Президент томонидан имзоланган айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунга биноан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Билдирсойда уч сноубордчининг ўлимига уларнинг таъқиқланган хавфли ҳудудда ҳаракатланишлари натижасида қор кўчкиси юзага келгани сабаб бўлди, дея хабар қилди ФВВ.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер БААда ўтказиладиган Осиё Кубогига йўл оладиган якуний таркибни эълон қилди.
Яшнобод туманида йиллик айланмаси 1 млрд сўмдан ошган 525 та тадбиркорлик субъектининг 442 таси ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтди.
Ички ишлар вазирлигининг байроғи ва эмблемаси намуналарини тасдиқлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси президентининг фармони имзоланди.
Билдирсойда уч сноубордчи ҳалок бўлди, қутқарувчилар улар жасадини қор остидан чиқариб олди.
Янги йил кечаси Тошкент автобуслари иш вақти бир соатга узайтирилди.
Тошкентда янги йил сайиллари муносабати билан бир қатор кўчаларда 10 январгача ҳаракат чекланади.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Умумконфедерациясига аъзо бўлди. Халқаро ташкилот мамлакат президентини фахрий олтин нишон билан тақдирлади.
Ҳафта ўртасида ҳаво ҳарорати 15 даража илиқ бўлиши, чоршанба куни ва ҳафта охирида ёғингарчиликлар кутилмоқда.
Фазлиддин Ғоибназаров 18 январь куни АҚШда Доминикан Республикаси боксчиси Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади.
Жиноят содир этганликда гумон қилинган шахсларни масофадан сўроқ қилиш тизими Яккасарой ва Миробод туманларида синов тариқасида йўлга қўйилди.
25 декабрь куни «Ватанпарварлик» марафонига старт берилиши муносабати билан Тошкент кичик ҳалқа йўли ёпилади.
Бош прокуратура тизими билан боғлиқ коллегиал органлар фаолияти қайта кўриб чиқилиши натижасида 81 коллегиал орган бутунлай тугатилди.
Самарқанд ҳокимининг собиқ ҳокими Туробжон Жўраевга нисбатан жиноят иши бўйича тергов якунига етди. Иш судга ўтказилди.
Тошкент халқаро аэропортида белгиланган меъёрдан кўра кўпроқ тилла тақинчоқ олиб киришга уринган фуқаролар ҳаракатига чек қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида 2018 йилда бажарилган ишлар юзасидан ҳисобот берилди.
Flydubai авиакомпанияси Тошкент ва Дубай ўртасида доимий йўловчи рейсларини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бош вазир Абдулла Арипов Сочидаги Олимпия объектларида ишлаган 3 мингдан зиёд юқори малакали қурувчилар Tashkent City лойиҳаларига жалб қилинганини айтди.
Тошкентда барча эски уйларни бузиш режалаштирилмоқда. Улар ўрнига президент топшириғи билан янги уйлар қурилади, деди бош вазир.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг