Айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, жисмоний тарбия ўқитувчисини тайинлаш, ҳўл мева экспорти ва металлургия билан боғлиқ талаблар ўзгарди.
Аскар Мамин Қозоғистоннинг янги бош вазири бўлди. Аввалроқ президент Нурсултон Назарбоев мамлакат ҳукуматини истеъфога чиқарган эди.
Отабек Мустафоев Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги директори этиб тайинланди.
Қашқадарё вилоятида GTL заводи қурилиш майдончасига Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб юзлаб тонна вазнга эга йирик технологик ускуналар ташилмоқда. Фото.
«Ижтимоий фикр» маркази интернет орқали ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан блиц-сўровлар ўтказади.
«Яшил китоб» картинаси энг яхши фильм номинациясида «Оскар"ни қўлга киритди, Оливия Колман энг яхши актриса, Рами Малек энг яхши актёр сифатида тан олинди.
Анҳор бўйидаги 78-уйнинг энг камида учта хонадонида одамлар яшашда давом этмоқда. Ҳокимият баёнотига қарамасдан бузиш ишлари давом эттирилмоқда.
Наманган вилояти ҳокимлигида Хитойнинг «Zhongye Wanda» ва Тайваннинг «Kai Shing Trading Co Ltd» компаниялари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Саудия Арабистони илк бор АҚШдаги элчи лавозимига аёл кишини — малика Рим бинт Бандарни тайинлади.
«Фарғона» чегара божхона постида сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар, қовун ва тарвуз уруғи ҳамда шоколад маҳсулотлари тўхтатилди.
Осиё олимпия кенгаши президенти Ас-Сабаҳ Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини муҳокама қилиш учун Тошкентга ташриф буюрди.
Адлия вазирининг буйруғи билан Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди.
Ўзбекистоннинг «бизнес юритиш» йиллик рейтингидаги ўрнини кўтариш Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилди.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси мамлакат бозорларида сотилаётган сунъий тухумлар борасида огоҳлантирди.
Халқ таълимини ривожлантириш жамғармаси ҳамда бюджетдан ташқари Республика мақсадли китоб жамғармаси тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.
Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шаҳрам Ғиёсов мексикалик Эдгар Пуэртони нокаутга учратди.
Тошкент ҳокимияти ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши тарихий ёки архитектуравий қийматга эга бўлиш эҳтимоли бор биноларни бузишга мораторий жорий этилишини таклиф қилди.
Давлат тест маркази раҳбарияти ОТМларга талабаларни қабул қилиш жараёнидаги ўзгаришлар юзасидан изоҳ берди.
«Эри» томонидан ўзга мамлакатга жинсий қулликка сотиб юборилган аёл ҳикояси. Жамоат ташкилотлари ёрдами билан у ватанга қайтарилди.
ХТВ Тошкентда мактабларни бузиш режаси йўқлигини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мактаблар рўйхати самарали таълим муассасалари рейтингидан олинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг