Архив

Дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво кузатилади
9 август 2024, 12:12

Дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво кузатилади

Ўзбекистонда дам олиш кунлари нисбатан салқин об-ҳаво кузатилади: ҳарорат кундузи +33…+38 даража атрофида бўлади. Айрим тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Қашқадарёда шифохонадаги лифт шахтасидан аёл жасади топилди
9 август 2024, 11:49

Қашқадарёда шифохонадаги лифт шахтасидан аёл жасади топилди

Қарши шаҳридаги шифохонанинг лифт шахтасидан 36 ёшли аёлнинг жасади топилди. Орастабон бўлиб ишловчи аёл, тахминларга кўра, лифт носозлиги сабабли шахтага тушиб кетган.

Париж-2024: Ўзбекистонлик спортчиларнинг 9 август кунги чиқишлари тақвими
9 август 2024, 11:38

Париж-2024: Ўзбекистонлик спортчиларнинг 9 август кунги чиқишлари тақвими

Олимпия ўйинларининг 14-кунида Ўзбекистоннинг 13 нафар атлети спортнинг 5 тури: бокс, кураш, бадиий гимнастика, таэквондо ва сувга сакраш бўйича чиқиш қилади. Икки боксчи олтин медаль учун рингга чиқса, икки курашчи бронза медали учун баҳсга киришади.

ДХХ республиканинг 3 та ҳудудида гиёҳвандлик воситалари айланмаси билан шуғулланган шахсларни ушлади
9 август 2024, 10:48

ДХХ республиканинг 3 та ҳудудида гиёҳвандлик воситалари айланмаси билан шуғулланган шахсларни ушлади

Фарғона, Хоразм ва Тошкентда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси билан шуғулланган шахслар қўлга олинди. Улардан 15 килограммдан ортиқ тақиқланган моддалар мусодара қилинди.

Япония бош вазири мамлакатдаги кучли зилзила хавфи туфайли Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди
9 август 2024, 10:34

Япония бош вазири мамлакатдаги кучли зилзила хавфи туфайли Ўзбекистонга ташрифини бекор қилди

Япония бош вазири Фумио Кишида 9−12 август кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Мўғулистонга режалаштирилган сафарини мамлакатда содир бўлиши мумкин бўлган кучли зилзила туфайли бекор қилди. Ташриф арафасида Тошкент кўчаларида Ўзбекистон ва Япония байроқлари осиб чиқилганди.

«Қўлловингиз максимал даражада сезилди». Таэквондочи Улуғбек Рашитов — Ўзбекистон халқига
9 август 2024, 02:33

«Қўлловингиз максимал даражада сезилди». Таэквондочи Улуғбек Рашитов — Ўзбекистон халқига

Таэквондо бўйича икки карра Олимпиада чемпиони Улуғбек Рашитов ўзбекистонликларга кўрсатаётган қўллови учун миннатдорчилик билдирди. «Мамлакатимизда туғилганимдан ниҳоятда хурсандман ва ниҳоятда фахрланаман. Бутун халқимизга айтмоқчиманки, қўллаб-қувватловингиз максимал даражада сезилди», — деди у.

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов — икки карра Олимпиада чемпиони (видео)
9 август 2024, 02:15

Боксчи Ҳасанбой Дўсматов — икки карра Олимпиада чемпиони (видео)

Ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов Олимпиаданинг финал жангида франциялик рақибини мағлуб этиб, олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида Олимпия ўйинларида иккита олтин медалга эга чиққан биринчи боксчи бўлди.

Боксчи Абдумалик Халоков Олимпиада финалига чиқди
9 август 2024, 01:15

Боксчи Абдумалик Халоков Олимпиада финалига чиқди

Ўзбекистонлик боксчи Абдумалик Халоков Париждаги Олимпиада ўйинлари финалига чиқди ва «олтин» учун жанг қиладиган бешинчи боксчига айланди. Финалда унга ўзбекистонлик бокс мураббийи ёрдам берган қирғизистонлик спортчи рақиб бўлади.

Тарихий натижа. Улуғбек Рашитов — таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони
9 август 2024, 00:49

Тарихий натижа. Улуғбек Рашитов — таэквондо бўйича икки карра Олимпия чемпиони

Таэквондочи Улуғбек Рашитов Париждаги Олимпия ўйинларида олтин медални қўлга киритди. У Ўзбекистон тарихида иккита Олимпия ўйинлари олтин медалини қўлга киритган биринчи таэквондочи бўлди.

Самарқандда оҳак цехи 3,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
9 август 2024, 00:29

Самарқандда оҳак цехи 3,4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида оҳак ишлаб чиқариш цехи қўлбола газ қурилмаларини тармоққа улаб, 2,2 млн куб метр ҳажмдаги қарийб 3,4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Ташкилот раҳбарига жиноят иши қўзғатилди.

Сурхондарёда электр қармоқ билан балиқ овланиши оқибатида табиатга 1,4 млрд сўм зарар етди
8 август 2024, 23:30

Сурхондарёда электр қармоқ билан балиқ овланиши оқибатида табиатга 1,4 млрд сўм зарар етди

Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида 221 бош балиқни электр қармоқ билан овлаган 4 нафар фуқаро ушланди. Улар табиатга 1,4 млрд сўм зарар етказган.

8 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
8 август 2024, 22:23

8 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

«Олтин Қирон» орденини олган Шавкат Мирзиёев, Tok Bor компаниясининг устун мавқеи, қатор ҳудудлар учун янги ҳокимлар, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг 10 йиллик шериклик дастури ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

13 ойлик ҳарорат рекордлари бузилди — Copernicus
8 август 2024, 22:14

13 ойлик ҳарорат рекордлари бузилди — Copernicus

Ортда қолган ой тарихдаги иккинчи энг иссиқ июль бўлди ва кетма-кет 13 ой давомида қайд этилган ҳарорат рекордларини бузди. Бироқ, иқлимшуносларнинг огоҳлантиришича, глобал исиш давом этмоқда.

ЕИ ва БМТТД Тошкент вилоятида қуёш энергияси асосидаги томчилатиб суғориш тизимини ишга туширди
8 август 2024, 21:44

ЕИ ва БМТТД Тошкент вилоятида қуёш энергияси асосидаги томчилатиб суғориш тизимини ишга туширди

Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида қуёш энергияси билан ишлайдиган томчилатиб суғориш тизими ишга туширилди, лойиҳа БМТТД ва ЕИ ҳамкорлигида амалга оширилди. Сув қуёш панеллари энергиясидан фойдаланган ҳолда 180 м чуқурликдаги қудуқдан чиқарилади. Тизим қуввати 3 га ерни суғоришга етади.

Париж-2024. Таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпиада финалига чиқди (видео, фото)
8 август 2024, 21:11

Париж-2024. Таэквондочи Улуғбек Рашитов Олимпиада финалига чиқди (видео, фото)

Ўзбекистон тарихидаги энг ёш Олимпия чемпиони, таэквондочи Улуғбек Рашитов ўз фаолиятида иккинчи бор Олимпиада ўйинлари финалига чиқди ва Ўзбекистонга медални кафолатлади.

Исроил Эрон ҳужумига тайёрланмоқда
8 август 2024, 19:56

Исроил Эрон ҳужумига тайёрланмоқда

Исроил Теҳронда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлдирилгани ортидан яқин кунларда Эрон ва унинг иттифоқчилари ҳужумини кутмоқда. Исроил шаҳарларида бомбапаноҳлар тайёрланмоқда, шифокорлар қон захираламоқда. Бироқ Эрон минтақада эскалация хавфи туфайли ҳужумни қайта кўриб чиққан бўлиши мумкин.

Бангладешда намойишлар: муваққат ҳукуматни Нобель совриндори Муҳаммад Юнус бошқаради
8 август 2024, 19:23

Бангладешда намойишлар: муваққат ҳукуматни Нобель совриндори Муҳаммад Юнус бошқаради

Бангладешда бош вазир Шайх Ҳасина қочиб кетгач, муваққат ҳукуматни «камбағаллар банкири» сифатида танилган Нобель мукофоти совриндори Муҳаммад Юнус қўлга олди. Мамлакат армияси намойишларни бостиришдан ва тинч аҳолини отишдан бош тортди, бу эса Ҳасинанинг 15 йиллик бошқарувига барҳам берди.

Тошкентда «аптека наркотиклари»нинг салкам 3 млн долларлик йирик партияси мусодара қилинди
8 август 2024, 18:47

Тошкентда «аптека наркотиклари»нинг салкам 3 млн долларлик йирик партияси мусодара қилинди

Тошкентда ИИВ ва ДХХ ходимлари «закладка» усули орқали ноқонуний тарқатиш учун тайёрланаётган 42 кг дан ортиқ «аптека наркотиклари»ни тўхтатиб қолди. Уларнинг умумий чакана нархи 35,7 млрд сўмни (деярли 3 млн доллар) ташкил қилди.

Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф темирйўл линиясини таъмирлаш ишлари якунланди
8 август 2024, 18:09

Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф темирйўл линиясини таъмирлаш ишлари якунланди

Афғонистонда Найбобод темирйўл станцияси очилди, у ва унинг Ҳайратон — Найбобод — Мозори Шариф линияси «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси томонидан қайта тикланди. Очилиш маросимида станцияга биринчи юк вагонлари етиб келди.

Silk Avia Мустақиллик байрами муносабати билан 15 фоизгача чегирма тақдим этади
8 август 2024, 17:38

Silk Avia Мустақиллик байрами муносабати билан 15 фоизгача чегирма тақдим этади

Silk Avia Мустақиллик байрами муносабати билан 31 август-3 сентябрь кунларидаги авиақатновлар учун 15 фоизгача чегирма эълон қилди. Чипталарни 9 августдан харид қилиш мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг