Қува туманида ЙПХ инспектори фуқаролардан пора олишга уринганликда гумонланмоқда. У ўтказилган тезкор тадбир вақтида ўзини носамимий тутиб кетиб қолган. Тўпланган ҳужжатлар прокуратурага оширилди.
Sevimli телеканали Ўзбекистон-Ироқ ўйинини видеога олаётган тасвирчи бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари томонидан калтакланганини хабар қилди. Ходимлар кейин узр сўрашган ва воқеа ҳақида хабар бермасликни талаб қилишган. Телеканал янгиликни ўчириб ташлади.
Бухорода марказий магистралдаги носозлик туфайли бир кун аввал узилиб қолган сув таъминоти тўлиқ тикланди.
Россия Жаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) таркибидан чиқди. Апрелда ташкилот Бош ассамблеяси Украинага бостириб кириш тинчлик ва халқаро дўстлик қадриятларига мос келмаслиги сабабли РФ аъзолигини тўхтатган эди.
Шавкат Мирзиёев автомашинада Тошкент бўйлаб бир ярим соат юриб, жуда кўп қоидабузарликларга гувоҳ бўлганини айтди. «Хоҳлаган одам хоҳлаганини қилиб юрибди. Одам қўрқиб ҳам кетди», деди у.
Ўзбекистон ва Ироқ ёшлар терма жамоалари учрашувида томошабинлар тошбўрон уюштиришди. Натижада фотосуратчи ва оператор жароҳатланди. Ироқ термаси бош мураббийининг фикрича, ўйинни тўхтатиш керак эди. «Мухлислар биз томон тошлар улоқтиришди. ОФКга саволим бор: бу нормал ҳолатми?» — деди у.
Гурлан тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Муроджон Ачилов Хоразм вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Кузда вилоят ҳокими унга ҳайфсан эълон қилган эди.
Бухорода марказий қувурда рўй берган носозлик туфайли сув таъминоти вақтинча тўхтаб қолди. Вилоят ҳокими таъмирлаш ишлари билан танишди.
Футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар термаси Ироқ жамоасини мағлуб этиб, Азии U-23 Кубоги ярим финалига чиқди. Ўзбекистонликлар ўйиннинг катта қисмини ўн киши билан ўтказган бўлса-да, пенальтилар сериясида ғалаба қозонди. «Худди Европа Чемпионлар лигасига ўйнагандек бўлдик», — деди Жасур Жалолиддинов.
12 июнь куни Бутунжаҳон велосипед кунига бағишланган веломарафон ўтказилиши муносабати билан пойтахт марказидаги айрим кўчалар соат 8:00 дан 11:00 гача ёпилади.
Самарқанд вилоятининг Жомбой туманида 5 нафар фуқаро Германия фуқаросига оғир тан жароҳати етказишда айбланиб, 13 йилдан 19 йилгача озодликдан маҳрум этилди. Улар унинг уйига ниқоб кийиб кириб, пул ўғирламоқчи бўлишган.
12 июндан АҚШга ҳаво йўли орқали кириб келувчи йўловчилардан мажбурий ПЗР-тести талаб қилинмайди. Байден маъмурияти мазкур тартибни халқаро саёҳатчилар АҚШга парвоз қилишдан бир кун олдин бекор қилди.
6 июнь куни Ўзбекистонда Tashkent Art Fest-2022 рассомчилик ва санъат фестивали старт олди. Фестиваль сўнггида конкурс ғолибларини ажойиб мукофотлар кутмоқда.
Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 бензини таннархи 2800 сўмни ташкил қилмоқда, биржага эса 3900 сўмдан қўйилмоқда. Май охирида «Ўзбекнефтгаз» га қарашли АЁҚШларда Аи-80 нархи 6800 сўмгача кўтарилганди. «Бензин нархларининг кўтарилишида заводнинг алоқаси йўқ», — деди завод раҳбари ўринбосари.
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйлар қурилган Қорасув массивида 1,5 ёшли қизалоқ 10-қаватдан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Маҳаллий нашрлар бу каби ҳолат аввал ҳам бўлганини хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда навоийлик тиктокер ўзининг иккита Pitbull зотли итига дайди мушукни талатиб, буни суратга олгани акс этган видеолар тарқалди. Вилоят ИИБ тиктокер шахси аниқлангани ва у иккита модда доирасида маъмурий жавобгарликка тортилишини маълум қилди.
ИИВ матбуот котиби ИИБ ходимлари калтаклашганини айтган йигит ва қиз «гиёҳвандлик воситаларига алоқадорлик, шунингдек, профилактик назорат бузилиши» бўйича гумонланиб, текшириш учун бўлимга олиб борилганини маълум қилди.У «бошиданоқ фуқаролар ўзини ноўрин тутганини» айтиб, қисқа видеони эълон қилди.
Президент қарорига кўра, Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ерлар деградациясига қарши курашиш бўйича вазифалар юклатилиб, махсус департамент ҳам ташкил этилди. Вазирлик ерлар чўлланиши, уларни тиклаш, экинларни алмашлаб экиш, ўрмонлар барпо қилишни мониторинг қилади ва мажбурий кўрсатмалар беради.
Малинали мохито, маймунжондан тайёрланган мохито, шафтолили лимонад, бодрингли лимонад ва бошқа салқинлаштирувчи ичимликлар рецептлари — Zira.uz материалида.
Жарқўрғон туманидаги 35 га чўлли майдонда 100 минг тупдан ортиқ саксовул экиб, тупроқ кўчишига қарши курашиб келган Номоз Жумаев вилоят ҳокимлиги ушбу ерга эгалик ҳуқуқини унга бермаётганлигини айтди. Ҳокимлик президент фармонига кўра, эндиликда ер фақат аукцион орқали сотилишини таъкидламоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг