида умумтаълим мактаблари ва МТМларнинг педагог ва бошқа ходимларини иш берувчининг ҳисобидан тиббий кўрикдан ўтказилиши тартиби назарда тутилмоқда.
Тошкентдаги «ТЕТ-а-ТЕТ» номли тунги клубида юз берган жанжал натижасида икки кишига пичоқ урган шахс қўлга олинди.
Қозоғистон фуқаросидан телефон олиш мақсадида 1200 АҚШ доллар жўнатган қўқонлик аёл фирибгарликка дуч келди.
Ўзбекистон профессионал боксчи Исроил Мадримов 9 март, Элнур Абдураимов эса 23 март куни рингга чиқади.
Нукус гарнизонида Мудофаа вазирлиги қўшинлари тарбиявий ва мафкуравий ишлар органи офицерлари билан услубий йиғинда кўргазмали амалий машғулотлар ўтказилди.
Наманган вилоятнинг чекка маҳалла ва овуллари аҳолисининг мутолаа маданиятини юксалтириш мақсадида «Библиобус» хизмати йўлга қўйилади.
Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарорига ўзгартиришлар киритилди.
Термиз туманида ўзини ёқиб юборган эркак овқатланиш шохобчаси бузилгани бу ишга қўл урганини маълум қилди. Ҳокимият унга ер ажратишга қарор қилди.
Шавкат Мирзиёев Намангандаги фаоллар йиғилиши тугаганидан сўнг диагностика маркази, Юксалиш маҳалласи ва «Афсоналар водийси» боғи қурилиши билан танишди.
Янгийўл туманида яшовчи Р.Т. уйи омборхонасида беркитиб сақлаётган 13 кг. 16 гр. марихуана гиёҳвандлик моддаси топилди.
Самарқанд шаҳрида хусусий тадбиркор ҳамда туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлигида туристик йўл кўрсаткичлари ўрнатилди.
АҚШ ва КХДР раҳбарлари Вьетнам пойтахти Ханойдаги саммит якунлари бўйича келишувга эриша олмади. Саммит муддатидан аввал тугади.
2019 йилги инвестиция дастури асосида 112,2 триллион сўмликдан зиёд ёки 2018 йилга нисбатан 16 фоиз кўп инвестициялар ўзлаштирилади.
Сенат Ўзбекистон ва Россия ҳарбий-ҳаво кемаларининг икки давлат ҳаво ҳудудларидан фойдаланиши тўғрисидаги битимни ратификация қилди.
Ўзбекистон гендер тенглиги даражаси бўйича 100 балдан 70,6 балл тўплаб, МДҲда энг охиргилардан бўлди.
Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги бош консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Эроннинг Киш шаҳрида таэквондо бўйича «3rd WT President’s Cup — Asian Region» рейтинг турнири бўлиб ўтмоқда.
Наманган вилоятида 2019−2020 йилларда умумий қиймати 2,8 миллиард доллар бўлган 1 минг 400 дан ортиқ инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг