Архив

Февралнинг биринчи кунида 1087 кишида коронавирус аниқланди
2 февраль 2022, 10:39

Февралнинг биринчи кунида 1087 кишида коронавирус аниқланди

Сешанба куни 1087 кишининг коронавирус инфекциясига топширган ПЗР-тести мусбат натижани кўрсатди. Шунинг ярмидан кўпи пойтахт ҳисобига тўғри келди — 589 та ҳолат. Қолаверса, 209 кишида пневмония аниқланди. COVID-19 асоратлари оқибатида эса 3 киши вафот этди.

Қурилиш учун пудратчиларни аниқлаш тендер орқали амалга оширилади
2 февраль 2022, 10:19

Қурилиш учун пудратчиларни аниқлаш тендер орқали амалга оширилади

Ҳукумат қарори билан БҲМнинг 6000 бараваридан (1 млрд 620 млн сўм) ортиқ бўлган қурилиш ишларига пудратчи ташкилотларни аниқлаш электрон тендер орқали амалга оширилади. Қолаверса, БҲМнинг 200 000 бараваригача (54 млрд сўм) бўлган лойиҳалар учун танловларда эса фақат қурилиш амалга ошириладиган ҳудудда рўйхатдан ўтган ташкилотларгина қатнаша олади.

Ўзбекистондаги барча ОТМлар махсус ишчи гуруҳ томонидан танқидий ўрганилади
2 февраль 2022, 10:04

Ўзбекистондаги барча ОТМлар махсус ишчи гуруҳ томонидан танқидий ўрганилади

Олий таълим вазири ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи бошчилигидаги ишчи гуруҳ республикадаги ОТМларни 23 та мезон асосида танқидий, таҳлилий ўрганади.

«Ўзимни фойдали ҳис қиламан». Тоғ инструктори Иван Золотухин — ҳаёт ва иш ҳақида
2 февраль 2022, 09:00

«Ўзимни фойдали ҳис қиламан». Тоғ инструктори Иван Золотухин — ҳаёт ва иш ҳақида

Ҳудудлардаги аҳоли кўпинча фаровон ҳаёт излаб пойтахтга кўчиб ўтади. Когонлик Иван Золотухин, тенденциялардан фарқли ўлароқ, ташландиқ Янгиобод шаҳри яқинидаги тоғларга кўчиб ўтди. У «Газета.uz»га тоғ инструкторлиги фаолияти, ҳақиқий дўстлик ва янги уйида орттирган бебаҳо хотиржамлик ҳақида сўзлаб берди. «Инсон ўзини фойдали ҳис қилиши, жамиятга фойда келтириши керак, акс ҳолда ҳаёт бўшаб қолади», — деб ҳисоблайди у.

Туркияда яшовчи ўзбек тадбиркори ИШИДга алоқадор шахсларга қалбаки паспорт сотмоқда — The Guardian
1 февраль 2022, 23:27

Туркияда яшовчи ўзбек тадбиркори ИШИДга алоқадор шахсларга қалбаки паспорт сотмоқда — The Guardian

Туркияда яшовчи ўзбек тадбиркори раҳбарлигидаги тармоқ ИШИДга алоқадор шахсларга Сурияни тарк этиб, Буюк Британия, Европа Иттифоқи, Канада ва АҚШ каби мамлакатларга кириш имкониятини берувчи қалбаки паспорт ясаш ва сотиш билан шуғулланиши айтилмоқда. The Guardian нашрига кўра, тармоқ ҳозирги кунда турли мамлакатлар фуқаролигини акс эттирувчи, юқори сифатли қалбаки паспортларни 15 минг долларгача бўлган нархда пулламоқда.

Жаҳон янгиликлари дайжести
1 февраль 2022, 23:19

Жаҳон янгиликлари дайжести

Украина армиясининг 100 минг кишига кўпайтирилиши, Туркия Марказий банки ставкаларни пасайтиришда давом этиши, The New York Times Wordle ўйинини сотиб олгани, Қозоғистонда вазир ва депутатлар маошлари оширилмаслиги ва бошқа янгиликлар — «Газета.uz» нинг жаҳон янгиликлари дайжестида.

«Кинотеатр» телеканали «Баунти» фильми билан боғлиқ вазият учун ходимини ишдан бўшатди
1 февраль 2022, 22:25

«Кинотеатр» телеканали «Баунти» фильми билан боғлиқ вазият учун ходимини ишдан бўшатди

«Кинотеатр» давлат телеканали «Баунти» фильмидаги очиқ саҳналар учун эфирга тайёрлаш гуруҳи масъул ходимини ишдан бўшатди, шунингдек, раҳбарлардан бирига хайфсан берди.

1 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 февраль 2022, 22:00

1 февраль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда жорий этиладиган Инсон қадри индекси ва унинг кўрсаткичлари, қонун номига тортишган депутатлар, сносга тушган ҳужжати йўқ уйларга ҳам компенсация тўланиши, телеканаллардаги фильмлар кетига тушган АОКА, ўқувчиларга уй вазифаларини мессенжер ва ижтимоий тармоқлар орқали жўнатишга руҳсат берилгани, Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан қўзғатилган маъмурий иш ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 1 февралдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Айиқ вольерига ташлаб юборилган қизча билан боғлиқ ҳодиса: тафсилотлар
1 февраль 2022, 19:15

Айиқ вольерига ташлаб юборилган қизча билан боғлиқ ҳодиса: тафсилотлар

Тошкент ҳайвонот боғчасида айиқ вольерига ўзининг уч ёшли қизини ташлаб юборган аёл психоневрологик диспансер рўйхатида турган, оилада босимга учраган ва турмуш ўртоғи билан ажрашмоқчи бўлган. Ҳодиса тафсилотлари.

Тошкентда ИИВ ходимлари электрошокерлардан фойдаланишни бошлади
1 февраль 2022, 18:50

Тошкентда ИИВ ходимлари электрошокерлардан фойдаланишни бошлади

Тошкентда ички ишлар органларининг деярли барча бўлинмалари электрошокер қурилмалари билан таъминланди. Улардан йўл-патруль хизматини ва жамоат тартибини таъминлаш учун махсус рухсатномага эга бўлган ходимлар фойдаланади. Ходимлар ССВ билан келишилган махсус тайёргарликдан ҳам ўтган.

«Давлат ёки жамоат?» Қонун лойиҳаси номи депутатлар ўртасида баҳсга сабаб бўлди
1 февраль 2022, 18:42

«Давлат ёки жамоат?» Қонун лойиҳаси номи депутатлар ўртасида баҳсга сабаб бўлди

Қонун лойиҳаси номида ер участкаларини олиб қўйиш «давлат эҳтиёжи учун» эмас, балки «жамоат эҳтиёжлари учун» деб қайд этилгани депутатлар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Расул Кушербаев «гап номда эмас, балки қонунни ишлашида» эканлигини қайд этди. Бошқа депутатлар эса «жамоат» тушунчасига қонунчиликда таъриф йўқлиги, «мавҳум нарса ҳеч қачон халққа фойда келтирмаслигини» таъкидлашди. Дониёр Ғаниев эса адлия вазири ўринбосари билан тортишди. Баҳсларга қуйи палата спикери якун ясади.

Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш очилди
1 февраль 2022, 18:33

Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш очилди

Бош прокуратура Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш қўзғатди. У ўзининг турмуш ўртоғи, қизи ва ўғли таъсисчилари бўлган Sevimli телеканалига давлат буюртмаларини берганликда гумон қилинмоқда. Абдухолиқов кўпи билан 8,1 млн сўм жаримага тортилиши мумкин.

Ўқувчилар уй вазифаларини мессенжерлар орқали юбориши мумкин бўлади
1 февраль 2022, 18:25

Ўқувчилар уй вазифаларини мессенжерлар орқали юбориши мумкин бўлади

Халқ таълими вазирлиги ўқувчиларга масофавий таълим жараёнида бажарилган уй вазифаларини ўқитувчиларга фақатгина Kundalik тизими орқали эмас, балки мессенжер ва ижтимоий тармоқлар орқали ҳам юборишга рухсат берди.

Ўзбекистонда биатлон федерацияси рўйхатдан ўтказилди
1 февраль 2022, 17:53

Ўзбекистонда биатлон федерацияси рўйхатдан ўтказилди

Aдлия вазирлиги Ўзбекистон биатлон федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди.

АОКА давлат телеканалида «Баунти» фильмининг очиқ саҳналари намойиш этилганини ўрганмоқда
1 февраль 2022, 17:37

АОКА давлат телеканалида «Баунти» фильмининг очиқ саҳналари намойиш этилганини ўрганмоқда

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги «Кинотеатр» давлат телеканалида намойиш этилган «Баунти» фильмининг очиқ саҳналари юзасидан ўрганиш ишлари олиб бормоқда.

1 мартдан имтиёзли тоифага кирувчи қўшимча 30 минг нафар фуқарога компенсация тўлаб борилади
1 февраль 2022, 17:34

1 мартдан имтиёзли тоифага кирувчи қўшимча 30 минг нафар фуқарога компенсация тўлаб борилади

Президентнинг тегишли фармонига кўра, 1 мартдан барча имтиёзли тоифага кирувчи қўшимча 30 минг нафар фуқарога, уларнинг пенсия нафақа олиши ёки меҳнат фаолиятини олиб бормаслигидан қатъий назар, 130 минг сўм миқдорида компенсация тўлови жорий қилинади. Бундан ташқари, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган пенсионерларга ҳар ой 289 минг сўм миқдорида қўшимча тўлов амалга оширилади.

JICA Қорақалпоғистонда тиббий хизматни ривожлантиришга қарийб $7 млн ажратди
1 февраль 2022, 17:25

JICA Қорақалпоғистонда тиббий хизматни ривожлантиришга қарийб $7 млн ажратди

Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) Қорақалпоғистон тиббиёт институти қошидаги инновацион клиникада тиббий ёрдам кўрсатишни яхшилаш лойиҳаси учун қарийб 6,9 миллион доллар ажратди.

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган 10,7 кг гашиш ва 2 кг опийни мусодара қилди
1 февраль 2022, 16:57

ДХХ Тожикистондан олиб кирилган 10,7 кг гашиш ва 2 кг опийни мусодара қилди

ДХХ Тожикистондан Ўзбекистонга олиб кирилган 10,7 кг «гашиш» ва 2 кгдан ортиқ «опий» гиёҳванд моддаларини мусодара қилди. Шунингдек, Сирдарё вилояти ва Тошкент шаҳрида Қирғизистондан олиб келинган кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар аниқланган.

Долларнинг расмий курси кўтарилди
1 февраль 2022, 16:26

Долларнинг расмий курси кўтарилди

Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси 8,14 сўмга кўтарилиб, 10 813 сўмни ташкил этди. Шунингдек, евро курси 102,09 сўмга, рубль курси эса 0,89 сўмга юқорилади. Ушбу ўзгаришлар 2 февралдан кучга киради.

Ўзбекистон 2021 йилда Тожикистондан 23 млн долларлик электр энергияси импорт қилган
1 февраль 2022, 15:47

Ўзбекистон 2021 йилда Тожикистондан 23 млн долларлик электр энергияси импорт қилган

Тожикистон 2021 йилда 2,5 млрд кВт/соат электр энергияси экспорт қилган. Шундан 1 млрд кВт/соат ресурсларни Афғонистон 55 млн долларга сотиб олган. Ўзбекистон ҳам худди шу миқдордаги электр энергияси импорти учун 23 млн доллар маблағ сарфлаган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг