Жиноят содир этганликда гумон қилинган шахсларни масофадан сўроқ қилиш тизими Яккасарой ва Миробод туманларида синов тариқасида йўлга қўйилди.
25 декабрь куни «Ватанпарварлик» марафонига старт берилиши муносабати билан Тошкент кичик ҳалқа йўли ёпилади.
Бош прокуратура тизими билан боғлиқ коллегиал органлар фаолияти қайта кўриб чиқилиши натижасида 81 коллегиал орган бутунлай тугатилди.
Самарқанд ҳокимининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевга нисбатан жиноят иши бўйича тергов якунига етди. Иш судга ўтказилди.
Тошкент халқаро аэропортида белгиланган меъёрдан кўра кўпроқ тилла тақинчоқ олиб киришга уринган фуқаролар ҳаракатига чек қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2018 йилда бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Flydubai авиакомпанияси Тошкент ва Дубай ўртасида доимий йўловчи рейсларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бош вазир Абдулла Арипов Сочидаги Олимпия объектларида ишлаган 3 мингдан зиёд юқори малакали қурувчилар Tashkent City лойиҳаларига жалб қилинганини айтди.
Тошкентда барча эски уйларни бузиш режалаштирилмоқда. Улар ўрнига президент топшириғи билан янги уйлар қурилади, деди бош вазир.
Президент имзолаган қонунга мувофиқ 26 январь Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари ходимлари куни этиб белгиланди.
«Ўзбеккўмир» акциядорлик жамиятини бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Шавкат Мирзиёев Индонезияда юз берган цунами оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан мамлакат президенти Жоко Видодога ва Индонезия халқига ҳамдардлик билдирди.
Самарқанд шаҳридаги 4-оилавий поликлиниканинг янги биносини қурилиши, зарур тиббий ускуналар билан таъминланиши учун 3 миллиард 610 миллион сўм маблағ сарфланди.
Шавкат Мирзиёев яқинда вафот этган жамоат арбоби Мадаминжон Ҳасанов хонадонига ташриф буюрди.
Оғир атлетикачи Руслан Нуриддиновнинг қайта текширувдан ўтказилган 2012 йилги допинг намунаси ижобий натижа берди.
Ўзбекистондаги 259 та моддий маданий мерос объектига жиддий зарар етказилган, XVII асрга оид мадрасадан омборхона сийатида фойдаланилмоқда.
Ўзбекистон 2019 йилнинг биринчи ярмида 500 млн долларлик еврооблигациялар чиқаради. Бу иш билан JP Morgan, Deutsche Bank, Citi ва «Газпромбанк» шуғулланади.
Хотин-қизлар қўмитасининг ҳисобот-сайлов конференциясида Танзила Норбоева раис лавозимига беш йилга қайта сайланди.
Табиий сув ҳавзаларида балиқ етиштириш бошланган вақтдан кейин 3 йил давомида ҳар йили 1 гектар сув ҳавзаси камида 50 дона ўсимликхўр балиқларнинг чавоқлари билан балиқлантирилиши лозим.
Олий суд билан Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида Меморандум имзоланиб, ажрашишга аризага берганларнинг дастлаб Хотин-қизлар қўмитасида суҳбатдан ўтказиш ва ажрим юзасидан хулосасини олиш йўлга қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг