Архив

TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
10 август 2024, 14:29

TezJet авиакомпанияси Бишкекдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди

3 сентябрдан Қирғизистоннинг TezJet авиакомпанияси Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновларини йўлга қўяди. Парвозлар ҳафтасига тўрт марта — сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари режалаштирилган.

Самарқандда ҳам ҳайдовчилар учун имтиҳон маркази иш бошлади
10 август 2024, 13:28

Самарқандда ҳам ҳайдовчилар учун имтиҳон маркази иш бошлади

Самарқанд вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномаси учун фуқаролардан имтиҳон олувчи марказ ишга тушди. Очилиш маросимида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов ва ЙҲХХнинг янги бошлиғи Шерзод Ибрагимов қатнашди.

Андижонда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар 5 ва 3 йилга қамалди
10 август 2024, 11:53

Андижонда ноқонуний дори воситалари савдоси билан шуғулланганлар 5 ва 3 йилга қамалди

Андижон вилоятида умумий қиймати 1,6 млрд сўмлик дори воситаларининг ноқонуний савдоси билан шуғулланган икки шахсга ҳукм ўқилди. Улардан бири 5 йилга, иккинчи эса 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Париж-2024 тақвими: 10 август куни уч спортчимиз олтин медаль учун беллашади
10 август 2024, 11:13

Париж-2024 тақвими: 10 август куни уч спортчимиз олтин медаль учун беллашади

Олимпия ўйинларининг 15-кунида Ўзбекистоннинг 10 нафар атлети спортнинг 7 тури: бокс, кураш, бадиий гимнастика, таэквондо, оғир атлетика, замонавий бешкураш ва енгил атлетика бўйича чиқиш қилади. Яна икки боксчи ва эркин курашчимиз олтин медаль учун финал баҳсларини ўтказади.

Боксчи Лазизбек Мулложонов Олимпиада олтин медалини қўлга киритди
10 август 2024, 02:05

Боксчи Лазизбек Мулложонов Олимпиада олтин медалини қўлга киритди

Ўзбекистонлик боксчи Лазизбек Мулложонов финалда келиб чиқиши кубалик бўлган озарбайжонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпия ўйинларидаги илк олтин медалини қўлга киритди. Бешинчи «олтин» Ўзбекистон учун барча Олимпиадалар рекорди бўлди. Жамоа медаллар жадвалида 14-ўринга кўтарилиб олди.

Таэквондочи Озода Собиржонова жангнинг сўнгги сонияларида Олимпиада бронза медалини қўлдан бой берди
10 август 2024, 01:07

Таэквондочи Озода Собиржонова жангнинг сўнгги сонияларида Олимпиада бронза медалини қўлдан бой берди

Ўзбекистонлик 21 ёшли таэквондочи Озода Собиржонова Олимпиада бронза медали учун кечган баҳсда сўнгги уч сониягача олдинда борганига қарамай, якунда белгиялик рақибига имкониятни бой берди.

Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Олимпия чемпиони (видео)
10 август 2024, 00:57

Боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев — Олимпия чемпиони (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев мексикалик рақибини мағлуб этиб, Олимпиада олтин медалини қўлга киритди.

Эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев Олимпиаданинг бронза медалига эга чиқди
9 август 2024, 23:23

Эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев Олимпиаданинг бронза медалига эга чиқди

Ўзбекистонлик эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев қирғизистонлик рақибини мағлуб этиб, Олимпиаданинг бронза медалини қўлга киритди.

9 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
9 август 2024, 23:02

9 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Остонада бўлиб ўтган Марказий Осиё давлат раҳбарлари саммити ва унда илгари сурилган таклифлар, Ўзбекистонга ташрифини бекор қилган Япония бош вазири, Олимпиада чемпионларини табриклаган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Қорақалпоғистондаги маҳаллалар қарийб 10 млрд сўмлик ноқонуний тендерлар ўтказгани аниқланди
9 август 2024, 22:42

Қорақалпоғистондаги маҳаллалар қарийб 10 млрд сўмлик ноқонуний тендерлар ўтказгани аниқланди

Қорақалпоғистонда маҳаллалар 48 та ҳолатда қарийб 10 млрд сўмлик тендерларни қонун талабларига номувофиқ ўтказган, деб топди Рақобат қўмитаси. Харид натижалари юзасидан иш қўзғатилиб, тегишли чоралар кўрилди.

Президент телефон орқали Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади
9 август 2024, 21:17

Президент телефон орқали Улуғбек Рашитов ва Ҳасанбой Дўсматовни Олимпиададаги ғалабаси билан табриклади

Президент Олимпиадада олтин медални қўлга киритиб, икки карра чемпион бўлган таэквондочи Улуғбек Рашитов ва боксчи Ҳасанбой Дўсматовни телефон орқали табриклади. Шавкат Мирзиёев Рашитов жароҳатига қарамай ғалаба қозонгани ва Дўсматовнинг жангини «нафас олмай» кузатганини таъкидлади.

Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига январь намойишлари бўйича шартли қамоқ жазоси берилди
9 август 2024, 20:54

Қозоғистон ИИВ собиқ раҳбарига январь намойишлари бўйича шартли қамоқ жазоси берилди

Қозоғистон собиқ ички ишлар вазири Ерлан Тургумбаев 2022 йил январидаги намойишлар бўйича ўз ваколатини суиистеъмол қилганликда айбдор деб топилди ва беш йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд унинг пушаймонлиги ва муқаддам судланмаганини инобатга олди.

«Стратегик мақсад — Марказий Осиё давлатларининг энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш» — Туркманистон президенти
9 август 2024, 20:01

«Стратегик мақсад — Марказий Осиё давлатларининг энергияга бўлган эҳтиёжини қондириш» — Туркманистон президенти

Туркманистон етакчиси Сердар Бердимуҳамедов МО давлатлари раҳбарлари саммитидаги нутқида беш давлат минтақани глобал энергия бозоридаги салбий сценарийлардан ҳимоя қила оладиган тизим ва кутилмаган ҳолатларда миллий энергия тизимлари учун хавфсизлик захирасини яратиши кераклигини таъкидлади.

«Марказий Осиё келажаги бўйича умумий позицияни шакллантириш зарур» — Тожикистон президенти
9 август 2024, 19:40

«Марказий Осиё келажаги бўйича умумий позицияни шакллантириш зарур» — Тожикистон президенти

Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон МО давлатлари саммитида «глобал таҳдид ва хавфларнинг кучайиши фонида» хавфсизлик соҳасида ҳамкорликнинг янги шаклларини ишлаб чиқиш, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасида яқин ҳамкорлик механизмларини яратишни таклиф қилди.

Ўзбекча YouTube — 2024 йил июлида: Беҳзод Ҳошимов ва «Анжанликлар келди», 1000 та китоб ва «Кино кўрдим»
9 август 2024, 19:35

Ўзбекча YouTube — 2024 йил июлида: Беҳзод Ҳошимов ва «Анжанликлар келди», 1000 та китоб ва «Кино кўрдим»

«Газета.uz» таҳририяти YouTube’даги ўзбекистонлик муаллифлар томонидан тайёрланаётган контентнинг ойма-ой сарҳисобини беришда давом этади. Июль ойидаги рўйхатдан аввалги сарҳисобларда бўлмаган янги лойиҳалар ўрин олди, баъзиларида эса ўзгариш кузатилди.

МО давлатлари раҳбарлари 2040 йилгача минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепциясини имзолади
9 август 2024, 19:21

МО давлатлари раҳбарлари 2040 йилгача минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепциясини имзолади

Марказий Осиё давлатлари президентлари ва делегациялар аъзолари қатор ҳужжатларни, жумладан, «Марказий Осиё — 2040» минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш концепцияси ва минтақа давлатларида транспорт-логистика марказларини ривожлантириш бўйича ўзаро англашув меморандумини имзолади.

Қирғизистон МОда сув-энергетик ҳамкорлик механизмини яратиш тарафдори
9 август 2024, 19:12

Қирғизистон МОда сув-энергетик ҳамкорлик механизмини яратиш тарафдори

Қирғизистон президенти Садир Жапаров МО давлатлари раҳбарлари саммитида минтақада сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг иқтисодий механизмини жорий этиш, шунингдек, МО давлатлари орқали янги мультимодал йўналишлар ва транспорт йўлакларини яратиш имкониятларини кўриб чиқишни таклиф қилди.

Ўрта синф нима ва унинг эҳтиёжларига қандай жавоб бериш керак?
9 август 2024, 19:11

Ўрта синф нима ва унинг эҳтиёжларига қандай жавоб бериш керак?

Ўрта синф тушунчаси «бойлар бойийверади, камбағаллар камбағаллашаверади» деган эскирган қоидани барбод қилади. Ўрта синф нима, Ўзбекистонда у қанча даромад олади, кимлар унинг вакилига айланиши мумкин ҳамда бизнес ва давлат унга қандай таклиф яратиши керак — таҳлилчи Денис Соколов мақоласида.

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё бўйича миллий ID карталарни ўзаро тан олишни таклиф қилди. Бошқа таклифлар
9 август 2024, 17:58

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё бўйича миллий ID карталарни ўзаро тан олишни таклиф қилди. Бошқа таклифлар

Марказий Осиё таълим ва академик алмашув дастурини қабул қилиш, миллий ID карталарни ўзаро тан олиш, Хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш концепциясини ишлаб чиқиш, Стратегик шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида кўп томонлама битим имзолаш — Шавкат Мирзиёев Остонадаги учрашувда нималарни таклиф қилди?

«Оғир геосиёсий ва иқтисодий шароитда ҳамкорликнинг юқори динамикасини сақлаб қолиш ниҳоятда муҳим» — Қозоғистон президенти
9 август 2024, 17:49

«Оғир геосиёсий ва иқтисодий шароитда ҳамкорликнинг юқори динамикасини сақлаб қолиш ниҳоятда муҳим» — Қозоғистон президенти

Қозоғистон президенти МО давлатлари раҳбарлари учрашувида инфратузилма ва транспорт лойиҳалари иқтисодий ўсишнинг янги нуқталари бўлишини таъкидлади. У Транскаспий йўлаги ва Трансафғон темирйўлининг истиқболлари, сув ҳисобини рақамлаштириш ва унинг космик мониторингини жорий этиш ҳақида гапирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг