Click Ўзбекистонда қайта тикланадиган манбалар электр энергиясидан фойдаланишни тасдиқловчи I-REC яшил сертификатини олган биринчи тўлов тизими бўлди.
Денов туманида 32 ёшли эркак қўшнисининг 10 ёшли қизига уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, уятсиз қилиқлар қилганликда гумонланмоқда. Болалар омбудсмани сўрови асосида унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.
Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати YouTube`даги «Авторитет» канали томонидан тарқатилган Салим Абдувалиев («Салимбой») ўлими ҳақидаги хабарни рад этди.
Украинанинг Россиянинг Курск вилоятидаги ҳужумидан кўзланган якуний мақсад номаълумлигича қолмоқда. Россия Федерацияси фронтнинг бошқа ҳудудларидан қўшинларини Украина хоҳлаганчалик тез олиб чиқмаяпти. Аммо операция украиналикларнинг руҳиятини аллақачон кўтарган, деб ёзади The Economist.
Ўзбекистонда футзал бўйича FIFA жаҳон чемпионати илк бор учта шаҳар — Тошкент, Бухоро ва Андижонда бўлиб ўтади.
«Зомин» сайёҳлик-рекреацион зонасидаги дор йўли 12 августдан 18 августга қадар ишламайди. Бу пайтда йилда бир марта ўтказиладиган профилактика ишлари олиб борилади.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев депутатларга ОТМларни битирган 214 минг нафар битирувчидан 126 минг нафари (59 фоизи) ҳали ҳам ишсиз эканини айтди. Август-сентябрь ойларида мавжуд бўш иш ўринларига уларни жойлаштириш режалаштирилмоқда.
Поп туманидаги 43-мактаб директори таътил пайтида ўқитувчиларга ўт-ўлан юлдирди. Унинг айтишича, «сайлов жараёнлари назорати учун келганлар ободонлаштиришни кўради». Бандлик вазирлигининг маълум қилишича, директор 17 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
Шавкат Мирзиёев спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштироки муносабати билан табриклади. «Токио Олимпиадасидан кейин топ-15 га кирамиз деб, катта мақсад қўйгандик… Бу янги Ўзбекистон ёшлари нимага қодир эканини бутун дунёга кўрсатди», — деди у.
Тошкент туманида яшовчи 23 ёшли аёл 4 нафар эгизак — 3 қиз ва 1 ўғилни дунёга келтирди. Чақалоқларнинг аҳволи яхши, уларнинг зарур витаминлар ҳамда она сути билан озиқланиши неонатолог-шифокор ва ҳамширалар назорати остида.
12 август куни Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Тошкент аэропортининг 3-терминалида тантанали кутиб олинади. Олимпиада чемпионлари ва совриндорлари аэропортдан МОҚ биносигача автобус кортежларида ҳаракатланади.
Ўтган ҳафта охирида пасайган ҳарорат янги ҳафта давомида яна кўтарилади. Душанбадан ҳаво +37…+43 даражагача исийди. Пайшанба куни шимоли-ғарбий ҳудудларга салқин ҳаво кириб кела бошлайди, жума куни эса барча ҳудудларга тарқалади.
Тошкентда маҳаллалардаги ер участкалари сотиладиган ва ижарага бериладиган projects.toshkentinvest.uz платформаси ишга тушди. Йиғилган маблағлар маҳалла ва туман ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади, дея таъкидлади ҳокимлик. Шаҳар маъмурияти сотувга қўйилган болалар майдончасига ҳам изоҳ берди.
Хива шаҳрида 9−11 август кунлари «Қовун сайли» фестивали бўлиб ўтди. Анъанавий фестивалда 60 та павильон ташкил қилиниб, унда 125 га яқин қовун нави намойиш этилди. Янгибозор тумани Гран-прига лойиқ кўрилиб, Tracker автомобили билан тақдирланди. Фото.
Адлия вазирлиги Имом Термизий номидаги ислом институтини давлат рўйхатидан ўтказди. Унга 2024−2025 ўқув йили учун қабул 14 августдан 20 августгача давом этади. Мамлакатдаги олий диний таълим муассасалари сони 4 тага етди.
Тошкент ҳокимлиги Беруний хиёбонини (Беруний метро бекати ёнида) ободонлаштириш бўйича ўрганиш олиб бормоқда. Резидентлар у ерда нимани хуш кўриши, қандай объектлар ва функцияларни кўришни хоҳлаши, шунингдек, ҳудуд ҳаракатланиш имконияти чекланганлар учун қанчалик қулай эканини кўрсатиши мумкин.
Париждаги Олимпиада Ўзбекистон учун мамлакат мустақил тараққиёти тарихида энг муваффақиятлиси бўлди. Республика 13 та медаль (8−2−3) билан 206 та давлат орасида умумий медаллар ҳисобида 13-ўринни, Марказий Осиёда ва МДҲда 1-ўринни ҳамда Осиёда 4-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон бокс федерацияси бош мураббий Тўлқин Қиличевнинг юрак хуружидан кейинги ҳолатига изоҳ берди. «Ҳозирги кунда мураббийимизнинг соғлиги мўтадил, ўзини яхши ҳис қилмоқда. Бироз муолажалар олиши талаб этилади», — дея қайд этди ташкилот.
Туркияда 9 кундан буён тақиқда бўлган Instagram шанба куни блокдан чиқарилди. Instagram мамлакат расмийлари талабларини бажаришга ва фойдаланувчиларга қўйилган цензурани тартибга солишга рози бўлган. Бу йиллар давомида платформага қўйилган энг узоқ муддатли тақиқ бўлди.
Россиянинг Одинцово шаҳрида ўтказилган рейдларда 15 нафар ўзбекистонлик қўлга олинди. Тегишли рухсатномаларсиз ноқонуний меҳнат олиб борган ушбу фуқаролар мамлакатдан депортация қилиниши кутилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг